Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. ЛЕГИРЛАНГАН КОНСТРУКЦИОН ПЎЛАТЛАР



Download 301,96 Kb.
bet25/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

15-§. ЛЕГИРЛАНГАН КОНСТРУКЦИОН ПЎЛАТЛАР
Пўлатларнинг физик, химиявий мустахкамлик ва технологик хоссаларини яхшилаш учун уларнинг таркибига турли легирловчи элементлар (хром, марганец, никель ва бошқалар) киритилади (легирланади). Пўлат таркибида унга махсус хоссалар берувчи бир ёки бир неча легирловчи элементлар бўлиши мумкин.
Легирловчи элементларнинг таъсири. Пўлатнинг конструкцион мустаҳкамлигини ошириш учун унга легирловчи элементлар киритилади. Конструкцион пўлат таркибида камида 90% ҳажмни эгалловчи феррит асосий структура ташкил этувчи ҳисобланади. Легирловчи эле­ментлар ферритда эриб, уни мустахкамлайди. α-Fе панжарадан кескин фарқлайдиган панжарали элементлар - кремний, марганец ва никель каби ферритнинг кдттикдигини (нормаллангандан кейин) кескин оширади. Молибден, вольфрам ва хром камроқ таъсир курсатади. Купгина легирловчи элементлар ферритни мустахкамлаб, унинг пластиклигига кам таъсир курсатади, унинг зарбий қовушоқлигини камайтиради (никелдан ташқари). 1% гача (марганец ва хром булганда пўлатнинг зарбий қовушоқлиги ортади. Агар марганец ва хром миқдори бундан ошиб кетса, зарбий қовушоқлик камаяди, хром миқдори 3% ва марганец миқдори 1,5 % бўлганда феррит легирланмаган ҳолатда бўлади.
Пўлат таркибйдаги углерод миқдори ортиши карбидли фазанинг таъсирини кучайтиради, бунда унинг дисперслиги қотишманинг таркиби ва термик ишлов берилишига боғлиқ бўлади. Легирланган пўлатнинг конструктив мустахкамлиги ортишига тобланиш чуқурлиги катта таъсир курсатади. Тобланишининг яхшиланишига
пўлатни бир неча элементлар, масалан, Сг+Мо, да Сг+Ni, Сг+Ni+Мо ва бошқа элементлар қўшилмаси билан легирлаб эришиш мумкин.
Пўлатнинг юқори конструктив мустахдамлиги ундаги легирловчи элементларнинг рационал миқдори билан таъминланади. Керакли даражада тоблангандан сунг ортиқча легирлаш (некилдан ташкдри) пўлат қовушоқлигининг камайишига сабаб бўлади ва унинг мурт синишини енгиллаштиради.
X р о м конструкцион пўлатнинг механик хоссаларига яхши таъсир курсатади. У пўлатга 2% гача миқдорда киритилади; у феррит ва цементитда зрийди.
Никель энг кдмматли легирловчи элементда бўлиб, пўлатга 1 дан 5% гача миқдорда киритилади.
Марганец пўлатга 1,5% гача миқдорда киритилади. У феррит билан цехментит орасида у тақсимланади. Никель пўлатнинг оқувчанлик чегарасини оширади, лекин пўлат ута кдздирилишга сезгир бўлиб килади. Шунинг учун зарраларни майдалаш максадида пўлатга никель билан биргаликда карбид ҳосил қилувчи злементлар ҳам киритилади.
Кремний карбид ҳосил қилувчи элемент ҳисобланмайди ва у пўлатга чекланган миқдорда 2%) гача киритилади. У пўлатнинг оқувчанлик чегарасини оширади, унинг миқдори 1% дан ошиб кетганда пўлатнинг қовушоқлиги камаяди ва совукда синувчанлиги ортади.
Молибден ва вольфрам карбид ҳосил қилувчи элементлар ҳисобланиб, цементитда кўп қисми эрийди. Молибденнинг 0,2-0,4% ва вольфрамнинг 00,8-1,2% миқдори комплекс-легирланган пўлатларда зарраларнинг майдаланишига ёрдам беради, қиздирилишини оши­ради ва пўлатнинг бошқа баъзи хоссаларини яхшилайди.
Ванадий ва титан кучли карбид ҳосил қилувчи элементлар ҳисобланиб, таркибида хром, марганец, никель бўлган пўлатга зарраларини майдалаш учун оз миқдорда (0,3% га­ча V ва 0,1% 14) киритилади. Қиздирилганда махсус қийин эрийдиган карбидлар ҳосил булганлигидан конструкцион пўлатларда ванадий, титан, молибден ва вольфрам миқдори кўп бўлишига йул қуйилмайди. Ортиқча карбидлар зарралар чегараси буйлаб жойлашганлигидан мурт синишга сабаб бўлади ва пўлатнинг қиздирилишини камайтиради.
Пўлатнинг қиздирилишини ошириш учун жуда оз миқдорда (0,002-0,005%) бор қушилади.
Легирланган пўлатларни маркалаш. Легир­ланган сифатли пўлат маркаси харфлар ва пўлатнинг химиявий таркибини билдирувчи рақамлар билан белгиланади. Легирловчи эле­ментлар қуйидагича белгиланади (ГОСТ 4547- 71): хром (X), никель (Н), марганец (Г), крем­ний (С), молибден (М), вольфрам (В), титан (Т), алюминий (Ю), ванадий (Ф), мис (Д), бор (Р), кобальт (К), ниобий (Б), цирконий (Ц). Ҳарфдан кейинги рақам легирловчи элементнинг процентлардаги миқдорини курсатади. Агар ракрм ёзилмаган бўлса, легирловчи элемент 1,5% гача бўлади. Конструкцион сифатли легир­ланган пўлатларда дастлабки иккита рақам пўлат таркибидаги углерод миқдорининг процентнинг юздан бир улушини билдиради. Бундан ташқари юқори сифатли легирланган пўлатларнинг маркаси сунгида А, жуда сифатли пўлатларникида эса Ш ҳарфи ёзилади. Масалан, маркаси 30ХГСН2А бўлган пўлат тарки­бида 0,30% углерод, 1% гача хром, марганец, кремний ва 2% гача никель бўлган юқори си­фатли легирланган пўлат эканлигини билдира­ди. Маркаси 95Х18Ш бўлган пўлат вакуумланган электрошлак усулида қайта суюқлантирилган, таркибида 0,9—1,0% углерод, 17—19% хром, 0,030% фосфор ва 0,015% олтингугурт бўлган жуда сифатли пўлатни билдиради.
Легирланган конструкцион пўлатлар цементитланган, яхшиланган ва ута мустазжам хилларга бўлинади.
Цементитланган легирланган пўлатлар (ГОСТ 4543-71). Цементитланган пўлатлар - кам углеродли (0,257о гача С), кам (2,5% гача) ва уртача легирланган (легирловчи элементларнинг умумий миқдори 2,5-10%) пўлатлардир. Бу пўлатлар ишқаланиш шароитида ишлайдиган ҳамда зарбий ва ўзгарувчан нагрўзкалар тушадиган машина ва приборларнинг деталларини

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish