Карташунослик мавзу: карталарни лойиҳалаш, тузиш ва нашр қилиш



Download 83,66 Kb.
bet5/10
Sana13.06.2022
Hajmi83,66 Kb.
#663115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-mavzu

- муаллифлик эскизи - карта ва унинг легендасини дастлабки кўринишларини ифодаловчи, схематик кўринишда картографиянинг қонун–қоидаларига ҳисобга олмаган ҳолда келишилган шартли белгиларга риоя қилмасдан чизилган картанинг дастлабки нусхаси бўлиб, иш соҳа мутахассиси томонидан бажарилган;
- муаллифлик макети – бу географик асосда тайёрланган карта бўлиб, у карта маъносини тўлиқ ўзида акс эттиради. Бироқ унда картани чизиш ва жиҳозлаш бўйича қўйилган техник ва график талабларга тўлиқ жавоб бермайди;
- муаллифлик оргинали – қўлёзма карта бўлиб, у легенда асосида тўлиқ бажарилган, барча техник ва аниқлик талабларига жавоб беради;
- тузиш оригинали – аниқ ва маъноси бўйича тўлиқ карта нусхаси бўлиб у барча картографиянинг қонун қоидаларини ва талабларини ҳисобга олган ҳолда юқори график сифатда тузилган карта нусхаси ҳисобланади.
4. Картографияда муаллифлик хуқуқи
Картографик асарни ишлаб чиқиш жамоа томонидан олиб борилиши сабабли, картографияда авторлик (муаллифлик) хуқуқи масаласи мазмунан ва юридик жиҳатда муҳимдир.
Ҳар қандай оригинал картанинг автори (муаллифи) унинг мазмунини ишлаб чиқган ёки яратган картограф ёки шу соҳа мутахассиси ҳисобланади. Мураккаб карталарни, карталар сериясини ва атласларни яратишда бир киши эмас, балки авторлар жамоаси, картографлар, соҳа мутахассислари автор бўлиши мумкин.
Юқорида таъкидланганидек, картографик асарларни яратишда карта редакторининг роли жуда катта ва муҳим. У авторлар жамоасини шакллантиради, дастурни ишлаб чиқишда раҳбарлик қилади, ишни тақсимлайди, иш боришини кузатади ва картани тузиш ва мухаррирлик қилишни тўлиқ назорат қилади. Бир сўз билан айтганда, редактор картани лойиҳалайди, барча карта тузиш ишларини ташкил этади, сўнгра картани нашрга тайёрлаш ва нашр қилиш ишларини назорат қилади. Шу сабабли картанинг авторлик ҳуқуқи фақат соҳа мутахассисига эмас балки редактор-картографга ҳам берилиши мумкин.
5. Карталарни яратишда аэрокосмик методлар
Масофадан туриб олинган аэросурат, космик сурат ва рақамли маълумотларнинг энг катта афзалликларидан бири, уларни бир вақтнинг ўзида бир хил табиий шароитда жуда катта майдонларни қамраб олишидадир. Географик карта ва космосурат ўзларининг метриклик (ўлчами) хусусиятлари бўйича бир-биридан фарқланади. Бу фарқланишни асосий сабабларидан бири тасвирни лойиҳалаштириш қонун-қоидаларидар. Айниқса фотографик ва телевизион суратларда бу фарқ сезиларлидир, чунки фотосурат – марказий лойиҳалаштириш қонунларига биноан тузилган, карта эса – ортогонал йўл билан тузилган.
Масофадан туриб олинган маълумотлардан фойдаланишнинг бир қанча йўналишлари бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
  • Янги топографик ва мавзули карталар тузиш;
  • Мавжуд топографик ва мавзули карталарни янгилаш ва тузатиш;
  • Фотосхема, фотоплан, фотокарта, фото-блок-диаграммалар ва бошқа комбинациялашган фотографик моделларни яратиш;
  • Тезкор (оператив) карталар тузиш ва мониторинг ишларини олиб бориш.


Download 83,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish