Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


Хоссалари яхшиланган легирланган пўлатлар



Download 301,96 Kb.
bet27/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

5. Хоссалари яхшиланган легирланган пўлатлар

Марка-си

Чўзилиш-даги мус­та хкамлик чегараси
бв. МПа

Нисбий
чўзилиши
δ, %

Зарбий
қову-шок.ли-
ги КС,
МЖ/м2

Ишлатилиши

камида

40ХС 40ХФА

1250
900

12
10

0,35
0,9

Юқори кучланишларда ва ишораси ўзгарувчан нагрўзкали шароитларда ишлайдиган кичик де-талларни тайёрлашда

ЗОХГСА

1100

10

0,5

Ишкаланиш шароитида ишлайдиган деталлар ҳамда ишораси ўзгарувчан нагрўз­ка остида ва 200°С темпе-ратурагача булган шароит-да ишлайдиган пайванд кон-струкциялар тайёрларшда

40ХН2МА

1100

12

0,8

Мураккаб шаклли йирик, куп нагрўзка тушадиган муҳим деталлар тайёрлаш-да

6. Юқори мустаҳкамликдаги легирланган пўлатлар

Маркаси

Чўзилиш-даги мус­та хкамлик чегараси
бв. МПа

Нисбий
чўзилиши
δ, %

Зарбий
қову-шок.ли-
ги КС,
МЖ/м2

Ишлатилиши

Камида

Комплекс-легирланган пўлатлар

30ХГСН2А 40ХГСНЗВА

1850/1650 2000/1850

13/9 11/12

55/0,62 0,45/0,5

Нагрўзка кескин ўз турадиган шароитда ишлайдиган, кўпнагрўзка туша­диган орир юкланган жуда муҳим деталлар (самолётсозликда шасси ва фюзеляж деталлари) тайёр-лашда

Матенсит-эскирув чи пўлатлар

Н12К15М10
Н18К9М5Т

2500
2100

6
8

0,3
0,5

Кўпнагрўзка, туша­диган жуда муҳим деталлар тайёрлаш­да

Эслатмалар; 1) 900°С да тобланиб, 250°С да бушатилгандан кейииги механик хоссаларининг курсаткичлари суратда. изотермик тоблангандан кейингиси махражда. 2) Ҳавода тобланган ва кейинчалик зскиртирилган пўлат учун механик хоссаларининг курсаткичлари.
16-§. АСБОБСОЗЛИК ПЎЛАТЛАРИ
Асбобсозлик пўлатлари кесиш, улчаш ва штамплар каби асбобларнинг асосий группасини тайёрлаш учун мўлжалланган. Ишлаш шароитига қараб бундай пўлатларга қуйидаги талаблар қуйилади: кесиш асбоблари (кескичлар, пармалар, метчиклар, фрезалар ва хоказолар) учун мўлжалланган пўлатларнинг қаттиқлиги, ейилишга ва иссиққа чидамлилиги юқори бўлиши керак, улчаш асбоблари учун мўлжалланган пўлатлар қаттиқ, ейилишга чидамли хамда асбобнинг шакли ва ўлчамлари ўзок, муд-дат ўзгармаслигини таъминлайдиган даражада бўлиши лозим; штамплар (совуқлайин ва иссиқлайин деформацияланадиган) учун мўлжалланган пўлатларнинг механик хоссалари (қаттиқлиги, ейилишга чидамлилиги, қовушоқлиги) юқори бўлиб, юқори температураларда ҳам ўзгармаслиги даркор. Бундан ташқари қиздириб штампланадиган штамплар тайёрланадиган пўлат сиртида кўпмарта қиздириш ва совитиш натижасида дарзлар пайдо булмаслиги керак.
Углеродли асбобсозлик пўлатлари (ГОСТ 1435—74). Углеродли асбобсозлик пўлатларининг У7, У8, У8Г, У9, У10, У11, У12 ва У13 маркалари ишлаб чиқарилади. Рақамлар угле­род миқдорининг унли улушини билдиради. Рақамдан кейинги Г ҳарфи пўлатда марганец миқдори кўп эканлигини билдиради. Юқори сифатли углеродли асбобсозлик пўлатининг маркасида А ҳарфи бўлади. Масалан, У12А, бу таркибида 1,2% С бўлган юқори сифатли асбоб­созлик пўлати эканлигини билдиради.
Зарбий нагрўзка остида ишлайдиган зубило, сумба, болга каби асбоблар У7А, У8А маркали пўлатлардан ясалади. Парма, метчик, развёрт­ка, шабер, згов каби қаттиқлиги юқори бўлиши талаб этиладиган, лекин зарбий нагрўзкалар таъсир этмайдиган асбоблар У12А, У13А каби пўлатлардан ясалади. У7-У9 маркали пўлатлар тула, У10-У13 маркали пўлатлар чала тобланади. Иссиқбардошлигининг пастлиги, яъни юқори температурагача қиздирилганда юқори қаттиқлигини сақлай олиш хусусияти углеродли асбобсозлик пўлатларининг камчилиги ҳисобланади. 200°С дан юқори температурада қизди­рилганда углеродли пўлатдан ясалгаи асбоб ўз қаттиқлигини йуқотади.
Легирланган асбобсозлик пўлатлари (ГОСТ 5950—73). Асбобсозлик пўлатларига киритиладиган легирловчи элементлар унинг иссиқбар-дошлигини (вольфрам, молибден, кобальт, хром), тобланувчанлигини (марганец), қовушоқлигини (никель), ейилишга чидамлилигини (вольфрам) оширади.
Углеродли асбобсозлик пўлатларига қараганда легирланган пўлатларнинг қуйидаги афзалликлари бор: тобланувчанлиги яхши; юмшатилган ҳолатда пластиклиги говори, тобланганда мустаҳкамлиги катта (V б.обга қаранг), кесиш хос­салари анча юқори.
Кам легирланган асбобсозлик пўлатлари таркибида 2,5% гача легирловчи элементлар бўлади, қаттиклиги катта (ВДС 62-69), ейилишга чидамлилиги юқори, лекин иссиқбардошлиги паст (200-260°С). Углеродли пўлатлардан фарқли равишда улар мураккаб шаклли асбоблар тайёрлашда ишлатилади.
X, 9ХС, ХВГ, ХВСГ каби кам легирланган пўлатларда асосий легирловчи элемент хромдир. X маркали пўлат фақат хром билан легир­ланган. Хром миқдорининг куплиги пўлатнинг к,изишини оширади. X маркали пўлат мойда 25 мм қалиндиккача тула қизийди. У 10 маркали пўлат эса фақат 5 мм қалинликкача қизийди. X пўлати токарлик, рандалаш ва йуниш кес-кичларини тайёрлашда ишлатилади. 9ХС пўлати хромдан ташқари кремний билан хдм легирланган. X пўлатига қараганда унинг тобланиш чуқурлиги катта (35 мм гача); иссиқбардошлиги юқори бўлиб, 250-260°С гача етади (X пўлатники эса 200-210°С гача), кесиш хоссалари юқори. 9ХС пўлатидан пармалар, развёрткалар, фрезалар, метчиклар, плашкалар тайёрланади.
ХВГ пўлати хром, вольфрам ва марганец би­лан легирланган; кдзиш чуқурлиги 45 мм гача. У йирик ва ўзун протяжкалар, ўзун метчиклар хдмда развёрткалар тайёрлашда ишлатилади.
ХВСГ пўлати мураккаб легирланган пўлат бўлиб, 9ХС ва ХВГ пўлатларига қараганда тобланувчанлиги ва қиздирилиш қалинлиги яхши. Мойда совитилганда у 80 мм қалинликкача тула тобланади. У ута қиздирилишга сезгир эмас. Иссиққа чидамлилиги 9ХС пўлатники каби. ХВСГ пўлати думалоқ плашкалар, развёрт­калар, йирик протяжкалар ва кесувчи бопща асбоблар тайёрлашда ишлатилади.
Кўп легирланган асбобсозлик пўлатлари таркибида вольфрам, хром ва ванадий миқдори кўпбўлади (асосий легирлов-чи элементнинг 18%ини ташкил кялади); иссиқбардошлиги юқори (600-640°С). Улар мустаҳкамлиги юқори бўлган пўлатлар ва қийин ишланадиган бошқа материалларга ишлов бериш учуй мўлжалланган юқори унум билан ишлайдиган кесиш асбоблари тайёрлашда фойдаланилади. Бундай пўлатлар тезкесар ас­бобсозлик пўлатлари деб аталади (ГОСТ 19265-73). Тезкесар пўлатлар Р ҳарфи билан белгиланади, ундан кейинги рақам вольфрам миқдорини билдиради. Тезкесар пўлат маркаларида хром (4%) ва ванадий (2%) миқдори курсатилмайди. Баъзи тезкесар пўлатларга қу-шимча равишда молибден, кобальт ва кўп миқдорда ванадий кушилади. Бундай пўлат маркаларида мос равишда М, К, ф харфлари ва уларнинг миқдорларини курсатувчи ракамлар бўлади. Р18, Р9, Р10К5Ф5 ва бошқа маркадаги тезкесар пўлатлар кўп таркалган.
Улчов асбобларини тайёрлашда химиявий таркиби ГОСТ 5950—73 да курсатилган X, ХВГ ва бошқа пўлатлар ишлатилади. Улчаш асбоблари (айниқса, юқори класс аникдигидаги асбоблар) учун тобланган асбоб улчовларининг ўзоқ муддат давомида аста-секин ўзгариши муҳим аҳамиятга эга. Бу ички кучланишларнинг камайиши ва кайта тақсимланиши билан боғлиқ. Шунинг учун улчов асбобига термик ишлов беришда кучланиш холатини барқарорлаштиришга катта аҳамият берилади. Бунга 120— 130°С температурада 15—20 соат давомида паст бушатиш режими билан ҳамда нолдан паст температураларда ( —60°С гача) ишлов бериш билан эришилади.
Енгил шароитларда ишлатиладиган кичик ўлчамли (кундаланг кесими 25—30 мм ли), оддий шаклли совуқлайин деформацияланган штамплар У10, У11, У12 маркали углеродли пўлатлардан тайёрланади. Кунда­ланг кесими 75—100 мм ли мураккаб шаклли штамплар ҳамда анча огир шароитларда ишлайдиган штамплар чуқуррок қизийдиган X, ХВГ маркали пўлатлардан тайёрланади.
Қаттиқлиги, ейилишга чидамлилиги юқори, тоблаш жараёнида кам деформацияланадиган асбоблар тайёрлашда чуқурроқ қизийдиган, ейилишга чидамли пўлатлардан, масалан, хром миқдори кўп бўлган пўлат Х12Ф1 (11 —12,5% Сг, 0,7—0,9%V) дан фойдаланилади.
Катта зарбий нагрўзкалар тушадиган асбоблар (пневматик зубило, металлни совуклайин кесувчи кайчиларнинг ке­сувчи пичоқлари) ни тайёрлашда углерод миқдори кам, қовушоқлиги катта бўлган 4ХС, 6ХС, 4ХВ2С каби пўлатлар ишлатилади.
Қиздириб деформацияланган болға штамп лари 5ХНМ, 5ХГМ, 5ХНВ пўлатларидан тайёрланади. Бу пўлатлардаги углерод миқдори бир хил бўлиб (0,5—0,6%), хром билан легирланган. Бундай миқдордаги углерод керакли даражада юқори зарбий қовушоқлик олишга имкон беради; хром пўлатнинг мустахкамлигини ва кизиш қалинлигини оширади. Бу пўлатларга уларнинг ковушоклигини ошириш ва қизишини яхшилаш мақсадида никель қўшилади. Вольфрам ва молибден пўлатнинг қаттиқлиги хамда иссикбардошлигини оширади, муртлигини камайтнради, зарраларини майдароқ килади, пўлатнинг ута кизишига мойиллигини камайтнради. Марганец арзон легирловчи эле­мент бўлганлигидан никель урнига ишлатилади.
Болға штамплари ясашда ишлатиладиган пўлатлар анча чуқурроқ қизиши билан характерлидир. Масалан. 5ХНМ ва 5ХГМ пўлатлари 200—300 мм чуқурликкача қизийди.
ЗХ2В8Ф, 4Х2В5МФ ва бошқа пўлатлар оғир нагрўзка тушадиган панда штамплар, қайноқ ҳолда сиқиб чикарнш тешиклари, матрица ва пуансонлар тайёрлашда ишлатилади. Штамп пўлатларининг баъзи маркалари босим остида куйиш учун пресс-қолиплар тайёрлашда ишла­тилади. Бундай пўлатларнннг иссиқбардошлигига катта талаб қуйиб, тобланиш чукурлигига кам аҳамият берилади.
 
 

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish