Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Зарар етказишни олдини олишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар



Download 1,31 Mb.
bet71/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Зарар етказишни олдини олишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар. Деликт мажбуриятлари мавжуд ва вужудга келган ҳақиқий зарарларни қоплашни назарда тутади. Шу билан бирга ҳаётда шахсга ҳали зарар етказилмаган бўлсада, зарар етиш хавфи мавжуд бўлган ҳолатлар кўп учрайди. Бундай ҳолатлар одатда энергиянинг турли шакллари ва замонавий технологиядан фойдаланиб амал ошириладиган ишлаб чиқариш фаолиятида кўп учрайди. Масалан, туман ҳоки­миятининг қарорига кўра, аҳоли яшайдиган пунктидан узоқ бўлмаган жойда ахлат куйдиришга мўлжалланган кучли песлар қурилиши режалаштирилди. Эколог мутахассислар, врачларнинг хулосасига кўра, мазкур иншоотнинг қурилиши ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли саломатлигини ёмонлашувига, турли юқумли касалликларнинг келиб чиқишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келар экан. Айнан мана шундай мисолни кимё ва цемент заводларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. Тожикистонда жойлашган Турсунзода Алюминий завод ҳам ўша ҳудудда яшаётган аҳоли соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган­лиги фикримизнинг далилидир.
Таъкидлаш лоимки, амалдаги ФК кучга киритилгунга қадар фуқаролик қонунчилигида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини келажакда етказилиши мумкин бўлган зарарлар хавфидан ҳимоя қилиш воситаси мавжуд эмас эди. ФКнинг 986-моддасида ана шундай ҳимоя воситаси – зарар етказишнинг олдини олиш белгиланган. Зеро, бу ҳимоя воситасини деликт мажбуриятлари билан узвий боғлиқ бўлган алоҳида мажбурият, - деб баҳолаш мумкин.
Биринчидан, ФКда келгусида зарар етиш хавфи мавжудлиги ҳолати белгиланган бўлиб, бу ҳолат деликт мажбурияти билан боғлиқ бўлмайди (ФКнинг 986-моддаси 1-қисми). Бу ерда фақатгина зарарнинг вужудга келиш хавфи мавжуд, зарарнинг ўзи ҳали мавжуд эмас. Иккинчидан, ФКнинг 986-моддасида корхона, иншоотдан фойдаланиш ёхуд бошқа ишлаб чиқариш фаолиятининг оқибати бўлган ҳолатни назарда тутади ва ҳолат деликт мажбурияти билан боғлиқ, лекин бу фаолият зарар етказишда давом этмоқда ёки янги зарар етказиш хавфини вужудга келтирмоқда. Бу ҳолатда зарар етказиш хавфи билан боғлиқ бўлган мажбурият, шу вазиятда вужудга келган деликт мажбуриятлари билан боғлиқ бўлади, гарчи мустақил мазмунга эга бўлса ва мустақил оқибатларни вужудга келтирса-да.
Мазкур ҳолатлатлардан келиб чиқиб, айтиш мумкин, келгусида зарар етказилиши хавфидан келиб чиқадиган, шу билан бирга корхона, иншоотдан фойдаланиш ёхуд бошқа ишлаб чиқариш фаолиятининг оқибатида етказилган ва зарар етказилиш давом этаётган мажбуриятларга мувофиқ, уни амалга ошираётган ёки амалга ошириш истагида бўлган шахс (эҳтимсол тутилган зарар етказувчи) тегишли фаолиятни тўхтатиб туриш ёки тугатишга мажбур, келгусида ўзига зарар етказилиш хавфи бор бўлган шахс бундай хавфни юзага келтирадиган фаолиятни тақиқлаш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли. Мазкур вазиятлар вужудга келиш асоси бўлиб, келгусида зарар етказиш хавфи фактининг намоён бўлиши, шу билан бирга корхона, иншоотдан фойдаланиш ёхуд бошқа ишлаб чиқариш фаолиятининг оқибати ҳисобланади. Бунда хавф реал бўлиши, шахснинг субъектив қарашларидан ва муайячн вазиятга нисбатан ҳиссиётларидан келиб чиқмаслиги лозим.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish