Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Зарар етказишдан келиб чиқадиган жавобгарлик асоси ва шартлари



Download 1,31 Mb.
bet67/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Зарар етказишдан келиб чиқадиган жавобгарлик асоси ва шартлари. Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар учун жавобгарлик асоси сифатида жабрланувчининг субъектив фуқаролик ҳуқуқларини бузилиши билан боғлиқ бўлган юридик факт – зарарнинг мавжудлиги ҳисобланади. Жавобгарлик шартлари эса, жавобгарлик асосларини тавсифловчи ва тегишли санкциялар қўлланилиши учун зарур бўлган қонунда белгиланган талаблардир. Шундай қилиб, фуқаролик ҳуқуқий жавобгарлик асослари ва шартлари бир-бири билан узвий боғлиқ унсурлар ҳисобланади.
Фуқаролик ҳуқуқи назариясида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асослари хусусида якдил фикрлар мавжуд эмас. Баъзи муаллифлар ҳуқуқбузарга жавобгарликни юклаш учун зарур бўлган умумий, анъанавий шартлар йиғиндиси сифатида «фуқаролик ҳуқуқбузарлик таркиби» ни эътироф этишади83. Бошқа гуруҳ муаллифлар ушбу концерцияни танқид қилишиб, жиноят ҳуқуқидаги жиноят таркиби қоидаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга татбиқ этилишини мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблашади84. Шу билан бирга фуқаро­лик ҳуқуқбузарликнинг «чекланган» таркиби мавжуд бўлган ҳолатлар (фуқаролик қонун ҳужжатларида айбсиз жавобгарлик ҳолати ҳолати мавжуд бўлиб, айб фуқаролик ҳуқуқбузарлик таркибига кирмайди) ҳам деликт мажбуриятлари учун жавобгарлик асослари ва усулларини анъанавий «ҳуқуқбузарлик таркиби» доирасида белгилаш баҳсли эканлигин кўрсатади. Ҳуқуқбузарлик концепциясини фуқаролик ҳуқуқида қўллаш мумкин эмаслиги таъкидлаб, О.Оқюлов шартномали мажбуриятлар учун жавобгарлик ва деликт мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарликда фуқаролик-ҳуқуқбузарлик таркиби икки хил бўлишини кўрсатиб ўтади. Шу билан бирга жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини фуқаролик ҳуқуқбузарлик таркибига бевосита кўчириш, фуқаролик ҳуқуқи предмети ва тамойилларига зид эканлигини айтиб ўтади85.
Мазкур фикрларни давом эттириб Ж.Бобоев ва Н.Эгамбердиева­лар деликт мажбуриятларида жавобгарлик асосини субъектив фуқа­ролик ҳуқуқларининг бузилиши ташкил этади, бироқ бу асоснинг ўзи фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш учун етарли бўлмайди, бунинг учун қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар бўлиши лозим деб ҳисоблашади86.
Шу маънода таъкидлаш лозимки, гарчи фуқаролик ҳуқуқбузар­лик таркибини баҳсли эканлиги айтиб ўтилсада, ҳозирги кунда бу «таркиб» илмий жиҳатдан рад этилган эмас. Зеро, деликт мажбуриятларида зарарнинг мавжудлиги билан бирга, фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликнинг шартлари ҳисобланган: ғайриқонуний ҳатти-ҳаракат, зарар етказувчи ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ва зарар ўртасидаги сабабий боғланиш ва айбнинг мавжуд бўлиши фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш имконини беради.
Деликт мажбуриятлари бўйича субъектив фуқаролик ҳуқуқи­нинг бузилиши зарар етказилиши факти сифатида баҳоланади. Деликт жавобгарлигининг асоси деганда, фуқаро ёки юридик шахснинг мол-мулкига ёхуд номоддий неъматлар – фуқаронинг ҳаёти, соғли­ғига зарар етказилиш факти тушунилади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, баъзи мутахассислар фуқарлик-ҳуқуқий жавобгарликнинг шу жумладан деликт жавобгарлигининг асоси сифатида ҳуқуқбузарликни эътироф этишади87. Бироқ, бунда муайян ҳатти-ҳаракатни ҳуқуқбузарлик сифатида квалификация қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик шартлари мавжуд бўлиши лозим. Жавобгарлик асоси эса уни татбиқ этиш имкони мавжудлиги англатади, лекин бунда ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар бўлиши керак. Шу муносабат билан фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик асоси бу ҳуқуқбузарлик эмас, зарарнинг мавжудлиги ҳисобланади. Муайян фактнинг ҳуқуқбузарлик эканлигини белгиловчи шартлар жавобгарлик татбиқ этилаётганда аниқланиши лозим.
Ҳуқуқий адабиётларда зарарни деликт жавобгарлиги шартларидан бири сифатида қараш кенг тарқалган88. Шу билан бирга зарарни деликт жавобгарлигининг шартлари жумласига киритмаган муаллифлар ҳам мавжуд89. Дарҳақиқат, зарарнинг мавжудлиги деликт мажбуриятларида жавобгарлик шарти ҳисобланмайди. Зеро, бу ҳолда ўзига хос қарама-қаршилик вужудга келади. Чунки, зарар етказганлик учун жавобгарлик шарти сифатида шу зарарнинг ўзи белгиланиши мантиқ­сиз ҳолат бўлиб қолади. Зарар (зарарнинг мавжудилиги) бошқа шахснинг субъектив фуқаролик-ҳуқуқларини бузган шахсга жавобгарликни татбиқ этиш асосидир.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish