Камол Раҳмонов вобкент тарихи



Download 124,45 Kb.
bet12/12
Sana30.04.2022
Hajmi124,45 Kb.
#596955
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ВОБКЕНТ ТАРИХИ. К.РАХМОНОВ

БАНК ТИЗИМИ.
Мамлакат иқтисодиётини тартибга солиб туришда банк сиёсати айни пайтда асосий ўринни эгаллаб турибди. Аслида пулни ўз тарихи бўлиб қадим замонларда ҳам катта кучга эга бўлган. Банк дейиш билан ҳам ҳамманинг кўз ўнгида пул келади. Амирлик даврида Вобкентда ҳам пул алмаштирувчи саррофлар бўлиб улар мижозларга Бухоро пулига бошқа пулларни алмаштиришганлар. Мижозларга фоиз билан қайтариб олиш шарти билан пул қарз берганлар. Уларнинг ўз даврида судхўр дейишган. Бухоро амирлигининг хазинаси бўлиб, унда пулдан кўра, олтин, кумуш, дуру марваридлар кўпроқ бўлган. Хазинабонни девонбеги деганлар. 1920 йилда амирлик тугатилгач, вилоят банки ташкил этилади. 1923 йилда Вобкентда Бухоро вилоят банкининг вакили иш олиб боради, 1926 йил ноябрь ойида минордан 150 қадамлар ғарбда район банки ташкил топади.
Банкда икки мутахассис ва бир қоровул штатида одам ишлайди. 1940 йилдан аҳолига хизмат қилиш учун омонат касса ташкил топади. Омонат касса дастлаб аҳолини пул жамғармаларини қабул қилиши, турли тўловларни, пенсия пулларини тўлаш турли жарималарни қабул қилиш каби хизматларни бажаради.
Омонат касса четдан пул қабул қилиб мижозларга етказиш каби ишларни алоҳида ташкилот сифатида 1956 йилдан ҳисоб-китоб ишларини олиб бормоқда. 1995 йилдан “Халқ банки” мақомига эга бўлди.
Айни пайтда Алишер Маҳмудов раҳбарлигида қирқга яқин мутахассис 12 шаҳобчада, тадбиркор, фермерлар, юридик ва жисмоний шахсларга кўмаклашиб келмоқда.
Боз устига маҳаллалар орқали кўп болали оналарга, кам таъминланган оилаларга, якка ёлғизларга моддий ёрдам масалаларини ҳам шу банк олиб бормоқда. Бу банкда Райса Денисламова, Фазолат Ражабова, Усмон Жумаев, Яхё Баракаевларнинг хизматлари салмоқли бўлган. Давлат томонидан кафолатланган. Халқ банки чин маънода халққа хизмат қилмоқда.
Юқорида айтганимдек туманимизда энг биринчи ташкил топган Марказий Давлат Банкнинг Вобкент район бўлими 1992 йилда “Агро банк”, 1994 йилдан эса “Пахта банк” деб аталди. Айни пайтда “Пахта банк” Садри Шодиев раҳбарлигида 5 та шаҳобчадаги мутахассислар билан 38 киши мижозларга хизмат кўрсатмоқда.
Ҳозирги кунда туманда 3 та банк фаолият кўрсатмоқда. Миллий банк-2013 йил августдан Умаров Шуҳрат Султонович раҳбарлигида, Халқ банки-Давронов Акбар Акромович раҳбарлигида, “Агробанк”-Азимов Жамшид раҳбарлигида ишламоқда.
Вобкент туман статистика бўлими 2002 йилда ташкил топган. 2010 йил ноябрдан бўлими раҳбари – Саъдуллаев Ҳайит Турсунович.
Вобкент туман ҳокими сифатида фаолият кўрсатганлар:
1930-1945 йилларда Солижон Усмон Хўжаев, Ҳожи Неъматулло Ҳакимов, Азизбек Каримов, Дадажон Хусенов, Чори Муқимовлар.
1945-1946 йилларда Бўри Амонова
1947-1950 илларда Олим Рахматов
1951-1954 йилларда Ирисмат Ниёзметов
1955-1956 йй.Қодир Фозилов
1957-1958 йй.Ғулом Юсупов
1959-12967 йй. Жўрақул Орипов
1968-1969 йй. Ғулом Юсупов
1970-1985 йй.Ином Наимов
1986-1990 йй. Ҳошим Сатторов
1991-1994 йй. Шавкат Ибрагимов
1994-2008 йй. М. Эсанов
2008 й. – ҳ.в. А. Жаводовлар Вобкент туманида бош раҳбар бўлиб ишламоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идораларини шаклланиши
1926 йил 2-октябрда Вобкент район ишчи деҳқон халқ милицияси ташкил этилади. Дастлаб бу ташкилотда Абдулла Ортиқов 1927 йилдан бошлаб, Низом Икромов ва кейинчалик Ашур начальник Содиқов, Жамол Камолов каби Вобкент фарзандлари бошлиқ бўлиб ишлайдилар. 1930 йилларда ИИБ бўлими нихоятда катта таъсирга эга бўлиб, бу соҳада кўп йиллар Абдулла Ортиқов фаолият кўрсатиб ишлади. Район ички ишлар бўлимида дастлаб 3 киши, 1935 йилдан кейин 7 штатда халқ ва жамоат мулкини қўриқловчи, халқ осойишталигини ҳимоя қилувчи милиция ходимлари ишлай бошладилар.
Айни пайтда туман ИИБ да юзга яқин ходим хизмат қилмоқда. Улардан 41 нафар қўриқлаш бўлинмаси, 3 нафар ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси, 25 нафар ҳуқуқ бузарликларни олдини олиш бўлинмаси, сафларида ва бошқа хизмат соҳаларида ишламоқдалар. Туман ички ишлар бўлимининг кўп йиллик тарихида юзлаб фидоий инсонлар хизмат қилиб нафақага чиққанлар.
СУД
Вобкент тумани ҳуқуқ тартибот архиви ҳужжатларини гувоҳлик беришига ва жонли кишиларнинг хабар беришларича Вобкентда халқ суди 1937 йилда алоҳида ташкил этилади. Ўшангача вилоят судининг Вобкент ИИБ даги вакили олиб борган.
1937 йил март ойида Вобкент районида Халқ судининг раиси ёпиқ яширин ҳолда сайлаш сайлови бўлади ўшанда кумушкентлик Абдулла Толипов районда халқ судида раисликка сайланади. У киши 1944 йилгача т туман судининг раиси бўлиб ишлайди.



Download 124,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish