Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet77/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Зарарни қоплаш усуллари. Деликт мажбуриятлари учун умуман фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик учун етказилган зарарни қоплаш усуллари муҳим аҳамият касб этади. Биринчи навбатда етказилган зарарни қоплаш усулларини белгилаш жабрланувчини қайси­дир маънода «юпанч» вазифасини бажаради. Чунки, айнан зарарни қоплаш усулларини танлаш орқали жабрланувчи қайсидир маънода ўзи учун адолат қарор топишини, ўзи танлаган асосларда ҳақиқат қарор топаётганлигини англаш мумкин.
Таъкидлаш лозимки, зарарни қоплаш усулларини белгилаш фуқаролик-ҳуқуий жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. Зеро, юридик жавобгарликнинг бошқа турларида жабрланувчи ҳуқуқбузарга нисбатан жавобгарликнинг у ёки бу чорасини белгилаш ҳуқуқига эга бўлмайди. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликда жабрланувчига нисбатан бундай имкониятнинг берилиши фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг мулкий кўринишда бўлиши ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳам субъектиф фуқаролик ҳуқуқи эканлиги билан белгиланади.
ФКнинг 1003-моддасига мувофиқ, суд зарарни қоплаш тўғриси­даги талабни қаноатлантирар экан, иш ҳолатларига мувофиқ равишда, етказилган зарар учун жавобгар шахсга зарарни аслича қоплаш (ўшандай турдаги ва сифатдаги ашёни тақдим этиш, шикастланган ашёни тузатиш ва ҳоказо) ёки етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини юклайди.
Етказилган зарарни қоплаш усуллари ФКнинг 1003 моддасида иккига бўлинади:
- зарарни аслича қоплаш;
- етказилган зарарни тўлаш.
Умумий маънода суд зарарни қоплаш тўғрисидаги талабни қондиришда зарар миқдорини пул суммаси кўринишида белгилаши ҳам мумкин. Бироқ иш ҳолатларига кўра ҳуқуқбузарнинг ҳуқуққа хилоф ҳаракати натижасида жабрланувчига тегишли мол-мулк шикастланган бўлса ёки унинг мол-мулки нобуд бўлган бўлса, жабрланувчи шикастланган мол-мулк ҳуқуқбузар ҳисобидан тузатилишини ёки нобуд бўлган мол-мулк ўрнига айнан шундай ашёни тақдим этишни талаб этишга ҳақли бўлади. Бундай вазиятда ҳуқуқбузар ашёни натура ҳолида тақдим этишни рад этишга ҳақли бўлмайди.
Етказилган зарарни тўлашда эса, ҳуқуқбузар ФКнинг 14-модда­сига мувофиқ, ҳақиқий зарар, бой берилган фойда ва маънавий зарарни тўлаши лозим бўлади. Бундай зарарлар жумласига мол-мулкнинг шикастланиши ёки фуқаронинг соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарар, фуқаронинг иш ҳақи, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалардан оладиган даромадлари, муаллифлик ҳақи ва бошқа даромадалари ҳам киради.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish