Вояга етмаган ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. Мазкур деликт мажбуриятининг умумий қиодаси бўлиб, етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини тўлиқ муомалага лаёқатсизлар (деликт мажбуриятлари бўйича эса тўлиқ деликт лаёқатлилик) зиммасига юклаш ҳисобланади. Бироқ ҳаётда қисман муомалага лаёқатлилар, шунингдек тўлиқ деликт лаёқатига эга бўлмаганлар ва ўз ҳаракатнинг оқибатларини тушуна олмайдиганлар томнидан етказилган зарарлар кўп учрайди. Мазкур вазиятларда етказилган зарар ҳам бош деликт тамойилига мувофиқ қопланиши лозим. Бироқ, бунда деликт мажбуриятлари нафақат умумий қоидалар (бош деликт тамойили) асосида балки, кўрсатиб ўтилган деликтларнинг ҳар бири учун хос бўлган қоидалар асосида вужудга келади.
Вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик. 14 ёшга тўлмаган вояга темаганлар ўзлари етказган зарр учун жавобгар бўлмайдилар.
Таъкидлаш лозимки, деликт жавобгарликка нисбатан қонун вояга етмаганларни икки гуруҳ – 6 ёшгача ва 6 ёшдан 14 ёшгача – ажаратиб кўрсатмайди ва уларнинг иккаласини ҳам деликтга лаёқатсиз деб топади. Бироқ, 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган фуқаролар тўлиқ деликтга лаёқатсизлиги бу ёшда болаларнинг ўз ҳаракатлари оқибатини тўлиқ тушуниб етмаслиги ҳисобаланди.
Фуқаролик ҳуқуқида фуқароларнинг муомала лаёқати одатда иккига бўлинади. Биринчиси битимга лаёқатлилик деб номланса, иккинчи деликт лаёқатлилик дейилади. Деликт лаёқатлилик шахснинг ўз ҳаракатлари билан бошқа шахсга етказган зарари учун жавобгар бўлишини намоён бўлади. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар эса деликт лаёқатига эга бўлмайдилар. Улар томонидан етказилган зарар ҳам ўзлари томонидан эмас бўлки, бошқа шахслар томонидан тўланади.
ФКнинг 993-моддасига мувофиқ, ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган (кичик ёшдаги бола) томонидан етказилган зарар учун унинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийлари, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, жавобгар бўладилар. Ота-она ёки васийнинг бу вазиятдаги айби уларнинг ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган болага етарли даражада эътиборли ва масъулиятли бўлмаганликларида кўринади. Васийнинг ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик билан бажариши104 унинг етказилган зарардаги айби сифатида баҳоланади ва у васийлиги остидаги шахс етказган зарарни қоплаши лозим бўлади.
Агар васийликка муҳтож кичик ёшдаги бола тегишли тарбиялаш, даволаш муассасасида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасида ёки қонунга кўра васийси ҳисобланадиган бошқа шунга ўхшаш муассасада турган бўлса, бу муассаса, агар зарар муассасанинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмаса, кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаши шарт.
Агар кичик ёшдаги бола ўқув юрти, тарбиялаш, даволаш муассасаси ёки унинг устидан назоратни амалга ошириши шарт бўлган бошқа муассасанинг, шунингдек шартнома асосида назоратни амалга оширувчи шахснинг назорати остида турган вақтда зарар етказган бўлса, бу муассасалар ва шахслар, агар зарар уларнинг назоратни амалга оширишдаги айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, зарар учун жавобгар бўладилар.
Ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, ўқув юртлари, тарбиялаш, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг кичик ёшдаги бола томонидан етказилган зарарни тўлаш мажбурияти кичик ёшдаги бола вояга етиши ёки у зарарни тўлаш учун етарлича мол-мулк олиши муносабати билан бекор бўлмайди.
Агар ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган бошқа шахслар вафот этган бўлсалар ёки улар зарарни тўлаш учун етарли маблағга эга бўлмасалар, тўлиқ муомалага лаёқатли бўлиб қолган зарар етказувчининг ўзи бундай маблағга эга бўлса, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлиқ ёки қисман зарар етказувчининг ўз мол-мулки ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар етказилган зарар учун умумий асосларда мустақил жавобгар бўладилар.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг зарарни қоплаш учун етарли мол-мулки ёки бошқа даромад манбалари бўлмаган тақдирда, зарар тўлиғича ёки унинг етишмаган қисми вояга етмаганнинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийи томонидан, агар улар зарар ўзларининг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, тўланиши лозим.
Агар ҳомийликка муҳтож ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган тегишли тарбиялаш, даволаш муассасасида, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасида ёки қонунга кўра унинг ҳомийси ҳисобланувчи бошқа шунга ўхшаш муассасада турган бўлса, бу муассасалар, агар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, зарарни тўлиғича ёки унинг етишмайдиган қисмини тўлашлари шарт.
Зарар етказган вояга етганида ёхуд у вояга етмасидан унда мол-мулк ёки зарарни тўлаш учун етарли даромад манбалари пайдо бўлганида ёхуд у вояга етмасидан муомала лаёқатига эга бўлганида ота-она (фарзандликка олувчилар), ҳомий ва тегишли муассасанинг зарарни тўлаш бўйича мажбурияти тугайди.
Суд ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ота-онага уларнинг вояга етмаган болалари томонидан ота-онаси ўз ҳуқуқларидан маҳрум қилинганидан кейин уч йил ичида содир этилган зарар учун, агар боланинг зарар етказилишига сабаб бўлган хулқ-атвори улар болани тарбиялаш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганликларининг оқибати бўлса, жавобгарликни юклаши мумкин.
Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларни жавобгарликка тортишга собиқ тарбияланувчилари олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганликлари исботланган ҳолда етказилган зарарларни қоплаш мажбурияти сабаб бўлади. Бундай жавобгарликни белгиланиши учун зарар етказган вояга етмаганнинг ҳаракати билан ота-онасининг берган тарбияси ўртасида сабабий кетма-кетликдаги алоқа мавжуд бўлиши керак. лозим даражада ота-оналик ҳуқуқларини бажармаслик дейилганда боланинг тарбиясига ахлоқсиз хулқ-атвори шаклланиши тушунилади105.
Do'stlaringiz bilan baham: |