Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Параметрик размерлар қатори



Download 2,73 Mb.
bet35/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

Параметрик размерлар қатори. Машиналарнинг шундай қаторларига параметрик дейиладики, улар бир нарса учун хизмат қиладиган конструктив кўрсатигичлари ва кўрсатгичлар градациялари билан регламентланган бўлсин. Кўп холларда қатор асоси қилиб хар бир типдаги машиналар олинади. Бунда зарур градациялар қаторининг геометрик ўхшашликлари модификациясини сақлаган холда ўлчамларини ўзгартириш билан олинади. Бундай қаторларни ўлчами ўхшаш қаторлар дейилади, ёки содда қилиб ўлчамли қаторлар дейиш мумин.
Бошқа холларда хар бир градация учун ўзининг машина турини ўз ўлчамлари билан олиш мақсадга мувофиқ. Бундай қаторларни тип ўлчамли қатор дейилади.
Параметрик қатор усули машиналар кўплаб қўлланиладиган холларда кўпроқ самара беради. Бу машиналар катта кўрсатгичлар ўзгариш диапозонига эга.
Параметрик қаторларни лойихалаштиришда машиналар типини тўғри танлаш қатор аoзоларининг сони ва улар орасидаги интервал катта ахамият касб этади. Бу саволларни ечишда қаторнинг турли аoзоларининг қўлланишга мослиги даражасини, эксплуатация учун ишонарли иш режимлари, мазкур синфдаги машиналарнинг эластиглиги ва мосланувчанлигини, уларни модификациялаш мумкинлигини, қўшимча ишлаб чиқариш машиналари ташкил қилиш қобилиятини хисобга олиш зарур.
Кўпроқ қулланадиган параметрлар диопазонида қатор аoзолари сонини кўпайтириш мақсадга мувофиқ, кам қўлланиладиган параметрлар диапозонида қатор аoзолари орасидаги интервални кенгайтирган маoқул.
Ўлчамли ўхшаш қаторлар. Бу қатор машиналарнинг кўрсаткичлари, машиналарнинг геометрик ўлчамларилари ва ишчи жараёнлар параметрларига боғлиқ.
Турли ўлчамлардаги машиналарнинг тўла ўхшашлигини сақлаш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим, биринчидан геометрик ўхшашлиги, иккинчидан, ишчи жараённинг ўхшашлиги, яoни машина ва деталларнинг энергетик хамда кучланиш параметрлари бир хиллигини таoминлаш.
Хулоса шуки, ўлчам-ўхшаш қаторларни асосий характеристикалар асосида қуриш лозим (қувват, унумдорлик ва ш.к.) Геометрик параметрлар асосида куриш тўғри эмас. Чунки асосий характеристикалар геометрик характеристикалар ўзгариши қонуниятидан фарқ қилади.
Барча ишлаб чиқариш жараёнлари уларни бажаришда ишлатиладиган техника воситалари (жихозлар, мослама, қурол ва шунга ўхшашлар) ва заготовка материаллари билан ўзаро боғлиқдир. Масалан: арматура материалининг ўлчамлари кесувчи қуролнинг ўлчамига, дастгоҳнинг габаритига ҳам, қуватига ҳам таҳсир этади. Шу сабабли буюмнинг асосий материали учун тегишли сонлар қаторини тузиб олиш ягона стандартлаштиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири хисобланади. Бир холда асосий параметрлар сифатида чизиқли ўлчамлар, бошқа холларда қувват, тезлик ёки оғирлик ва х.к. лар олиниши мумкин.
Халқ хўжалигини хамма тармоқларида ишлаб чиқариладиган махсулот ўлчамини сон қийматларида ва бошқа хилма хил, характеристикасига доир сон қийматлардаги турли-туманликдан қутилиш учун афзал сонларда ишлатилади.
Халқаро тавсиялар асосида тузилган ГОСТ 8032-92 да 4 та афзал сонлар кўрсатилган; бу қаторлар турли махражли геометрик прогрессияларга асосланиб тузилган бўлиб, қуйидагича белгиланади:
R5, R10, R20, R40, (R80 сонли махсус зарурат бўлгандагина ишлатилади)
Маoлумки, геометрик прогрессия, хар бир сон ўзидан олдинги сонни прогрессиянинг мажражи деб аталадиган бир сонга кўпайтириш йўли билан хосил қилинадиган сонлар қаторидир. Бу қаторларга доир прогрессияларнинг махражлари 10 нинг ёнидаги сонга тенг кўрсатгичли илдизи тарзида белгиланган;
R5 учун
R10 учун
R20 учун
R40 учун ва R80 учун . Бу қаторлар учун афзал сонлар мос холда 1; 1,6; 1,12; 1,18; 1,25; 1,32; 1,4; 1,5 ва х.к.
Саноатнинг хамма тармоқларида параметрларнинг бир қийматидан 2-қийматига ўтиши ягона тартибининг ўрнатилиши тип-ўлчамлар сонини камайтиради, бошланғич материалларни тежаб сарфлашга ва турли буюмлар, материал, ишлаб чиқариш жихозлари габаритлари, қувватлари ва шунга ўхшашлар жихатидан ўзаро боғланишини энг мақул тарзда хал этишга имкон беради.
Агар электрмоторлар учун афзал сони дан иборат R10 қатор қабўл қилса, хар хил двигателларни қуввати ватт хисобида қуйидагича: 2,5; 4; 6,3; 8; 10; 12,5; 16; 20; 25 ва х.к. (бу сонларнинг хар бирини 1,25 гакўпайтириш керак) бўлади.
Сонларнинг бу қатори қабўл қилиниши билан барча қувватли двигателлар ишлаб чиқарилада деган маoно чиқмайди. Энг муҳими, бу тартиб истеoмолчига керак белган двигател хилини исталганвақтда ишлаб чиқаришга имкон беради.
Афзал сонлар қаторига асосланиб, ишлаб чиқариш жихозларининг типлари аниқланади ва шу йўл билан буюмлар ўлчамлари билан двигателларнинг қуввати, ускуналарнинг унумдорлиги ва бошқа кўрсатгичлари орасидаги монандлик масаласи хал қилинади.
Стандарт ва нормалларнинг афзал сонлар асосида хал этилиши машиналардаги детал, узел ва агрегатларнинг ўзаро алмашиниш имконини янада оширади.

