Касалликлари ва зараркунандаларига қарши



Download 450,69 Kb.
bet37/78
Sana16.03.2022
Hajmi450,69 Kb.
#497348
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78
Bog'liq
kasallik va zararkunandalarga qarshi kurash 7a528

Зараркунандаларга қарши кураш

П и ё з


Пиёз ўсимлигининг асосий зараркунандалари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Пиёз пашшаси кучсиз ва яхши ривожланмаган ўсимликларга катта зарар етказади. Зарарланган ўсимликлар ривожланишдан орқада қоладилар, уларнинг баргларининг устки қисми сарғаяди ва сўлий бошлайди. Пиёзнинг ер остки қисмлари ҳам юмшоқ бўлиб қолади, чирийди ва ўзидан ёкимсиз хид чиқара бошлайди. Кейинчалик пиёзнинг фақат пўсти колиб, ички қисми қора чириётган модда билан тўлиб қолади. Бу зараркунанданинг личинкаси сариқ рангли, оёқсиз, бошсиз бўлиб, узунлиги 11 мм гача боради. Личинкалар зарарланган ўсимликлар ёнидаги тупроқда узунлиги 8 мм ва қалинлиги 3 мм ли қўғирчоқ-ғумбак (пупарий) ларга айланадилар. Пиёз пашшаси наъматак гуллаган пайтда учиб чиқади ва пиёзга ёки унинг атрофидаги тупроққа 5-9 та 0,25-0,8 мм катталикдаги тухумлар қўяди. Тухумлардан 6-10 кунлардан сўнг личинкалар пайдо бўлади ва улар пиёз ичига кириб олиб, бир ой давомида у билан озиқланадилар. Июлда эса улар яна қўғирчоқка айланиб, кейинчалик улардан пашшаларнинг янги авлоди пайдо бўлади. Иссиқхоналарда етиштириладиган кўк пиёзга личинкалар эрта баҳорда ҳам зарар етказишлари мумкин.

Пиёз пашшасига қарши кураш тадбирлари сифатида хосилдан кейинги қолдиқларни йиғиштириш ва йўқотиш, кузда ерни чуқур қилиб хайдаш, уруғларга экишдан аввал тегишли (қуйида жадвалда келтирилган) кимёвий препаратлар билан ишлов бериш, алмашлаб экишга риоя қилиш, пиёз экилган майдонга яқин жойга сабзи ҳам экиш (чунки сабзи фитонцидлари пиёз зараркунандаларини чўчитади, пиёз фитонцидлари эса сабзиникини қўрқитади) кабиларни киритиш мумкин. Агар пиёзни иложи борича эрта муддатларда экилса, пашшалар учиб келгунича, ўсимлик анча ўзини туриб олади ва зиён миқдори хам шунга яраша анча камаяди. Агар тупроққа торф қўшилса, пашша у ерга камроқ ташриф қилади. Пиёз экилган қатор ораларига пашшаларни қўрқитадиган хид таратадиган моддаларни сепиш хам яхши натижа беради. Масалан, қум билан нафталин аралашмасини 1:1 нисбатда,
махорка чангини, охакни кул билан аралаштириб (10 кв.м га 1-2 кг хисобидан) ариқ ораларига сепиб чиқиш яхши натижа бериши кузатилган. Бундай ишлар 7-8 кун оралатиб, 2 марта амалга оширилади. Биринчи ишловни пашшалар тухум қўяётганида амалга оширган маъқул бўлади. Агар пашша жуда ҳам кўпайиб кетган бўлса, у холда тупроққа грануляция қилинган Базудин солиш керак бўлади. Баъзилар пашшага қарши тадбир сифатида пиёзни ош тузи эримаси билан суғорадилар (10 литр сувга 200 грамм миқдорида). Бунда биринчи суғориш пиёз ўсимлиги 5 см бўлганида амалга оширилиб, кейинчалик эса бу тадбир хар 20 кунда қайтарилади. Пиёзни даврий равишда кўздан кечириш ва личинкалар билан зарарланганларини ўз вақтида юлиб ташлаш ва ёқиб юбориш ҳам зараркунандага қарши курашишининг мақбул усулидир.
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish