Ангидритли цемент.
Табиий гипс-тошни ёки ангидритни 600...750° да пишириб, сунг туйиб, завода қотадиган боғловчи модда — ангидритли цемент олинади. Цемент активлигини ошириш мақсадида унга катализатор сифатидаги қўшилмалардан оҳак, пиширилган доломит, домна шлаги ва ёнувчан сланец кули қўшилади. Ангидрит цемент секин тишлашувчи боғловчидир. Тишлашишнинг бошланиши 1 — 1,5 соатдан кейин бошланади, охири эса
24 соатгача давом этади, қурилиш гипсига нисбатан сувга чидамли. Сиқилиш мустаҳкамлиги бўйича 50, 100, 150 ва 200 маркаларга бўлинади. Зичлиги 2800...2900 кг/м3, уюм тарзидаги \ажмий массаси 850... 1100 кг/м3, зичлаштирилгандаги \ажмий массаси 1200... 1500 кг/м3.
Фосфогипсдан ангидрит цемент олиш учун боғловчи модданинг қотиш жараёнида катализаторлар сифатида натрий сульфат ва натрий бисульфат ёки кальций сульфат ва калий бисульфат каби моддалардан фойдаланилади.
Ангидритли цемент қоришма сифатида гишт теришда, сувокчиликда, изоляция материаллари ишлаб чиқаришда, бетон сифатида эса иншооатларнинг сув таъсир этмайдиган кисмларини куришда ишлатилади.
Пардозбоп гипс (цемент).
Зарарли аралашмалардан тозаланган гипс-тошни 550...700°С да пишириб, кейин туйиш жараёнида унга алюминийли аччиктош кушиб пардозбоп (ок, рангли) гипс олинади. Пардозбоп гипс ок рангли бўлиб, унинг нур қайтариш коэффициенти 90% дан кам булмаслиги керак. Тишлашиш 1 соатдан кейин бошланади, охири эса 12 соатгача давом этади. У 100 дан 400 гача бўлган маркаларда чикарилади.
Қурилишда у пардозбоп қоришма сифатида сунъий мармар тошлари, меъморчилик ва безак буюмлари тайёрлашда ишлатилади. Гипс-тошни пишириш жараёнида CaS04 2Н20 таркибидаги барча сувни йуқотади, CaS04 кисман парчаланади ва гипсда актив СаО ҳосил бўлади. Натижада боғловчи катализаторларсиз қотиш хусусиятига эга бўлади.
Магнезиал боғловчилар.
Чўкинди tof жинслари — магнезит ва доломитни шахтали ёки айланма хумдонларда 700...950°С да пишириб магнезиал боғловчилар олинади. Каустик магнезит (MgC03) ни пишириш жараёнида ундан карбонат ангидрид гази (С02) ажралиб чикади, колган магний оксид (MgO) эса моддага боғловчи хусусиятини бахш этади. Олинган маҳсулот туйилади ва тунука бочкаларга жойланиб, қурилишларга юборилади.
Каустик магнезит оддий сувда котмайди. У хлорли магний (MgCl2*6H20) эритмаси билан қориштирилганда Mg(OH)2ea 3MgO MgCl2 ҳосил бўлади ва аста-секин қотади. Каустик магнезит қоришмаси курукликда тез қотади. Тишлашиш 40 минутдан сунг бошланади, тугалланиши эса 8 соатгача давом этади.
Каустик доломит (CaC03 MgC03) ни 900°С да киздирилса, ундаги MgC03 магний оксид (MgO) ва карбонат ангидрид (С02) газларига ажралади, яъни диссоциланади. Аммо ундаги кальций карбонат (СаС03) ўзгармасдан кум ёки шағал куринишида колади.
Do'stlaringiz bilan baham: |