Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг баҳоси



Download 1,31 Mb.
bet63/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг баҳоси. Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактида баҳо масаласига оид ўзига хос қоидалар мавжуд. Албатта барча олди-сотди шартномалари сингари давлат контрактида ҳам товар баҳосини белгилашда тарафлар эркиндирлар. Аммо давлатгагина хос бўлган устиворлик, сотиб олиш мақсадини ўзига хос хусусиятилари­дан келиб чиқиб сотувчига тақдим этиладиган имтиёзлар эвазига бо­зор нархидан анча арзон нархларда товарларни сотиб олиши мумкин. Мисол учун, давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган товарларга нисбатан айрим солиқлардан озод ҳолда ишлаб чиқарилиш тан нархи­да ёки республикага кириб келиш нархида (божхона тўловларидан ҳоли) сотиб олиши мумкин.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасида шартнома баҳоси тарафлар ўзаро келишуви асосида, товарнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади. Олди-сотди шартномаларига оид умумий қоидаларга кўра баҳо шартноманинг муҳим белгиси ҳисоб­ланмайди. Товар баҳоси тарафлар ўзаро келишувига кўра шартномада аниқ қиймат мисолида кўрсатилмаслиги ҳам мумкин. Жумладан, товар етказилиб берилаётган даврдаги бозор нарҳини назарда тутиши мумкин.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки, айрим турдаги товарларнинг нархларини давлат қатьий қилиб белгилаб қўйган бўлса ана шу нархлар асосида сотувчидан сотиб олиши мумкин. Сотувчи томонидан давлат белгилаган нархларда ушбу товарлар сотилмайдиган бўлса давлат кескин чораларни, жумладан жазо чораларини кўриши мумкин. Сотувчига товарларни давлат белгилан нахларда сотиши унга зарар келтирадиган бўлсачи деган ўринли савол туғилиши мумкин. Аммо давлат тадбиркор (ишлаб чиқарувчи, сотувчи)ни бундай ҳол­ларда зарар кўрадиган вазиятга солиб қўйиши мумкин эмас. Агар тадбиркор зарар кўрганини исботласа уни кўрган зарарини давлат тўлиқ ҳажмда қоплаб беради. Бундай айрим турдаги товарларни нархини қатъий қилиб белгиланишидан асосий кўзланган мақсад, ушбу товарлар нархини бозорда асоссиз ошириб сотилишини олдини олиш ва аҳолининг сотиб олиш қобилиятидан келиб чиқиб уни тартибга солишдир.
Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг муддати. Шартнома муддати унинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Барча олди-сотди шартномалари каби товарлар етказиб бериш тўғри­сидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасида ҳам шартнома шартларини аниқ бажарилиши учун тарафлар шартнома муддатларини аниқ келишиб олишлари шарт. Албатта шартнома муддати деганда унинг амал қилиш муддатига биринчи навбатда тўхталиш керак бўлади. Шунингдек, товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, унда оралиқ ва шартноманинг муҳим мажбуриятларини белгилаб қўйилиши учун ишлатиладиган муддатлар мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси узоқ муддатли шартномалардан ҳисобланади. Умумий қоидага кўра шартнома асосан бир йилгача бўлган муддатга ёки бир йилдан ортиқ муддатга ёинки тарафлар ўзаро келишувига биноан бошқа муддатга тузилиши мумкин. Шартнома муддати шартноманинг муҳим шартларидан бири бўлганлиги туфайли қонуншунос агарда шартномада тарафлар томонидан муддат масаласи ҳал қилинмай қолдирилган бўса, ушбу шартнома бир йилга тузилган деб ҳисобланиши тўғрисидаги қоидани белгилаб қўйган.
Агар узоқ муддатли шартномада етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдори ёки шартноманинг бошқа шартлари бир йилга ёки ундан ортиқ муддатга белгиланган бўлса, шартномада тарафларнинг бу шартларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар кейинги даврлар учун келишиб олиш тартиби белгиланиши лозим. Шартномада бундай тартиб бўлмаса, шартнома тегишлича бир йилга ёки шартнома шартлари келишилган муддатга тузилган ҳисобланади.
Узоқ муддатли шартнома тарафларидан бири етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорини ёки шартноманинг бошқа шартларини кейинги даврлар учун шартномада белгиланган тартибда келишиб олишни рад қилган ёки ундан бош тортган тақдирда бошқа тараф тегишли даврларда товарларни етказиб бериш шартларини белгилаш тўғрисидаги ёхуд шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. (ФК 438-модда)
Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг шакли ва тузиш тартиби. Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг шакли ва тузиш тартибига доир масала ФКнинг маҳсулот етказиб бериш шартномасига оид умумий қоидаларда назарда тутилган нормалар асосида белгиланади.
Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти ва давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Давлат контрактини тузиш тартиби давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини тузиш тартибидан фарқ қилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish