Кадрлар сиёсати ва кадрлар менежменти стратегияси


Малакали ишчиларни қайта тайёрлаш



Download 34,03 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi34,03 Kb.
#69877
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Кадрлар менежменти замонавий хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари.

Малакали ишчиларни қайта тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралмаган ёки ажралган ҳолда курс ёки индивидуал шаклда амалга оширилиши мумкин. Малакали ишчиларни қайта тайёрлаш учун ўқув режа ва дастурлар ҳамда уларни ўқитиш муддатлари корхона томонидан янги ишчиларни тайёрлаш учун ўқув режа ва дастурларга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Таълим олаётганларнинг касбий ва иқтисодий билим, уқув ва кўникмаларининг ҳақиқий даражасини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш дастури ва давомийлигини қисқартириш мумкин. Ишчиларни қайта тайёрлаш (қайта ўқитиш) малакавий имтиҳонларни топшириш ҳамда белгиланган намунадаги гувоҳномаларни топшириш билан тугайди.
Ишчиларни иккинчи (яқин) касбга ўқитиш – касбга эга бўлган шахслар томонидан янги дастлабки ёки юқори малакавий даражаси билан касбий ва иқтисодий жиҳатдан ўқитишдир. Иккинчи касблар руйхати, уларни ўқитиш шакллари, ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби, ўқитиш тугагандан кейин билимларни назорат қилиш турлари корхона томонидан малакали ишчиларни қайта тайёрлашга ўхшаб белгиланади.
Ишчиларнинг малакасини ошириш – уларнинг касбий ва иқтисодий билим, уқув ва кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган узлуксиз ташкил этилган ўқитишдир.


3.5. Кадрларни узлуксиз ўқитиш тизимининг ташкилий ва услубий таъминоти

Бошқарув ходимларининг малакасини ошириш бўйича давлат ва тармоқ тизимида штатли ўқитувчилар таркиби фаолият кўрсатади. Штатли ўқитувчилардан ташқари ушбу таълим муассасаларида ўқитувчилик ишига бошқа ўқитувчилар, корхонанинг етакчи мутахассислари, ишлаб чиқаришдан новаторлар жалб қилинади. Ишчиларни ўқитадиган касб-ҳунар таълим муассасаларида машғулотларни назарий фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари (инструкторлар) олиб боради. Бевосита ишлаб чиқаришда дарс ўтиш учун олий ўқув юртларидаги ўқитувчилар, илмий-тадқиқот институтларидаги олимлар, юқори тоифали мутахассислар ва корхона ишчилари жалб қилинади.


Касбий ва иқтисодий таълим тизимида, айниқса оммавий ўқитиш шаклларида мутахассис ва юқори тоифали ишчилар алоҳида ўрин эгаллайди, уларнинг кўплари ишлаб чиқариш таълим ўқитувчи ва инструкторлар сифатида жалб қилинади. Кадрларни узлуксиз ўқитиш тизимида дарсни олиб боришга жалб қилинадиган ишчилар уларни педагогик фаолиятидан олдин ишлаб чиқариш педагогика ва психология асосларига ўргатиш лозим. Ушбу ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режа ва дастурлар таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади. Ҳар йили, янги ўқув йилидан олдин корхонадаги кадрларни ўқитиш бўйича раҳбар ва ташкилотчилар ишлаб чиқариш таълим ўқитувчиларини ва инструкторларини аттестациядан ўтказиши лозим.
Ўқув жараённи ҳамда корхонада турли тоифадаги ишчиларни ўқитиш натижаларини режалаштириш ва унинг ҳисобини юритиш кадрларларни ўқитиш ташкилотчилари томонидан амалга оширилади. Ишлаб чиқаришда кадрларни ўқитиш ҳолатини аниқлаб берадиган ўқув жараёнини режалаштириш бўйича тавсиялар тизимини ҳамда асосий кўрсаткичларни ҳисобга олиш тизимини давлат таълим органлари белгилайди. Вазирлик ва идоралар корхоналар учун тегишли услубий тавсиялар ишлаб чиқади, ўз навбатида корхоналар улар асосида таълимнинг барча турлари ва шаклларининг ҳисобини юритади ва юқори турувчи ташкилот ҳамда маҳаллий органлар олдида мазкур соҳада бажарилган ишлар натижалари бўйича ҳисобот беради.
Кадрларни узлуксиз ўқитишни молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
кадрларнинг малакасини ошириш тизимидаги ўқув муассасалари учун – вазирлик ва идораларнинг марказлашган жамғармалари ҳисобидан ёки ишлаб чиқаришда кадрларни ўқитиш тизимидаги малака ошириш ва услубий таъминоти бўйича корхона ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш учун уларнинг хўжалик шартнома фаолиятлари асосида;
корхоналарда – ишлаб чиқариш, илм-фанни ривожлантириш жамғармаси, бошқа мазкур йўналишдаги жамғармалар ёки кадрларни тайёрлаш учун мақсадли ажратмалар ҳисобига амалга оширилади.
Тингловчиларга дарс ўтиш раҳбар ва мутахассисларнинг педагогик меҳнати учун ҳақ ҳамда ўқув жараёнини ўқув-услубий жиҳозларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи корхона раҳбари томонидан амалдаги қонунчилик асосида белгиланади.
Кадрларни узлуксиз ўқитиш тизимининг ўқув-моддий базаси қуйидагиларни ў ичига олади:
раҳбар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасалари (бўлинмалари) – тармоқлараро ва тармоқ муҳандислик-ишлаб чиқариш мажмуалари ва уларнинг филиаллари, малака ошириш факультетлари ва олий ўқув юртлари қошидаги кадрларни қайта тайёрлаш бўйича махсус факультетлар, ўқув марказлари, малака ошириш курслари ва бошқалар;
ишчиларни касбий ва иқтисодий ўқитиш бўйича таълим муассасалари – тармоқ ва тармоқлараро ҳудудий ўқув марказлари, малака ошириш институтлари (шоҳобчалари), техника мактаблари, корхона ёки касб-ҳунар ва техник ўқув муассасалар қошидаги доимий фаолият кўрсатувчи тармоқлараро ва тармоқ курслари.
Корхонанинг ўқув-моддий базасига эса зарур ускуналар, жиҳозлар, ўқув-техник воситалар, ўқув ва кўргазма қуроллари билан жиҳозланган ўқув хоналар (синф, аудитория, лаборатория), ўқув полигонлар, цех, участкалар, устахоналар, алоҳида иш ўрин кабилар киради.



Download 34,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish