Шассиларнинг истиқболли тузилмалари Дунё автомобилсозлигида шассиларни такомиллаштиришнинг кўплаб истиқ-болли йўналишлари мавжуд. Айниқса, автомобил бошқарув тизимни такомиллаш-тириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Бу йўналишда асосий эътибор механик рул тизими ёки тормоз механизмини электрон тизимларга (симли рул бошқаруви ёки симли тормоз бошқаруви) алмаштириш консепцияси етакчи ўринда туради. Аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим муаммолар ҳали тўла ечилмагани учун уларни ишлаб чиқариш бўйича аниқ мақсадлар ҳали шаклланмаган.
Шу йўналишлардан бугунги кунда ҳаётий воқеликка айланаётган иккита йўналишни кўрсатиш билан чекланамиз.
Фаол осмалар Автомобил идеал даражада комфортабел бўлши учун автомобил осмаси ғилдираклар томонидан йўл нотекисликларини доим копировка қилиши, иккинчи томондан эса кузов поли баландлигини доимий сақлаб туришга имкон бериши керак.
Аммо бундай осма талаб даражасида ишлаши учун атомобил ҳаракатлана-ётган йўл нотекисликлари ва уларнинг кўлами олдиндан баҳоланиши керак, чунки ҳар қандай механик системада ишлай бошлаш кечикиши бор. Ҳозирда мавжуд экспериментал тизимлар ҳар бир ғилдиракка тушаётган юкламани доимо баҳолаб бориши мумкин. Бу юклама ошганда (масалан, ғилдирак тўсиқ устига чиқаётганда) гидравлик цилиндр ғилдиракни кўтаради, камайганда эса туширади. Бундай осмаларда қўлланиладиган гидравлик тизимлар юритмалари катта қувват (10 Квт атрофида) талаб қилади. Бундан ташқари гидравлик тизимлар қиммат туради ва улар ишдан чиққанда тизим бутунлай ишламай қолади.
Бу борада Citroen фирмаси ўзининг машҳур Hydroactiv тизимини ишлаб чиқишда бошқача йўл тутди. Олд ва орқа осмалар контурига қўшимча равишда иккита гидропневматик қайишқоқ элемент киргизди (4.18-расм). Бу қайишқоқ элементлар микропроцессор ёрдамида бошқариладиган клапанлар тизимига эга бўлиб, бу тизим қайишқоқ элементлар қаттиқлигини ва амортизациялаш хусусиятини ўзгартира олади.
4.18-расм. Citroen С5 автомобилининг Hydroactiv осмаси йўл шароитига қараб қаттиқлик даражаси ва демферлаш коэффициентини ўзгартира олади:1–гидротроник интеграллашган узел; 2–олд осма амортизатори; 3–олд қаттиқлик ростлагич; 4–олд ҳолат электрон датчиги; 5–орқа гидропневматик цилиндрлар; 6– орқа қаттиқлик ростлагич; 7– орқа ҳолат электрон датчиги; 8–бошқарув блоги; 9–рул чамбараги ҳолат датчиги; 10–гидротизим суюқлиги идиши; 11–“газ” ва тормоз педаллари Бу борада Mercedecкомпаниясининг ABC (Activ Body Control- кузов ҳолатини фаол назорат қилиш) тизими ҳам диққатга сазовар (4.19–расм). Бу тизимда осмада махсус ички пружинага эга амротизатор кўзда тутилган бўлиб, унга гидронасос ва иккита гидроаккумулятор босими остида силжитиладиган поршен таъсир қилади.
ABC тизими кузов тебранишларини тўлалигича бартараф қила олмайди, аммо тебраниш частотасини чегаралайди. Сарфланадиган энергия 3кВт гача камайтирил-ган. Османи бошқариш 13 та датчикдан сигнал олувчи иккита микропроцессор