Карданли узатмалар. Бош узатма, дифференциал. Автоматик трансмиссиялар. Автоматик бошқарувнинг тизим ости элементлари. Режа


-расм. Гидрокучайтиргичли рул бошқаруви



Download 1,12 Mb.
bet19/24
Sana24.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#218527
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Карданли узатмалар

4.13-расм. Гидрокучайтиргичли рул бошқаруви: 1–рул сошкаси; 2–бўйлама тяга; 3–рул механизми; 4–суюқлик сўрувчи шланг; 5–суюқлик тўкиш шланги; 6–бачок; 7–ўнг ён тяга; 8–ўнг маятник ричаги;
9–кўндаланг тяга; 10–рул механизми кириш вали; 11–пастки кардан шарнири; 12–карданли вал; 13–юқориги кардан шарнири; 14–рул колонкаси вали; 15–рул чамбараги; 16–чап маятник ричаги; 17, 21–чап ён тяга наконечниклари; 18–ростлаш трубкаси хомути; 19–рул трапециясининг чап ричаги; 20–шарнир чехоли;22–шарнир; 23–босим билан суюқлик ҳайдаш шланги; 24–гидрокучайтиргич насоси
Оғирлиги 400-450 кг бўлган кичик автомобиллардан тортиб, то 500-600 т гача бўлган карьер самосвалларигача ишчи, заҳира ва тўхтаб туриш тормоз тизимларига эга бўлиши керак. Булардан ташқари оғирлиги 16 т дан катта бўлган автомобил ва катта шаҳарлараро автобиуслар тўртинчи тур тормоз тизими–ёрдамчи тормоз тизимига эга бўладилар. Ҳамма тормоз тизимлари биргаликда тормоз бошқаруви дейилади (4.14-расм). Оғирлиги 750 кг гача бўлган прицеплар тормоз бошқаруви билан жиҳозланмаслиги мумкин.

4.14-расм. Тормоз бошқаруви тизимлари схемаси
Автомобил фаол хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим воситаси бўлгани учун тормоз бошқарувига оширилган талаблар қўйилади. Автотранспорт воситалари тормоз тизимларига қўйиладиган кўпгина талабалар халқаро норматив ҳужжатларда ўз аксини топган.
Тормоз тизимларига қўйиладиган талаблар қуйидагилар:
–ғилдиракларда максимал тормоз кучи ҳосил қилинганда минимал тормоз йўлини таъминланиши;
–маълум катталикка эга қияликда автомобилни тўхтатиб тура олиш;
–тормозланганда турғунлик таъминланиши (турғунлик мезонлари сифатида тўғри йўналишдан чизиқли четланиш, бурчакли четланиш ёки автопоезднинг йиғилиб қолиши олинади);
–сурункали тормозлашда тормозлаш хусусиятлари сақланиб қолиши (тормоз механизмларининг қизиши тормозлаш хусусиятларига таъсир қилмаслиги керак);
–тормоз юритмасининг ишга тушиш вақти минимал бўлиши керак;
–тормоз педалига босиш кучи ва ғилдиракларда ҳосил қилинаётган томоз моменти пропорционал бўлиши керак;
–тормоз тизимларини ишга тушириш учун кам иш бажарилиши керак (педалга босиш кучи 500–700 Н, педалнинг юриш йўли 80–180 мм оралиқда бўлиши лозим);
–қияликдан тушиш узоқ давом этганда бир хил тезликни ушлаш (ёрдамчи тормоз тизими учун);
–ғилдиракларнинг тўлиқ блокировкаланиб қолмаслиги;
–ўнг ва чап ғилдираклар тормоз кучлари орасидаги фарқ минимал бўлиши;
–тормоз пайтида органалептик ходисалар бўлмаслиги (ёқимсиз овоз чиқиши, ёқимсиз ҳид тарқалиши);
–тормоз тизимлари барча элемантларининг юқори ишончлилиги;
Булардан ташқари тизимдаги ҳар қандай носозликлардан ҳайдовчини огоҳ этувчи сигнализация тизими ҳам бўлиши керак.
Фаол хавфсилик тизимлари. Автомобилнинг авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилувчи тизимлари фаол хавфсизлик тизимлари дейилади. Уларга қуйидагилар киради.
1.Бузилмасдан ишлаш
Автомобил агрегат ва тизимларининг бузилмасдан ишлаши фаол хавфсизлик-нинг бош омили ҳисобланади. Хусусан, автомобилнинг маневрлашиши билан боғлиқ бўлган тормоз тизими, рул бошқаруви, осма, двигател, трансмиссия кабиларга юқори талаблар қўйилади. Хавфсизлик конструкцияни такомиллаш-тириш, янги технологиялар ва материалларни қўллаш орқали таъминланади.
2.Тормозланиш хусусиятлари
Кутилмаган йўл транспорт ходисаси кўпинча тормозлаш интенсивлигни тўғри танламасликдан келиб чиқади. Шунинг учун автомобилнинг тормоз хусусиятлари ҳар қандай йўл шароитларида тезликни самарали пасайтиришга имкон бериши керак. Бу шарт қаноатланиши учун тормоз механизми ҳосил қилаётган куч йўл билан илашиш кучидан кичик бўлиши керак. Акс ҳода ғилдирак блокировкаланиб (айланишдан тўхташ) қолади ва автомобил йўл бўйлаб сирғала бошлайди, тормоз йўли ошиб кетади. Блокировканинг олдини олиш учун тормоз механизми ҳосил қилаётган куч ғилдиракка тушаётган оғирлик юкламасига пропорционал бўлиши керак. Бу масалада дискли тормозлар анча самарали ҳисобланади.
Ҳозирда автомобилларда кенг қўлланилаётган антиблокировка тизимлари (АБС)–сирпанишнинг олдини олишда самарали воситадир.
3.Тортиш хусусиятлари
Тортиш хусусиятлари автомобил тезлигини интенсив ошира олиш имкони-ятини белгилайди. Атомобилни тормозлаш учун вақт етарли бўлмаган ва маневрлаш учун шароит йўқ ҳолларда йўл транспорт ходисасини олдини олиш йўллларидан бири автомобил динамикасини ишга солиш ҳисобланади. Аммо бу ҳолатда ҳам ғилдиракни айлантиришга ҳаракат қилаётган куч унинг йўл билан илашиш кучидан катта бўлмаслиги керак, акс ҳола ғилдирак шатсаксирай бошлайди. Бу ҳолатни бартараф этиш учун автомобилларда шатаксирашга қарши тизимлар кенг тарқала бошлади. Бу тизим айланиш тезлиги бошқаларидан катта бўлган ғилдиракни тормозлайди, зарурат бўлса, двигател ҳосил қилаётган қувватни пасайтиради.
4.Автомобилнинг турғун ҳаракати
Автомобилнинг турғун ҳаракати–ҳар хил йўл шараоитларида катта тезликда ҳаракатланаётган автомобилни берилган траекториядан оғдиришга ҳаракат қилувчи кучларни енгиб ўтган ҳолда ҳаракатлана олиши хусусиятидир.
5.Автомобилнинг бошқарилувчанлиги
Бошқарилувчанлик –автомобилнинг ҳайдовчи белгилган йўналишда аниқ юра олишидир. Унинг тавсифларидан бири рул чамбараги бурилмагани ҳода автомобилнинг бурилишидир. Бу бурилиш ҳаракатдаги автомобилга ён томондан таъсир қилаётган кучлар (бурилишдаги марказдан қочма куч, ён томондан эсаётган шамол кучи ва б.) таъсирида юз беради. Ёндан таъсир қилаётган кучлар таъсирида автомобил бурилиш радиуси керагидан катталашиб ёки кичиклашиб кетиши мумкин. Бу ҳолатлар шинанинг бурилишли ҳаракатда деформацияланиши ёки автомобил осмаси конструкциясидаги нуқсонлар туфайли нишабликда автомобил кузови кескин энкайишидан юз беради.
6. Ахборот билан таъминланувчанлик
Ахборот билан таъминланувчанлик –ҳайдовчи ва ҳаракатнинг бошқа ишти-рокчиларига керакли маълумотни ўз вақтида етказиб бера олиш хусусиятидир. Йўлдаги бошқа транспорт воситалари ва йўл шароити тўғрисида етарли маълумотга эга бўлмаслик кўпинча аварияий ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлади. Ахборот билан таъминланувчанлик ички, ташқи ва қўшимча турларга бўлинади.
Ички таъминланувчанлик ҳайдовчига автомобилни бошқариш учун зарур бўлган маълумотларни олиш имкониятини беради ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
– автомобил обзорлилиги (атрофни кўра билиш) ҳайдовчига йўл шароити тўғрисида аниқ ва ўз вақтида маълумот олишга имкон бериши керак (ойна тоза-лагичлар, ойналарни қиздиргич ва намдан қуритгичлар, орқани кўриш ойнаси);
–приборлар панели, бошқарув тугмачалари, тезликларни алмаштириш ричаг-лари ва б. ҳайдовчига кўрсаткичларни назорат қилиш ва ричагларга таъсир қилиш учун минимал вақт сарфлашга имкон бериши керак.
Ташқи таъминланувчанлик–ҳаркатнинг бошқа қатнашчилари билан ҳаракат муносабатларини ташкил қилиш бўйича маълумот етказувчи элементлар. Уларга ташқи ёруғлик сигналлари, товуш сигналлари, кузовнинг ўлчамлари, шакли ва рангини киритиш мумкин.
Ташқи таъминланувчанлик­ кўрувчанлик етарли бўлмаганда (кечаси, туман ва б.) автомобилни бошқариш имкониятини бериши керак.
7. Комфортабеллик
Комфортабеллик–ҳайдовчи томонидан автомобилни қанча вақт чарчамасдан бошқариш мумкинлигини билдиради. Ҳозирги пайтда автомобиллар комфортабел-лигни ошириш бўйича конструкторлар томонидан кўплаб йўналишларда ишлар олиб борилмоқда. Булардан энг асосийлари сифатида автомобилларни автоматик УҚ лар ва круиз-назорат адаптив тизимлари билан жиҳозлаш ишларини кўрсатиш мумкин. Замонавий круиз-назорат тизимлари нофақат автолмобилнинг тезлигини керакли даражада ушлаб туради, балки зарур бўлганда ҳарактни секинлаштириши, ҳатто, уни бутунлай тўхтатиши мумкин. 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish