Карташунослик мавзу: карталарни лойиҳалаш, тузиш ва нашр қилиш


Топографик карталарни тузиш



Download 83,66 Kb.
bet6/10
Sana13.06.2022
Hajmi83,66 Kb.
#663115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
11-mavzu

Топографик карталарни тузиш. Космик суратлар асосида топографик карталар тузиш имкониятлари, космик суратларни ўқилиши, стероскопик қайта ишлаш мумкинлиги ва жойдаги нарса (объект) ва тафсилотларни ўқилиши, яъни космик суратда танилиши билан аниқланади. Россия давлатининг “Ресурс-ф” сунъий йўлдошлар тизимидан олинган оқ-қора космик суратларнинг ўқилиш имкониятлари 2-5 м ни ташкил қилади, рангли спектрозонал космик суратларнинг ўқилиш имкониятлири 10-12 м ташкил қилади. АҚШ нинг “Ландсат” Ер йўлдошига ўрнатилган “мавзули картограф” космик суратга олиш тизими 15 метрли, Франциянинг СПОТ сунъий Ер йўлдошига ўрнатилган аппаратураларда олинган суратлар 10-12 метрли ўқилиш имкониятларига эга. Бундай маълумотлар йирик масштабли топографик карталарни, яъни 1:25 000 – 1:50 000 гача бўлган карталарни тузиш учун яроқли ва қаноатланарли деб ҳисобланади. Бундай космик суратлар билан ишлаганда баъзан космик суратларни далада жой билан таққослаб ўқиш (дешифровка қилиш) ва контурларни текшириш ҳам талаб қилинади. Обзор ва обзор-топографик карталарни тузиш учун ўқилиш имкониятлари бирмунча паст бўлган фотосуратлардан ҳам фойдаланса ҳам бўлади. Масалан: 1: 1000 000 масштабдаги карталарни тузиш учун “Ландсат” Ер йўлдошида олинган кўп спектрли, ўқилиш имкониятлари 80 м гача бўлган суратлардан кенг фойдаланилади.
Мавзули карталар тузиш. Аэрокосмик маълумотлар асосида мавзули карталар тузиш йилдан-йилга ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Илгари яратишнинг иложи бўлмаган карталар космик фотосуратлар ва тасвирлар ёрдамида тузилмоқда. Майда ва йирик масштабли мавзули карталар, тўғридан-тўғри космик суратлардан фойдаланиб тузилмоқда. Масалан, А.М.Берлянтнинг маълумотлари бўйича Россия давлатида космик суратлардан фойдаланиб, майда масштабли геологик, геоботаник, тектоник, ландшафт ва бошқа карталари тузилган (1:2 500 000, 1:5 000 000, 1:1 000 000), лекин давлатнинг барча худуди йирик масштабли карталар билан ҳали тўла қопланмаган.
Ўзбекистон Республикасида космик маълумотлардан фойдаланиб (1980-1990 йилларда) “Природа” Давлат маркази ташкилий комитети томонидан Республиканинг табиий бойликларини 1:500 000 масштабдиги карталари тузилган. Бунда Ўзбекистоннинг геологик, ўрмон, қишлоқ хўжалиги ва бошқа бойликларни сифат ва миқдор кўрсаткичларини ифодаловчи 24 турдаги мавзули карталари ишланган.

Download 83,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish