I. Аҳолини даромадларини ошириш, қамбағалчиликдан чиқариш ҳамда ёшлар билан ишлаш ва
уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича
|
|
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ва уларнинг аъзолари билан манзилли ишлаш, ушб тоифадаги аҳолининг ижтимоий ҳаётидаги муаммоларни ижобий ҳал этиш фуқароларни дафтардан чикариш, улар бандлигини таъминлашдан чиқариш, бандлигини таъминлаш
|
|
“Темир дафтар”га киритилган 33 та оилалар ва уларнинг 142 нафар аъзолари билан манзилли ишлаш
|
1. “Темир дафтар”га киритилган 33 та оилалар ва уларнинг 142 нафар аъзоларига 6 млн сўмдан субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобидан иссиқхоналар қуриб бериш, тегишли мутахассислар ёрдамида доимий амалий кўмак ташкил этиш
2. 6 та оиланинг эҳтиёжи ва уй шароити, имконият ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли кредит ва субсидиялар асосида йирик (1 бошдан) шохли уй ҳайвонлари, паррандаларни (50 бошдан) етказиб бериш;
|
|
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Худойбердиев, туман ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича 1-ўринбосари У.Назаров, туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи У.Шукуров, “Агро” банк “Гўзакент” филиали бошлиғи Ғ.Турдибоев
|
|
“Аёллар дафтари”га киритилган оилалар ва уларнинг аъзолари билан манзилли ишлаш
|
1. 24 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизларни 6 нафарига 1 бошдан сигир бериш орқали сут ва сут маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш орқали даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш;
2. 13 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларнинг 6 нафарига 2 ёшгача бола парвариши учун бериладиган, 7 нафарига 14 ёшгача болалари бор оилаларга бериладиган ижтимоий нафақалар берилишини таъминлаш;
3. 3 та уй-жойини таъмирлашга (қўшимча қурилмаларини қуришга) муҳтож оилаларни уй-жойини таъмирлашга кўмаклашиш;
4. 44 нафар хотин-қизларни 12 нафарини қандолатчилик, 24 нафарини тикувчилик, 8 нафарини сартарошлик касбга йўналтириш мақсадида ўқув-курсларига жалб этиш;
5. 34 нафар хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш;
|
|
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Худойбердиев, Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Санақулова,
туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи У.Шукуров, “Агро” банк “Гўзалкент” филиали бошлиғи Ғ.Турдибоев
|
|
“Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар ва уларнинг аъзолари билан манзилли ишлаш
|
1. 5 та ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, имтиёзли кредитлар асосидан уй-жой билан таъминлаш;
2. 331 нафар бандлиги таъминланмаган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 63 нафарига йирик шохли уй ҳайвонлари олиш учун, 1 нафарига балиқчилик, 2 нафарига асаларичилик учун имтиёзли кредитлар, 66 нафарига узумчилик, боғдорчилик қилиш ва сабзавот экинларини экиш учун 30 сотихдан ер ажратиш;
3. 31 нафар қизлар ва 13 нафар ёш оналарни ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида қизиқиши ва лаёқатига қараб тадбиркорлик йўналишлари бўйича ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратиш;
4. 23 нафар ёш болали оналарга ўз ўзини банд қилиш орқали томорқа ва уй ҳайвонларидан даромад олишга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, иссиқхоналар ва чорва молларини бериш орқали даромад манбаларини шакллантириш.
5. “Чимбой мева сабзавот” кооперациясига ер ажратиш орқали қўшимча 15 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш;.
6. 6 нафар фуқарони бандлигини таъминлаш мақсадида маиший хизмат курсатиш шахобчалари қуриш;
7. 36 нафар фуқарони “Камалак” кластерга ва 24 нафарини мавжуд 4 та фермер хўжалигига ишга жойлаштириш;
8. 57 нафар фуқарони томорқа, чорвачилик ва паррандачилик соҳаларида ўзини-ўзи банд қилиш.
|
|
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Худойбердиев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифат ишлари бўйича ўринбосари Э.Бердиев,
туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи У.Шукуров, “Агро” банк “Гўзалкент” филиали бошлиғи Ғ.Турдибоев
|
|
Ёшлар иштирокида учрашувлар ва турли тадбирлар ўтказиш
|
1. Ёшлар ишлари Агентлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамда Маҳалла раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси билан ҳамкорлиқда чекка қишлоқдаги фаол ёшларни аниқлаш ва улар атрофида “Қишлоқ фаол ёшлари” гуруҳларини шакллантириш;
2. Ёшларни бир ғоя атрофида бирлаштириш, улар билан доимий мулоқот ўрнатиш мақсадида “Сектор раҳбари маҳалла ёшлари билан” телеграмм каналини ташкил қилиш, ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ижобий ҳал этиш тизимини жорий қилиш;
3. Қишлоқ ёшлари иштирокида “Бешта ташаббус” дастури доирасида кенг қамровли тадбирлар ташкил этиш
|
1 май
|
туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Худойбердиев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифат ишлари бўйича ўринбосари Э.Бердиев,
туман “Ёшлар” агентлиги туман бўлими (Э.Қамаров)
|
|