68
ўқиётгандай бўлади. Ўқитувчи «ўртача» ўқувчи
двражасига мослашиши
керак.
Бунда ўқувчи ўзининг ўқиш учун бошқалар (ўқитувчи, ота-она)ни
масъул деб ҳисоблайди. Синфда 30 та ўқувчи бўлганда ва ҳатто синф иккига
бўлинганда ҳам ўқувчига ёрдам бериш имкони йўқ. Натижада бўш ўқувчи
ўқитишда тобора орқада қолади, кучли ўқувчи ҳам олдинги жадал кетиш
имкониятига эга бўлмайди.
«Ҳамкорликда ўқиш» технологиясининг бир неча вариянтлари мавжуд:
Student Team Learning (STL – командада ўқитиш), Jigsaw (нафис арра) ва
Learning Together (бирга ўқиш).
«Ҳамкорликда ўқиш» технологиясининг қўллаш учун:
1. Аввал синфни 4-5 кишилик кичик гуруҳларга бўлиш керак.
2. Ҳар бири гуруҳда кучли, ўрта ва кучсиз ўқувчи бўлишига эътибор
бериш зарур.
3. Синф хонасида парталарнинг қўйилиши кичик гуруҳларга
ишлашга
ёрдам берсин. Гуруҳ иштирокчилари доира шаклида ўтирсин ва бир-бирини
кўриб турсин.
4. Дарсга тайёргарлик давомида мавзунинг қандай қисмини
ўқитувчининг ўзи тушунтириши, қайси қисмини эса ўқувчилар бажаришини
режалаштириб келинг. Бунда дарс олдига кўйилган мақсаддан келиб чиққан
ҳолда, ҳар бир ўқувчига қўйиладиган топшириқлар аниқ бўлиши керак. Агар,
топшириқ янги мавзуга доир саволларга жавоблардан иборат бўлса, кучли
ўқувчига қийин саволлар берилиши керак. Бу ўқувчи ўзининг гуруҳчасининг
жавобларини биринчи бўлиб айтсин. Қолган ўқувчилардан бири бу
ўқувчининг жавобини дарсликдан текшириб, тўғри-нотўғрилигини айтиш,
учинчи ўқувчи эса жавоб тўғри бўлса, уни дафтарга ёзиши, тўртинчиси
жавобини исботловчи мисоллар келтириши зарур. Кейинчалик ўқувчилар ўз
ролларини алмаштиришлари мумкин. Шундан сўнг кичик гуруҳдаги
ўқувчилар ўзларига берилган саволларнинг муҳокамасига чиқишлари керак.
69
Агар, кичик гуруҳда физика машқлари, масалаларни ечиш режалаштирилган
бўлса, унда битта ўқувчи масала шартини дафтарга ёзади, қолганлари шарт
тўғри ёзилганлигини, бошланғич шартлар тўғри аниқлангалигини
текширади, иккинчи ўқувчи масала қандай физик қонуниятларга доир
эканлигини аниқлайди ва масалани ечиш учун зарур бўлган
физикавий
доимийликларни, жадвалда берилган катталикларни топади, тўртинчи ўқувчи
масалани ечади, бешинчиси эса унинг математик томонини ва ечимини
текширишга жавобгардир.
«Ҳамкорликда
ўқиш» технологияси
билан
лаборатория
машғулотларини ўтказишда кичик гуруҳчанинг ҳар
бир аъзосининг
вазифаларини қуйидагича белгилаш мумкин: биринчи ўқувчи тажрибани
ўтказиш тартибини режалаштиради, иккинчи ўқувчи
тажриба учун керак
бўлган асбоб-жиҳозларни танлайди, учинчи ўқувчи ўлчашларни ўтказади,
тўртинчиси эса ўлчов натижаларини ёзади ва ҳисоботни тайёрлайди.
5. Дарснинг мақсади ва ўқувчиларга топшириқларни етказиш. Бу
топшириқлар ҳамма гуруҳлар учун бир хил бўлса, уни доскага ёзиш мумкин,
алоҳида бўлса, варақларга аниқ ёзиш ва тарқатиш керак.
6. Дарсга ўтиладиган мавзу ҳажмини аниқлашда «Ҳамкорликда ўқиш»
технологияси билан ишлашда кўпроқ вақт кетишини ҳисобга олинг. Чунки
ўқувчилар гуруҳларда бир-бирига ёрдам беришга, бир-бирини фикр
мулоҳазаларни эшитиб умумий жавобга келишларига маълум вақт кетади.
Бошқа гуруҳларга нисбатдан вазифани олдинроқ бажарган гуруҳни банд
қилиш йўлларини ўйлаб кўринг.
7. Иш вақтида ўқитувчи гуруҳлар атрофида юриб, керакли йўл-
йўриқлар, саволларга
жавобларни беради, гуруҳда рўй бераётганларни
кузатиб баҳолайди.
8. Баҳолаш ва мукофотлаш тизими кичик гуруҳ аъзоларига қандай
таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўринг. Гуруҳ фаолиятини баҳолашда
ўқувчилар ўзаро муносабатларини ҳам ҳисобга олинг. Ҳар бир дарсда
70
ўқувчилар гуруҳларда қандай ишлаганликлари, бир-бирига қандай ёрдам
берганликларини, ривожлантириш йўллар ҳақида хулоса чиқаришлари учун
махсус вақт ажратинг.
Do'stlaringiz bilan baham: