Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими



Download 3,42 Mb.
bet38/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

3.6. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими

Мамлакатимиз иқтисодиѓтини ривожлантириш бевосита кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг тараққиѓти билан боЃлиқ. Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг ҳисоб ишларини ихчамлаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими ишлаб чиқилган.


Микрофирмаларга мулкчилик шаклидан қатъий назар, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик миқдори ишлаб чиқариш тармоқларида 10 кишига қадар, савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида 5 кишига қадар бўлган корхоналар киради.
Кичик корхоналарга мулкчилик шаклидан қатъий назар, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик миқдори саноат соҳасида 40 кишига қадар, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида 20 кишига қадар, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида 10 кишига қадар бўлган корхоналар киради.
Кичик корхона ўз ишлаб чиқариши ва бошқарув эҳтиѓжларидан, уларнинг мураккаблиги ва ишловчилар сонидан келиб чиққан ҳолда, тегишли органлар тасдиқлаган бухгалтерия ҳисоби шаклини мустақил танлайди. Бунда кичик корхона бухгалтерия ҳисобининг регистрларини қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда ўз ишининг хусусиятларига мустақил равишда мослаштириши мумкин:

  1. Ягона услубий асос (икки ѓқлама ѓзув қоидаси);

  2. Таҳлилий ва жамлама ҳисоб маълумотларининг ўзаро боЃлиқлиги;

  3. Барча хўжалик муомалаларини регистрларда ялпи акс эттириш;

  4. Бирламчи ҳисоб ҳужжатлари асосида ҳисоб, бирламчи ҳужжатлар маълумотларини кичик корхонани бошқариш ва унинг хўжалик фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини тузиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича тўплаш ва бир тизимга солиш.

Кичик корхоналар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишда «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби тўЃрисида» 20-сон БҲМАдан фойдаланади.
Кичик корхонада бирламчи ҳисоб ахборотининг муайян моддий бойликларни олиб келиш йўли билан барча хўжалик муомалаларини ялпи ҳужжатлаштириш бухгалтерия ҳисобининг бошланЃич босқичи бўлиб ҳисобланади.
Кичик корхоналар амалга ошириладиган муомалаларни ҳужжатлаштириш учун бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг намунавий шакллари, идоравий шакллар, шунингдек, тегишли намунавий шаклларга нисбатан мустақил ишлаб чиқилган, мажбурий реквизитлари мавжуд бўлган ва амалга оширилган муомалалар ҳисобида тўЃри акс эттиришни таъминлайдиган шаклларни қўллашлари мумкин.
Бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳисобида қўлланиладиган ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: ҳужжатнинг номи, тузилган сана, хўжалик муомаласининг мазмуни, хўжалик муомаласининг ўлчов бирлиги (миқдорий ѓки қиймат ифодасида), хўжалик муомаласини амалга ошириш ва уни тўЃри расмийлаштириш учун маъсул бўлган мансабдор шахсларнинг исм-шарифи, шахсий имзолари ва бошқалар.
Соддалаштирилган тизимда ҳисоб ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- БошланЃич ҳужжатлардаги ҳамда бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги маълумотларни рўйхатга олиш;
- Бухгалтерия ҳисоботини тузиш;
- Корхона учун зарур бошқа ахборотни олиш учун бухгалтерия ҳисоби регистрлари маълумотларидан фойдаланиш.
Кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шаклида ҳисоб регистрларининг қуйидаги икки туридан фойдаланиш мумукин:
1. Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари;
2. Тегишли ҳисоб объектларини ҳисобга олиш қайдномалари.
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари таҳлилий ва жамлама ҳисоблар регистри бўлиб, унинг асосида кичик корхонада муайян санада маблаЃлар мавжудлиги ва уларнинг манбаларни белгилаш ва бухгалтерия ҳисобини тузиш мумкин. Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари комбинациялашган регистр ҳам бўлиб, кичик корхона томонидан қўлланиладиган барча бухгалтерия ҳисобварақларини ўз ичига олади, уларнинг ҳар бири хўжалик муомалаларининг ҳисобини юритиш имконини беради. Бунда у баланснинг тегишли моддалари мазмунини асослаш учун батафсилроқ бўлиши лозим.
Кичик корхона дафтарни қайднома кўринишида юритиб, уни ҳар ой учун ѓки муомалалар ҳисоби бутун ҳисобот йили учун юритиладиган дафтар шаклида очиши мумкин, бу ҳолда охирги саҳифасига дафтардаги мавжуд саҳифалар сони ѓзилади, у раҳбар ва бош бухгалтернинг имзолари, шунингдек, кичик корхона муҳрининг изи билан тасдиқланади.
Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари йил бошида (корхона фаолияти бошида) активлар ва пассивларнинг ҳар бир тури бўйича мавжуд бўлган қолдиқлар суммалари қайди билан очилади. Сўнгра «Муомала мазмуни» устунида ой қайд қилинади ва хронологик тартибда позицияли усул билан ҳар бир бирламчи ҳужжат асосида ойнинг барча хўжалик муомалалари акс эттирилади. Бунда Дафтарда «суммаси» устуни бўйича қайд этилган ҳар бир муомалага доир суммалар бир вақтнинг ўзида тегишли воситалар турлари ва манбаларини ҳисобга олиш ҳисобварақларининг «Дебет» ва «Кредит» устунлари бўйича икки ѓқлама ѓзув билан акс эттирилади.
Воситалар ва уларнинг манбалари дебет ва кредит оборотларининг бир ой учун якунлари ҳисобланганидан сўнг уларнинг ҳар бири бўйича кейинги ойнинг 1-кунига сальдоси чиқарилади.
Барча ҳисобварақлар дебет оборотларининг умумий якуни кредит оборотларининг умумий якуни ва «Назорат суммаси» якунига тенг бўлиши керак.
Соддалаштирилган шакл бўйича ҳисобни ташкил этиш учун кичик корхоналар ҳисобварақлар режаси асосида хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари иш режасини тузишлари зарур, у кичик корхонага асосий воситалар ва улар манбаларининг ҳисобини асосий бош ҳисобварақлардаги бухгалтерия ҳисоби регистрларида юритиш ва бу билан умуман бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг тўЃрилиги устидан назоратни таъминлаш имконини беради.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish