Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet39/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Такрорлаш учун саволлар

  1. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари деб нимага айтилади?

  2. Ҳисоб регистрларининг қандай турлари мавжуд?

  3. Бухгалтерия ҳисоби регистрларига нималар киради?

  4. Бухгалтерия ҳисобининг шакллари деб нимага айтилади?

  5. Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли.

  6. Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли.

  7. Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шакли.

  8. Информацион технологияларга асосланган бухгалтерия ҳисоби шакли.

  9. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими.



4-боб. Бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш ва юритиш
4.1. Бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилиш

Бозор иқтисодиѓти шароитида корхонада бухгалтерия ҳисоби ишларини тўЃри ташкил қилиш Ѓоят муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби содир бўлаѓтган хўжалик жараѓни ҳамда муомалаларини кузатиб ва қайд этиб қолмасдан, ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошира бориб, режалаштириш, назорат қилиш ва иқтисодиѓтни бошқариш ишида асосий вазифаларни бажаради. Шу боисдан ҳам ҳисоб ишларини ташкил қилиш масалаларига катта эътибор қаратилади.


Ҳозирги кунда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил қилишга қўйилган энг асосий талаб – бу унинг кам харажатли ва содда бўлишлигидир. Корхонада ҳисоб ишлари ана шундай ташкил этилгандагина, бухгалтерия ҳисоби юқори самарага ҳамда яхши натижаларга эришиш мумкин. Бунинг учун эса, энг аввало, ҳар бир корхонанинг ўзига хос тармоқ хусусиятларини ва бошқа жиҳатларини чуқур ўрганиш лозим.
Ҳар бир корхонада ташкил этилган бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти жараѓнида содир бўлаѓтган хўжалик муомалаларини узлуксиз кузатиш, кузатиш натижаларини сон кўрсаткичларида ифодалаш, кейин уларни ѓппасига махсус ҳужжатларда акс эттиришни таъминлаш лозим. Шу билан биргаликда корхона бизнес-режасини ва келгусидаги стратегик дастурларини тузишда керакли маълумотлар билан таъминлаши ва уларнинг бажарилиши устидан амалий равишда назорат олиб бориши керак.
Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби бўйича умумий раҳбарлик қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудити услубияти бошқармаси зиммасига юклатилган. Бу бошқарма дастлабки ҳисоб масалалари бўйича халқ хўжалиги тармоқларига умумий раҳбарлик қилиб, бухгалтерия ҳисоби бўйича кадрлар тайѓрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича иш олиб боради ҳамда дастлабки ҳисобнинг типик шаклларини ишлаб чиқиб, нашр қилдиради, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий бўлган ҳисоб ва ҳисобот масалалари бўйича йўриқнома, услубий кўрсатмалар ишлаб чиқади.
Бухгалтерия ҳисобини тўЃри ташкил қилиш бўйича методологик раҳбарлик ҳам Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудити услубияти бошқармаси томонидан олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиқтисодиѓт ва статистика вазирлиги билан келишилган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг типик шаклларини, улардан фойдаланишга оид йўриқномаларни тасдиқлайди, бухгалтерия ҳисобини яхшилаш ва такомиллаштиришга доир таклифларни жорий қилади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонунга мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни хўжалик юритувчи субъект раҳбари амалга оширади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish