Моддалар
|
ўзгаришгача бўлган сумма
|
ўзгариш +;-
|
ўзгариш
дан кейинги
сумма
|
Моддалар
|
ўзгаришгача бўлган сумма
|
ўзга
риш
+;-
|
ўзгаришдан кейин
ги сумма
|
Асосий воситалар
|
10000
|
-
|
10000
|
1. Устав капитали
|
12000
|
-
|
12000
|
2. Ишлаб чиқариш заҳиралари
|
4000
|
+3000
|
7000
|
2. Резерв капитали
|
2000
|
+200
|
2200
|
Тайѓр
маҳсулот
|
800
|
-
|
800
|
3. Тақсим ланмаган фойда
|
500
|
-200
|
300
|
4. Касса
|
600
|
-500
|
100
|
4. Узоқ муддатли кредитлар
|
600
|
-600
|
-
|
5. Ҳисоб-китоб счЄти
|
2000
|
+500
-600
|
1900
|
Мол етказиб берувчилар
га қарзлар
|
2300
|
+3000
|
5300
|
Баланс
|
17400
|
+2400
|
19800
|
Баланс
|
17400
|
+2400
|
19800
|
Демак, ҳар қандай хўжалик муомаласи балансда кўрсатилган 4 хил ўзгаришдан бирининг бўлишига сабаб бўлади. Ҳар бир хўжалик муомаласи балансда иккита бир-бирига тенг ўзгариш содир қилади, бу нарса хўжалик маблаЃларининг айланишидаги хусусиятидан келиб чиқади. Чунки ишлаб чиқариш жараѓнида икки томонлама ўзгариш, яъни ўзгаришлар ѓки хўжалик маблаЃларида ѓки унинг манбаларида Єхуд бир вақтнинг ўзида ҳам маблаЃда, ҳам манбада содир бўлади. Лекин ҳар қандай хўжалик муомаласидан кейин ҳам баланснинг актив ва пассив томонларининг жами суммасидаги тенглик сақланиб қолиши керак.
Такрорлаш учун саволлар
Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети нимадан иборат?
Бухгалтерия ҳисобининг объекти деганда нимани тушунасиз?
Хўжалик жараЄнлари қандай босқичлардан ташкил топади?
Бухгалтерия ҳисобининг субъектларига кимларни киритишимиз мумкин?
Бухгалтерия ҳисобининг қандай усуллари мавжуд?
Бухгалтерия ҳисобидаги хатоларни тўЃрилашнинг қандай усуллари мавжуд?
Бухгалтерия ҳисобварақлари ҳамда уларнинг турлари.
Икки Єқлама Єзув деб нимага айтилади?
Ҳисобварақлар режаси ҳақида тушунча.
Бухгалтерия баланси деб нимага айтилади?
Хўжалик муомаласи туфайли балансда рўй берадиган ўзгаришлар.
3-боб. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари
3.1. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари ҳақида тушунча
Корхонада содир бўладиган ишлаб чиқариш, молия-хўжалик фаолиятида содир бўладиган ва амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисобининг бошланЃич ҳужжатларида акс эттирилади, улар кейинчалик йиЃилади ва йиЃма қайдномалар тузилади. Уларнинг маълумотлари тегишли регистрларга ѓзиб чиқилиш тартибига ва иқтисодий мазмунига мувофиқ гуруҳланиши керак.
Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари деб, бошланЃич ва йиЃма ҳужжатларда акс эттирилган хўжалик маблаЃлари, уларнинг ташкил топиш манбаларини иқтисодий мазмунига кўра гуруҳлаш ҳамда хўжалик муомаларининг таркиби ва ҳаракатини ҳисобга олишда қўлланиладиган махсус шаклдаги жадвалларга айтилади. Бу жадваллар бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақларнинг ўзаро алоқаси ва ҳисобварақлардаги ѓзувларнинг иқтисодий мазмунини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрларига журналлар, қайдномалар, дафтарлар, карточкалар ҳамда тасдиқланган бланклар киради.
©зув турларига кўра ҳисоб регистрларининг қуйидаги турлари мавжуд:
Хронологик;
Систематик;
Комбинациялашган.
Хронологик ҳисоб регистрларида корхонада амалга оширилган ѓки содир бўлган хўжалик операциялари ҳеч қандай тизимга солинмаган ҳолда фақатгина ҳужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушиш вақтига қараб рўйхатга олинади. Хронологик ҳисоб регистри вазифасини бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шаклида қўлланиладиган «Хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш журнали» бажаради. Ушбу журналда хўжалик операциялар содир бўлиш вақтига қараб кетма-кет ѓзиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |