Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Стандартлаштиришнинг илмий техник принцплари



Download 2,73 Mb.
bet33/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

5.2. Стандартлаштиришнинг илмий техник принцплари.
Параметрик размерлар қатори.

    1. Унификация, унинг даражаси. Агрегатлаш.


Муаммоли савол
Машиналарнинг ишончли бщлишида стандартлаштиришнинг аъамияти


Таянч иборалар :

  • ўзаро хамкорлик, юксак иқтисодий самарадорлик, сифатли махсулот, соҳани тартибга солиш, қоидалар жорий қилиш, норматив-техник хужжат, ўзаро алмашинувчан, стандарт тури;

  • системали ёндашиш, техник тараққиёт, стандартларни оптималлаштириш, фан техника даражаси, оптимал сифатт кўрсаткичи, буюм функциясини алмашинувчанлиги, ўзаро боғлиқлик, илмий-текшириш, афзал сонлар қатори;

стандартлаш усули, рационал кискартириш, махсулот турлари ва улчамлари, ички улчамли, улчамлараро, типлараро, унификациялаш даражаси.


5.1. Стандартлаштириш ва унинг ахамияти

Машинасозликда стандартлаштириш деб, олимлар, мухандис техник ходимлар ва иқтисодчиларнинг хамкорлик сохаси тушуниладики, бунда бир хил ва кўп хил мақсадлар учун ишлаб чиқарилган кўп хил махсулотлардан энг яхши сифатли бир хили ё бир неча хили танлаб олинади.


Стандартлаштириш - юксак иқтисодий самарадорликка эришиш, махсулот сифатини яхшилаш учун, техника хавсизлигини, мехнат ва атроф мухитни мухофаза қилган холда берилган соха фаолиятини тартибга солиш ва тегишли қоидаларни жорий қилиш воситаси. Унинг ахамияти хам шундадир. Фан ва техниканинг ривожланиши билан стандартлаштириш ишлари халкаро миқёсда 1926 йилда ташкил қилинган ISО (стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот)қўмитаси ва махсус давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилади ёки назорат қилинади.
Қуйида стандартлаштиришда қўлланиладиган умумий атамалар хақида қисқача маълумот келтирилади.
Стандарт - норматив техник хужжатлар йиғиндиси бўлиб, стандартлаштириладиган обoектга қўйиладиган нормалар, қоидалар ва талаблардан иборатдир. У маoсул махкамалар томонидан тасдиқланган бўлади. Стандартлар фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари асосида доимо янгиланиб туради. Стандартларда махсулот сифатини ва самарадрлигини оширувчи, шунингдек ўзаро алмаштириш даражасини кўтариш имкониятини берувчи кўрсаткичлар келтирилади. Баoзи аниқ махсулотларга техник шартлар хам берилади.
Стандарт тури қуйидагилар:

  • давлат стандарти;

  • тармоқ стандарти;

  • корхона стандартлари.

Давлат стандартлари хамма ташкилотлар учун мажбурий хисобланади. Тармоқ стандартлари эса шу тармоқдаги корхоналарга ва корхона стандартлари фақат шу корхона учун мажбурий хисобланади. Машиналарнинг сифатини кўрсатувчи ишончли ишлаши, унумдорлиги, юк кўтариши, ишлаш муддати, сиғими, габарити ва бошқа белгилар орасида ўзаро алмашувчанлик алохида ўрин тутади. Стандартлаштириш буюмларнинг айрим нусхалари ва уларнинг хар бир қисми алмашувчан бўлишни талаб этади, акс холда машиналарни таҳмирлаш, улардаги ейилган детал ва узелларни алмаштириш мумкин бўлмайди.
Стандартлар кўплаб ва серияли ишлаб чиқариладиган энг муҳим махсулотлар учун белгиланади. Стандартларда машина, асбоб, қурол, турли материал ва бошқалар учун тип хил, марка, форма, ўлчамлар, уларга нисбатан қўйиладиган техник талаблар, шунингдек синаш усуллари, упаковка ва сақлаш қоидалари, йўлда ташиш қоидалари белгиланади.
Стандартларда ягона ўлчов бирликлари, белгилашлар, илмий-техник терминлар ва таoрифлар хам кўрсатилади. Бўларсиз махсулотнинг сифатини аниқ белгилаб бўлмайди.
Стандартлаштирилаётган обoект фойдаланишдаги ёки эксплуатацион кўрсаткичлари бўйича бир-бирини алмаштириш имконига эга бўлиши керак. Стандартлаштириш ўзаро алмашувчанлик билан чамбарчас боғлиқдир.
Машина, механизм, асбоб ва деталларни алмашувчанлиги деб уларнинг бир типдаги турларининг бир-бирини қўшимча меҳнат сарфисиз тўлиқ алмаштира олиш хусусиятига айтилади. Алмаштириладиган детал, қисм ёки машинанинг ишлаш муддати, ишончлилиги ва бошқа эксплуатацион кўрсатгичлари талабга жавоб бериши керак.
Ўзаро алмаштириш қуйидаги афзалликларга эга:

  • машиналарни йиғиш муддати камаяди ва йиғиш учун юқори малакали ишчи талаб қилинмайди;

  • йиғиш жараёни аниқ нормалаштирилади ва ишни узлуксиз усулда ташкил қилишга имкон беради;

  • кенг миқёсда ихтисослаштиришга имкон яратилади;

  • машиналарни таҳмирлаш тезлашади.

Алмаштиришлар ички ва ташқи бўлиши мумкин. Ташқи алмаштириш буюмларни эксплуатацион кўрсаткичларига биноан амалга оширилади ва бошқа корхонадан сотиб олинган ёки кооперация усулида олиб келтирилган махсулот хисобига амалга оширилади. Мисол учун электродвигателларда ташқи алмаштириш унинг қуввати ва айланишлар сонига, шунингдек уланаётган вал кўрсаткичларига қараб амалга оширилади. Ички алмаштириш бу битта машина, механизм ёки брикма доирасида амалга оширилади ва уларнинг деталлари бир-бирларини алмаштиради.
Стандартлаштириш машинасозликни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда, шунингдек сифатини яхшилашда муҳим рол ўйнайди.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish