49
немисча сўздан олинган бўлиб, китоб юритиш деган маънони англатади.
Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети бу хўжалик юритувчи
субъектларнинг пул ифодасида акс эттириладиган хўжалик маблағлар
манбалари, уларнинг хўжалик юритиш жараёнидаги ҳаракати, молиявий
натижалари, яъни
улардан
фойдаланиш
ҳақидаги
ахборотларни
шакллантириш ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби ички бошқарув ва ташқи
истеъмолчилар учун жорий ва якуний маълумотларни тайёрлаш ва уларга
тақдим қилиш мақсадида амалга ошириладиган узлуксиз ва ўзаро боғлиқ
кузатишлар, ўлчовлар, рўйхатга олиш, маълумотларни қайтадан ишлаб
чиқиш ва корхоналар, бирлашмалар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти
устидан назорат ўтказиш тизимини ташкил қилади.
Бухгалтерия фани предметининг хусусиятлари унинг мақсади ва
функцияларида акс этади. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади Ўзбекистон
Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги қонунда ифодаланган:
“Фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ва аниқ молиявий ва бошқа
бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир”
13
.
Бухгалтерия ҳисоби фанини ўрганишда зарур бўлган ҳамда
режалаштиришлган мавзулар қўйилган мақсадлари бўйича ўқув дастурида ўз
аксини топади. Фан бўйича ўқув дастури фанни ўрганиш бўйича ҳужжат
бўлиб, бўлажак кадрларга қўйиладиган талабларга мос ҳолда таълимнинг
мазмуни ва ўқувчилар томонидан ўзлаштириш усулларини акс эттиради.
Ўқув дастурида фан бўйича билим, кўникма ва малакалар мазмуни ва ҳажми,
уларни ўрганиш кетма-кет тарзда акс этади. Ҳар бир мавзу бўйича фан учун
ажратилган соатдан келиб чиққан ҳолда, мавзунинг мазмунини ўзлаштириш
учун унинг хусусиятларини, мавзуни мураккаблик даражаси, ўзлаштириш
зарур бўлган масалалар, қўйилган муаммо ва бошқаларни ҳисобга олиб ўқув
жараёнини ташкилий шакллари бўйича вақт ажратилади.
13
Д. Тожибаева. Махсус фанларни ўқитиш методикаси. Т. Фан ва технология. 420-421б.
50
Бухгалтерия ҳисоби фани бўйича ўқув дастури икки хил, яъни
намунавий ва ишчи ўқув дастуридан иборатдир. Фан бўйича намунавий ўқув
дастури фанни ўрганишда қўйилган мақсад, фаннинг асосий мазмуни,
бажарадиган вазифаларини ифодалайди. Намунавий ўқув дастури таркибий
жихатдан ўз ичига: кириш, асосий қисм: маъруза, семинар, тажриба дарслари
ва мустақил иш учун кўрсатмалар, тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатини
олади.
Намунавий дастур асосида ишчи ўқув дастури ишлаб чиқилади. Ишчи
ўқув дастурида фан бўйича мавзулар режаси қисмлари номи, ажратиладиган
жами соатлар, дарс ўтиш, машғулот турлари, мустақил ишга ажратилган
соатлар жадвал тарзида келтирилади. Фан бўйича дастурда ҳар бир мавзу
бўйича ўқув мақсадидан келиб чиқиб, қисқача мазмуни берилади, мавзуни
ўрганиш ва ўзлаштириш учун зарур бўлган адабиётлар рўйхати рақамлар
билан белгиланади. Бундан ташқари фанни ўқитиш бўйича лозим бўлган
ўқув воситалари, кўргазмали намойиш материаллари, ўқув фильмлари ва
бошқа дидактик материаллар рўйхати келтирилади. Дастурнинг ўзлаштириш
назорат қилиш қисмида, фанни ўзлаштириш бўйича баҳолаш усуллари ва
шакллари
келтирилади. Бундан
ташқари
фанни
ўзлаштиришда
фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати берилади.
Ўқув дастурига мувофиқ равишда машғулот режаси, мустақил ишлар ва
ўқув комплекси таркибига кирувчи бошқа ишлар ишлаб чиқарилади.
Бозор муносабатларининг ривожланиши шароитида мулкчиликнинг
турли шаклларидаги корхоналарнинг вужудга келиши молиявий қўйилмалар
билан боғлиқ турли хил операцияларни амалга оширишни талаб қилади.
Молиявий қўйилмалар билан боғлиқ муносабатларин тартибга солишда ва
тегишли қарорларни қабул қилишда уларни бухгалтерия ҳисобида тегишли
мавзуларда ўрганилиши ўқув режасида келтирилган. Бу мавзуни ўрганишда
асосий қимматли қоғозлар турлари тўғрисида дастлабки тушунчалар
талабаларга берилганидан сўнг уларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар ва бу
Do'stlaringiz bilan baham: |