5.3. Унификация, унинг даражаси. Агрегатлаш


Унификациялаштириш- бу стандартлаштиришнинг бир усулидир. Унификациялаштириш хар хил функционал вазифани бажарувчи махсулотлар турларини, типларини, марка ва сортаментини, ўлчамларини рационал қисқартириш. Бу деталлар номенклатурасини қисқартиришга ва тайёрлаш, ишлатиш ва таҳмирлаш таннархини қисқартиради.


Конструктив элементларни унификациялаш натижасида монтаж, ўлчов ва қайта ишловчи асбоблар номенклатурасини қисқартиришга олиб келади.
Оргинал детал ва узелларни унификациялаш ички (берилган махсулот чегарасида), ва ташқи (машина деталларини ўзаро алоқада ёки заводни биргалиги) бўлади.
Унификациялашдан мақсад энг яхши конструкцияли ва арзонга тушадиган машина-асбоб ва қуролларнинг қўп хилини асосли равишда энг кам сонга келтиришдир.
Агар машинасозликда ишлатиладиган хамма кесувчи (Ғишт пресси, ЛФМ, бетон таҳлагич, ғалвир машина ва бошқалар) қуроллар унификацияланса, сўнг бу қуролларни ихтисослаштирилган заводларда паток усулида кўплаб ишлаб чиқариш ташкил этилса, бу қуролларни ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт 40% гача, қуролнинг нархи эса бир неча марта камайиши хисоблаб аниқланган. Халқ хўжалигининг хамма тармоқларида унификациялашни кенг кўламда амалга ошириш фақат илгаридан тузилган стандарт ва нормаллар асосидагина мумкин бўлади.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish