3.3. Бошқарув ходимларини узлуксиз ўқитиш тизими
Раҳбар ва мутахассисларни узлуксиз ўқитиш малака ошириш ва қайта тайёрлашни назарда тутади. Малака оширишга меҳнат моҳиятининг доимий ўзгариб туриши, техника, технология, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг такомиллашиб бориши ҳамда лавозимлар бўйича алмашишлар билан шартланган махсус фаолият турида билим, ўқув ва кўникмаларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ҳар қандай таълим бериш киради.
Қайта тайёрлаш деб илмий-техник ва ижтимоий ривожланиш эҳтиёжи билан юзага келган янги махсус таълим олиш зарурати тушунилади. Бошқарув ходими ва мутахассисларини қуйидаги ўқитиш турлари мавжуд бўлиб, улар таълим бериш узлуксизлигини таъминлайди: тизимли мустақил таълим (мустақил таълим); қисқа муддатли таълим (малака ошириш)” амалиёт ўташ; докторантура; қайта тайёрлаш.
Раҳбар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича узлуксиз таълим тизими турларининг моҳиятини қўриб чиқамиз. Ҳар бир раҳбарни тайинлаш унинг бевосита раҳбари томонидан тасдиқланган шахсий режа бўйича амалга оширилади. Ишчининг махсус фаолияти туридан келиб чиққан ҳолда шахсий режаларда илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани; иқтисодиёт, ҳуқуқ, социология, педагогика ва муаммоларни ва бошқаларни ўрганиш тавсия этилади. Малака ошириш – ҳар бир ишчининг хизмат мажбурияти эканлиги туфайли мустақил таълим ҳам иш вақтида ҳам иш вақтидан ташқарида амалга оширилиши мумкин. Мустақил таълим тизимли равишда (мустақил тарзда ва маслаҳатчилар ёрдамида) маҳаллий ва хорижий илмий-техник адабиётларни, ўзининг меҳнат фаолияти соҳасида илғор тажрибаларни ўрганишга имкон беради. Мустақил таълимнинг самарадорлиги ва сифати кўпинча корхона, тармоқ ва ҳудудлардаги раҳбар ва мутахассисларнинг махсус фаолият турлари бўйича маслаҳат бериш шохобчаларининг ишлари яхши ташкил этилганлигига боғлиқ. Ходим томонидан мустақил ишлар режасини бажариши устидан унинг бевосита раҳбари назорат қилади.
Қисқа муддатли таълим. Мазкур таълим турида зарурат туғилганда ўзининг меҳнат фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида корхона ва ташкилот раҳбар ва мутахассисларнинг малакаси ошириб борилади. Одатда, таълим ишлаб чиқаришдан узилган ҳолда уч хафтагача ёки ишдан қисман узилган ҳолда олти ойгача давом этади. Гуруҳларда тингловчиларнинг тавсия қилинадиган сони - 10-20 киши (малака ошириш тизимидаги ўқув муассасаларида 25-30 киши) бўлиши лозим.
Қисқа муддатли таълим учун ўқув режа ҳамда дастурлар раҳбар ва мутахассисларни мазкур ўқитиш турини ташкил этувчи корхона (ташкилот) ёки ўқув муассасалари томонидан ишлаб чиқилади. Гуруҳларда ўқиш жараёни имтиҳонларни топшириш ёки курс иши (реферат)ларни ҳимоя қилиш билан тугайди.
Бошқарув ходимларининг амалиётини ўташ муайян бир махсус фаолият турида меҳнатни ташкил этиш соҳасида энг яхши юқори самарали тажрибани ўзлаштириш ва жорий этиш мақсадида илғор маҳаллий ва хорижий корхона ҳамда ташкилотларда амалга оширилади. Амалиётни ўташ бўйича шахсий режа ва дастур амалиётни ўташга борадиган мутахассис томонидан амалиётни ўташ раҳбари билан биргаликда тузилади. Амалиётни ўташ мақсадларидан келиб чиққан ҳолда унинг аниқ давомийлиги белгиланади. Ходимлар амалиётни ўташ натижалари тўғрисида иш жойидаги бевосита раҳбарига ҳисобот беради.
Илмий-техник ва ижтимоий тараққиёт жараёнида мутахассис томонидан олинган базавий билим шаклан ўзгариши, баъзида эса ўзининг аҳамиятини бутунлай йўқотиши мумкин. Тегишли таълим муассасалари раҳбар ва мутахассислар томонидан янги мутахассисликни ўзлаштириш мақсадида уларни қайта тайёрлайди. Турли хил ишчи тоифалар ва мутахассисликлар учун турли хил ўқув муассасалари ва қайта тайёрлашнинг турли давомийлиги мавжуд.
Ҳар қандай лавозим бўйича алмашишдан олдин раҳбар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш лозм. Лавозим бўйича алмашиш жараёни содир этилмаган ҳолатларда барча раҳбар ва мутахассислар махсус фаолият йўналиши бўйича белгиланган даврийликка риоя қилган ҳолда малака ошириши лозим (мустақил таълим – доимо, семинарлар – тизимли равишда, қисқа муддатли таълим - ҳар йили, узоқ муддатли таълим – беш йилда камида бир марта).
Do'stlaringiz bilan baham: |