Камол Раҳмонов вобкент тарихи



Download 124,45 Kb.
bet1/12
Sana30.04.2022
Hajmi124,45 Kb.
#596955
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ВОБКЕНТ ТАРИХИ. К.РАХМОНОВ


Камол Раҳмонов

ВОБКЕНТ ТАРИХИ

Бухоро – 2014
Сўзбоши
Умумий маълумотлар.

Вобкент тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил топган. Хозирда худуди 290 кв. км. бўлиб, ахоли сони 125900 кишидан иборат. 1930 йилга келиб қуйи ҳокимият органларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида округлар бекор қилиниб, фақат туманлар ва қишлоқ кенгашлари сақлаб қолинган. 1938 йилгача Вобкент бевосита республикага бўйсунувчи 109 туман қаторида мавжуд бўлган.


1938 йилнинг 15 январига келиб республика маъмурий-ҳудудий бирликлар тизимида яна вилоятлар қайта тикланди ва натижада Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ташкил топди. Ана шу вақтдан бошлаб Вобкент тумани маъмурий жиҳатдан Бухоро вилояти таркибига кирди.
Вобкент туман чегаралари 1926 йилдан 1959 йилга қадар бу ерда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан ягона ҳудуд сифатида тарихан таркиб топган Зарафшон дарёси ( Қоракўлдарё) ва Вобкентдарёнинг ўнг тармоқ канали Коми қасаба ҳамда Ромитан ариғи оралиғидаги ерларни ўз ичига олган. Чегараларидаги асосий ўзгаришлар 1959-1974 йилларда юз берди. 1950-1960 йилларда олиб борилган туманларни йириклаштириш сиёсати натижасида туманнинг ҳудудий чегаралари бир неча бор ўзгарди. Ўзбекистон ҳукуматининг 1959 йил 19 мартдаги 159-сонли фармонига мувофиқ Бухоро вилоятининг Вобкент ва Пешкў туманлари бирлаштирилиб, ягона Вобкент тумани ташкил топди. 1962 йил 24 декабрдаги 979-сонли фармонга биноан вилоятнинг Вобкент ва Шофиркон туманлари бирлаштирилди. 1959 йили Вобкент туманига қўшилган Пешку тумани ерлари қўшни Ромитан туманига қўшиб берилди. 1969 йилнинг 1 январига келиб, Шофиркон туманининг яна қайта тикланиши натижасида Вобкент ва Шофиркон туманлари ўртасидаги чегара қайта ўтказилди. Туман чегараларидаги энг сўнгги ўзгариш 1974 йили юз берди. Бухоро вилояти ижроия қўмитасининг қарорига мувофиқ, Бухоро туманидан Имомқозихон, Харгўш, Хайработча қишлоқ советлари Вобкент туманига қўшиб берилди ва туманнинг ҳозирда мавжуд бўлган чегаралари таркиб топди.
Ҳозирги кунда туманнинг маъмурий маркази – Вобкент шахри бўлиб, туманда 3та шаҳарчалар (Навбаҳор, Ширин, Косари) мавжуд. Туманда қишлоқ фуқаролар йиғинлари ) сони - 11 та, махалла фуқаролар йиғинлари сони 44 тани, Қишлоқ ахоли пунктлари сони - 185 тани ташкил этади.
Вобкент тумани шимолдан – Ғиждувон тумани билан, шимоли ғарбдан – Шофиркон тумани билан, ғарбдан – Пешкў ва Ромитан туманлари билан, жанубдан – Бухоро тумани билан, шарқ ва шимоли-шарқдан Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани билан чегараланади.


  1. Шаҳар ёки туман ҳамда айрим қишлоқлар атамаси ҳақида маълумотлар.

Вобкент ўғуз шеваларидаги «ВОБ» ёки «ВАХОБ» хамда форсий «КЕНТ» сўзларидан олинган бўлиб, «Бўздаги, бўз ер, қўриқдаги қишлоқ» деган маънони билдиради. Хозирги Вобкент худудида жойлашган қишлоқ қўрғонлари ўтмишда катта харбий сиёсий вазифани ўтаган. Вобкент Бухоро амирлигининг туманларидан бири бўлиб келган. 1924 - 1925 йилларда Туркистонда ўтказилган миллий давлат чегараланиши натижасида ташкил топган.
Туман маркази Вобкент шаҳрига туташ ерда Муғиён қишлоғи бор. Наршахий бундай қишлоқлар, яъни Муғон, Муғиён, муғлар қишлоқлари кўп дейди. Муғ сўзи арабчада “оташпараст” ёки “ғайридин” маъносида ишлатилади. Айнан араблар истилоси даврида ана шу “Муғ” деб аталувчи қишлоқлар оташпарастлик динининг энг ривожланган жойлари ҳисобланган.
Ўзбекистон ҳудудида сак қабилалари яшаганлигини ҳисобга олсак, Кумушкент Қ.Ф.йиғини ҳудудидаги ҳозирги Сактафон ( аслида, Сактўфон, яъни “саклар тўпи” маъносида) қишлоғи номи ана шу қабила номидан келиб чиққан бўлса, ажаб эмас. ХVI аср бошларидан ва ХVII –ХVIII асрларда Дашти Қипчоқда (Волга ва Днепр дарёлари оралиғидаги ерлар) яшовчи кўчманчи ўзбек уруғларининг катта қисми Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонга келиб ўтроқлашиши жараёни авж олди. Вобкентдаги Сарой, Қатаған, Найман, Қўнғирот, Минглар, Бурқут, Қирғизон, Хитой, Қалмоқлар, Бақалон, Пичоқчи, Баҳрин, Бойқозон қишлоқлари ана шу ўзбек уруғлари номи билан аталган.
Қипчоқ ва Қўнғирот ҚФЙ ҳудудида Баҳрин ( ёки Баҳринча) қишлоқлари бор. Асли баҳринлар турклашган мўғул қабилаларидан бири бўлиб, улар мўғуллар ҳукмронлиги даврида Дашти Қипчоқдан келиб ўрнашган. ХVIII- ХIХ асрларда эса баҳринларнинг катта бир қисми Тошкент, Фарғона ва Зарафшон воҳаларига келиб ўтроқлашган. У ерларда ҳам Баҳрин деган қишлоқлар мавжуд.
Эҳсон ҚФЙ ҳудудида Бойқозон қишлоғи бор. Асли, бу қишлоқнинг номи “Боёвут”-муғул қабиласининг бир уруғи номидан. Боёвут мўғулча бойлар, алплар, баҳодирлар маъносида бўлиб, ўзбекча ва тожикчада Бой, Бойдор, Бойлар, Бойлик, Боёт, Бойқозон, Бойтўпи, Бойҳо қишлоқлари сифатида юритилади.


  1. Download 124,45 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish