Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet31/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Бухгалтерия баланси – корхона маблаЃлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳолатини пул шаклида гуруҳлаш ва акс эттириш усулидир.
Бухгалтерия баланси икки қисмдан: актив ва пассив қисмлардан иборат.
Баланс активида корхона сармоясининг таркиби ва жойлаштирилиши, пассивда эса – активларни ташкил топиш манбалари, яъни ўз сармояси ва мажбуриятлар, бошқа корхона ѓки жисмоний шахсларнинг вақтинча жалб қилинган маблаЃлари кўрсатилади. Актив ва пассив томонларнинг ҳар бир сатрлари баланс моддалари деб аталади. Ҳар бир модда хўжалик маблаЃи ѓки унинг келиб чиқиш манбаи ҳолатини акс эттиради.
Шундай қилиб, бухгалтерия баланси қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
- корхона эгалик қиладиган воситаларни акс эттирувчи активлар;
- корхона тасарруфидаги ўз сармояси;
- кейинчалик белгиланиши бўйича қайтарилиши лозим бўлган активларни сотиб олиш, ҳосил қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар.
Бухгалтерия балансида корхона активлари икки гуруҳда: узоқ муддатли ва айланма активларда акс эттирилади.
Узоқ муддатли активларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли инвестициялар, сотиб олинган акциялар ва заѓмлар киритилади. Корхонанинг ишлаши билан бу воситалар ўз қийматини ўзгартирмайди. Масалан, асосий воситалар қиймати қисқа вақт бўлаги мобайнида миқдоран жиддий ўзгармайди ва у фақат уларнинг ишлаш муддати тугашига кўра қопланади.
Жорий активлар, одатда, нақд маблаЃларни, истеъмолчилар ҳисобрақамларини ва нақд маблаЃлар шаклини эгаллаши лозим бўлган заҳираларни ўз ичига олади. Жорий хўжалик даври мобайнида бу активлар доимо ўзгариши мумкин. Нақд маблаЃларга айлантирилиши осон бўлган жорий активлар осон реализация қилинадиган активларга киритилади.
Корхона баланси активларини ўрганишда қуйидагиларни аниқлаш мумкин:
- балансни тузиш кунида корхонада қандай воситалар бўлган;
- улар қандай жойлаштирилган;
- уларнинг хўжалик фаолиятидаги роли қандай.
Баланс пассиви маълумотлари асосида қуйидагиларни билиб олиш мумкин:
- маблаЃлар қайси манбалардан келиб тушганлигини;
- маблаЃлар кимга тегишли эканлиги (ўзиники ѓки жалб қилинган);
- маблаЃларнинг белгиланган мақсади қандай эканлиги.
Баланс пассиви ҳам икки бўлимдан иборат:
- ўз маблаЃлари манбаи;
- мажбуриятлар.
Ўз маблаЃлари манбаи қаторига устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитал, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) ва бошқа сатрлар киритилади.
Баланс пассивининг мажбуриятлар бўлимида юридик ва жисмоний шахслардан олинган, вақти келганда қайтарилиши лозим бўлган барча мажбуриятлар кўрсатилади.
Кўриниб турибдики, бухгалтерия балансида муайян санага бўлган хўжалик маблаЃлари ва уларнинг манбалари акс эттирилган. Баланснинг айрим моддаларини солиштириш учун молиявий ҳисоботда бухгалтерия баланси билан бирга ўзаро боЃланган ҳамда бир-бирини тўлдирадиган бир қатор ҳисобот шакллари назарда тутилган.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish