Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга ҳилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик



Download 1,31 Mb.
bet73/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга ҳилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик. Давлат ҳокимияти органлари томонидан етказилган зарар учун жавобгарликнинг ўзига хос ҳолатлари сифатида фуқарога қуйидаги ҳолатларда зарар етказиш кўрсатиб ўтилади:
- қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш;
- қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш;
- эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиши;
- қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш.
Санаб ўтилган ҳолатлар ҳар бир фуқаронинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка нисбатан конституциявий ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади ва фуқарониниг руҳий изтироблари билан бирга улар учун нохуш мулкий оқибатларни ҳам вужудга келтиради. Шунинг учун ҳа қонун лар учун алоҳида ҳуқуқий, шу жумладан фуқаролик-ҳуқуқий оқибатни белгилайди.
Биринчи навбатда мазкур ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар - суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахсларининг фуқаролар (жисмоний шахслар) га нисбатан юқоридаги оқибатларни вужудга келтирадиган ноқонуний ҳаракати натижаси ҳисобланади. Агар зарар фуқарога санаб ўтилган органларнинг бошқа тарздаги қонунга хилоф фаолияти (гумонланувчи сифатида ноқонуний асосда ушлаб туриш, унга нисбатан мажбурий тиббий чораларни кўриш) натижасида етказилган зарар, фуқаро­ларга давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳара­катлари билан етказилган зарар учун жавобгарликнинг умумий асосларидан келиб чиқиб қопланади (ФКнинг 991-моддаси). Бу ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг юридик шахсларга етказилган зарарларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Юқоридаги давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари санаб ўтилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси номидан ҳаракат қиладилар. Шу муносабат уларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарарни қоплашни ҳам Ўзбекистон Республикаси ўз зимасига олади ва бу зарарлар давлат бюджети ҳисобидан тўла ҳажмда қопланади. Бунда зарарни қоплаш бевосита давлат молия органлари томонидан амалга оширилади. Суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари ҳаракатининг ноқонунийлиги суднинг асосли ҳукми ёки жиноят ишининг ребилитация қилиш асослари бўйича тугатилиши (жиноятнинг содир этилмаганлиги, қилмишда жиноят таркибининг йўқлиги, фуқаронинг қилмишни содир этишда иштирок этганлиги исботланмаганлиги) билан, шунингдекишнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича тугатилганлиги билан асосланиши лозим. Ишнинг бошқа асосларда (амнистия, вазиятнинг ўзгариши ва шу кабилар) тугатилиши етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини истисно қилади.
Юқорида кўзда тутилган ҳаракатлар натижасида фуқарога етказилган зарар суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар тўланиши лозим. Зеро, бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органининг мансабдор шахслари инсофли ҳаркат қила туриб ҳам адашишлари мумкин. Масалан, суд айбдор бўлмаган фуқарони дастлабки терговда вужудга келган жиноятни содир этиш тахмини бўйича жавобгарликаа тортиши мумкин. Бундай ҳолатларда зарар етказувчи айби презумпцияси мавжуд бўлиб, зарар қопланмасдан қолиб кетар эди.
ФУ бундай заралар тўлиқ ҳажмда қопланиши алоҳида таъкидлайди (ФКнинг 991-модаси) ва бу вазиятда маънавий зарар тўлани­шини ҳам белгилайди (ФКнинг 1021-моддаси). Деликт мажбуриятларининг мазкур турида етказилган зараларни қоплашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
- жабрланувчига йўқотилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар, пенсия ва нафақалар учун товон тўланишини;
- мусодара қилинган, олиб қўйилган ва хатланган мол-мулкни қайтаришни;
- жабрланувчи томонидан тўланган жарималар ва суд тўловлари, шунингдек ҳуқуқий хизмат учун тўланган суммалар қайтарилишини;
- жабрланувчининг бошқа зиёнлари (йўқотилган уй-жой ёки бошқа мол-мулк олинмаган фойда) ни қоплаш.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish