Каримова мавжуда



Download 468,74 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/48
Sana23.02.2022
Hajmi468,74 Kb.
#157125
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
asosij vositalar hisobi mavzusini oqitishning dolzarb masalalari

72
«Математика фани тарихи» ўқув предметлари бўйича «Улуғбек фан маориф
ҳомийси» мавзуларининг тасвирини келтирамиз.
Ҳамкорлик педагогикаси. Ўқувчи фаолият субъекти ҳисобланади. Шу
боис бир жараённинг икки субъекти биргаликда ҳаракат қилиши, ҳамкорлик,
партнер бўлишлари, ёши катта ва тажрибали киши билан тажрибаси кам
ўртасида иттифоқ тузиши; уларнинг ҳеч бири бир-бирига нисбатан устунлик
қилмаслиги керак.
- ўқувчи-ўқитувчи 
муносабатларидаги 
ҳамкорлик 
мактаб
жамоаларининг умумий ҳаётий фаолиятида амалга ошади. Бу ҳамкорликнинг
шакллари – ҳамжиҳатлик, шериклик, биргаликдаги ижодийлик, биргаликда
қайғуриш, биргаликда бошқариш;
- умуммактаб 
жамоаси кўламида ҳамкорлик муносабатлари
ўқитувчилар, маъмурият, ўқувчилар ва ўқитувчилар ташкилотлари ўртасида
ўрнатилади; ҳамкорлик принципи ўқувчилар, ўқитувчилар ва раҳбарларнинг
ижтимоий муҳит (ота-оналар, оилалар, ижтимоий ва меҳнат ташкилотлари)
билан бўладиган муносабатларнинг барча турларига ҳам қўлланилади.
Таълим соҳасида эркинликка ижодий фаолиятни эркин танлаш ва
бунинг учун имконият яратиш орқали эришилади. Бундай шароитда
мустақил равишда билим олиш педагогикани ишлаб чиқиш, хусусан таълим
жараёнида ўқувчилар фаолиятнинг турли хилида ўз иқтидорларини намоён
қилишига ёрдам берувчи педагогик технологияларни жорий этиш энг муҳим
педагогик муаммо ва амалий вазифасига айланади. Бу йўналишдаги
изланишларнинг реал ечими – турли турли тадбирлардан, расмий
педагогикадан воз кечиб, эркин ўқиш ва эркин ўқитишни уйғунлаштирадиган
эркин педагогика, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорлигига ўтиш йўлидир.
Янгиланаётган жамият ўз аъзолари ўртасида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик,
ўзаро ёрдамга асосланган мутлақо янги муносабатларни шакллантиради.
Ижтимоий муносабатларнинг бундай қадриятлари таълим жараёнида ўз
ифодасини топиши лозим. Авторитар педагогикада ҳамжиҳатлик тушунчаси


73
педагогнинг ўқувчига нисбатан педагогик фаол ҳаракатлари натижасида
шаклланиши шарт эканлиги, шунингдек, бола катталарнинг тарбиявий
таъсирини сўзсиз қабул қилишга тайёр бўлиши сифатида талқин қилинган.
Башарти, аввалги педагогика расмий (буйруқбозлик) ва бир томонлама
таъсир кўрсатиш қоидаси асосига қурилган бўлса, ҳозирги педагогика
биргаликда фаолият кўрсатиш қоидасига асосланган бўлиши лозим. Бу
нафақат педагогларнинг янги авлодини шакллантиришни, уларнинг
педагогик маҳоратини оширишни назарда тутади, балки ривожланиш учун
тегишли педагогик муҳитни юзага келтиришни ҳам тақозо қилади.
Ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик доимо демократия кўринишларидан бири бўлиб
келиб, шерикнинг индивидуал манфаатларини қабул қилишга асосланади.
Олдинда турган вазифа педагог ва ўқувчи ўртасидаги ҳамкорликни
таъминлайдиган, ишонч ва манфаатларга риоя этилишига кўмаклашадиган,
ўқувчининг қобилияти намоён бўлиши учун имконият яратиладиган ўзаро
муносабатлар тизимини юзага келтиришдан иборатдир.
Ўқув-тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этиш учун унинг барча
субъектлари, яъни ўқувчилар, ўқувчи ва ўқитувчи, ўқитувчилар, ўқутувчи ва
таълим муассасасининг маъмурияти ўртасида ўзаро тушуниш муҳити
ўқитувчининг назорати ва авторитар хатти-ҳаракатоарига қарши бирлашиш
усули сифатида ҳам вужудга келиши мумкин.
Бунинг асосий сабаби шундаки, аввалги таълим қадриятлари ўқув
материалларини ўзлаштириш суръати ва ҳажмлари «ўратача» бўлиши ва
барча ўқувчилар бир вақтнинг ўзида ўзлаштиришлари лозим деган (яъни
«ўртача» ўқувчига қарата йўл тутилганлиги ва тегишлича битирувчилар
шундай савияда бўлиши) қоидага асосланганлигидадир; ўқитувчи ҳамиша
ҳақ бўлган, ўқувчи эса доимо ва албатта ўқитувчи кўрсатмалари доирасида
фикрлаши ва амал қилиши шарт бўлган.
Ўқитувчилар болаларга нисбатан меҳр ва ишонч билан муносабатда
бўлсалар, ўқувчилар эса ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш ва


74
манфаатларига эришишда эркин бўлсаларгина, биргаликдаги фаолиятда
ўзаро тушунишга эришилиши мумкин. Қарама-қаршиликлар барҳам
топганда, болалар катта ёшдагилар билан ўзаро бир-бирини тушунгандагина
тўлиқ ҳамкорликка эришилади. Ўқитувчи ўқишда ёки ҳаётдаги ҳар қандай
мураккаб вазифаларни ҳал этилишида болаларга ёрдам беришга шай
бўлсагина, уларнинг яқин дўстига айланиши мумкин. Ана шунда улар
«диктатор» деган тамғадан қутилади.
Ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатни анъанавий «устоз-
шогирд» ўзаро муносабатларига хос чуқур инсоний эҳтиромли асосларга
олиб чиқиш – таълимни инсонпарварлаштиришнинг бош йўналиши бўлиб,
таълим жараёни субъектларини ўзаро тушунишини ва ҳамкорлигини
таъминлайди.
Бундай ҳолатда ҳар бир ўқувчи фаолиятнинг муайян турида ўз
қобилиятини намоён этиб, бошқаларга иштиёқ билан кўмаклашади. Ўзаро
тушуниш муҳитида болаларни кучли ва бўш ўқувчига ажратиш бўлмайди,
таъсирнинг бундай «омили» барҳам топади. Хўжакўрсин учун эмас, балки
реал ўзаро таъсир тушуниш муҳитига ўқитувчининг ўқувчи шахси
қадриятларини ва унинг ютуқларини англаб етиши орқали эришилади.
Педагог шахснинг ривожланишини ўртача нормага қиёсламайди, у
ўқувчининг ижодий ютуғи аҳамиятини ошириш ёки ҳар бир ўқувчи ўз
имкониятидан умумий аҳамиятга эга бўлган мақсадга эришиш йўлида имкон
қадар унумли фойдаланиш орқали болаларнинг ривожланиши учун шарт-
шароитлар яратади.



Download 468,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish