К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

8.3. Океанда сувнинг ҳаракати. 
 
Океанларда сув доимо ҳаракатда бўлади. Сувнинг ҳаракати бўйлама (вертикал) 
ва кўндаланг (горизонтал) йўналишда содир бўлади. Океан сувларининг бўйлама 
ҳаракати натижасида океан туби ва юзасидаги сувлар алмашинади. Чуқурликдаги 
сувлар юқорига кўтарилади, юқоридаги сувлар эса пастга тушади. Океан сувларининг 
кўндаланг (горизонтал) ҳаракати натижасида жуда катта масофаларга иссиқлик ва 
моддалар олиб борилади. 
Океанда сувлар ҳаракатининг асосий омиллари иккига бўлинади: механик ва 
термохалин. 
Механик омилларга шамол, атмосфера босимининг нотекис тақсимланиши ва 
бошқалар киради. 
Океан окимларининг вужудга келишидаги энг муҳим омил доимий 
шамоллардир. Доимий шамоллар таъсирида дрейф оқимлари ҳосил бўлади. Бунда 
ҳаракат қилаётган ҳаво ишқаланиш кучи ва тўлқинларни шамолга рўпара турган 
томонига босиши натижасида океан юзасидаги сув зарраларини суриб кетади, 
сувнинг юқори қатламларидаги зарраларининг ҳаракати чуқурроқ қатламларни ҳам 
ҳаракатга келтиради, чуқурга тушган сари ҳаракат секинлаша боради. 
Океаннинг бир қисмида босим юқори бўлса океан сатҳи пасаяди, атмосфера 
босими паст жойларда эса океан сатҳи кўтарилади, натижада оқим вужудга келади. 
Термохалин омилларга иссиқликнинг келиши ва кетиши, атмосфера ёғинлари, 
буғланиш, материклардан сувларни келиши ва бошқалар киради. Натижада қуйилма, 
хайдама, зичлик ва компенсацион оқимлар вужудга келади. Окенанинг икки жойида 
сув сатҳининг ўзгариши, дарёлар қуйилиши, ёғинлар ёғиши ёки буғланиш ҳисобига 
рўй берса, қуйилма оқим ҳосил бўлади. Зичлик оқимлари суви турлича зичликка эга 


163 
бўлган сув ҳавзалари орасида вужудга келади: зичлик сувнинг ҳарорати ва шўрлигига 
боғлиқ, сувнинг ҳарорати билан шўрлиги эса, ўз навбатида, ёғин микдорига, 
буғланишга, музларнинг эриши ва бошқа жараёнларга боғлиқ. 
Ҳар қандай денгиз оқими бошланган жойда оқим сувни олиб кетиши 
натижасида сув сатҳи пасаяди, оқим келган жойда эса кўтарилади. Сув сатҳи 
пасайган жойларга атрофдан сувлар оқиб келиб уни тўлдиради. Бундай оқимлар 
компенсацион оқимлар деб аталади. 
Денгиз оқимларининг ўртача қалинлиги 200 – 300 м.ни ташкил қилади. 
Оқимнинг йўналиши, шу оқимни вужудга келтирган барча кучлар йўналишига 
боғлиқ. 
Дунё океанида оқимларнинг тақсимланишида қуйидаги қонуниятлар мавжуд: 
1.
Барча океанларда экваторнинг ҳар томонида пассат оқимлари мавжуд. Улар 
доимий эсиб турадиган пассат шамоллари таъсирида вужудга келади. Мазкур 
оқимлар шарқдан ғарбга томон эсади. Улар кориолис кучи таъсирида шимолий 
ярим шарда ўнгга, жанбий ярим шарда чапга бурилади. Шимолий ва жанубий 
пассат оқимлари оралиғида ғарбдан шарққа томон эсадиган экваториал қарши 
оқим мавжуд. Мазкур оқим компенсацион оқим ҳисобланади. 
2.
Жанубий ярим шарнинг мўътадил кенгликларида ғарбдан шарққа томон оқадиган 
ғарбий шамоллар оқими мавжуд. Мазкур оқимдан Перу, Бенгела, Fарбий 
Австралия совуқ оқимлари ажралиб чиқади. 
3.
Ҳинд океанининг шимолий қисмида шимолий пассат оқимлари йўқ, чунки бу 
ерда пассатлар ўрнига муссон шамоллари эсиб туради. Муссон шамоллари 
таъсирида вужудга келадиган оқимлар мавсумий бўлади. Улар қишки ва ёзги 
муссонларни алмашинишига қараб ўз йўналишини ўзгартириб туради. 
4.
Денгиз оқимлари ҳар бир океанда тегишли ҳалқаларни ҳосил қилади. Шимолий 
ярим шардаги ҳалқаларда сув соат стрелкаси йўналишида, жанубий ярим шарда 
эса аксинча ҳаракат қилади. Атлантика океанида шимолий ярим шардаги оқимлар 
халқасини қуйидагилар ҳосил қилади: шимолий пассат, Гольфстрим, Шимолий 
Атлантика, Канар; жанубий ярим шарда: жанубий пассат, Бразилия, ғарбий 
шамоллар, Бенгела. Тинч океаннинг шимолий ярим шар қисмида: шимолий 
пассат, Куросио, Шимолий Тинч океан, Калифория; жанубий ярим шар қисмида; 
жанубий пассат, шарқий Австралия, ғарбий шамоллар, Перу Юқоридаги 
оқимларнинг ҳаммаси тропик кенгликлардаги оқимлар ҳисобланади. Мўътадил ва 
қутбёни кенгликларида оқимлар соат стрелкасига қарши томон (шимолий ярим 
шарда) оқади. Уларни айланиши циклонсимон. Улар асосан атмосфера 
минимумлари ҳудудларида вужудга келади. Жанубий ярим шарда йирик ғарбий 
шамоллар оқими вужудга келган. 
Океанлардаги сувнинг халқасимон ҳаракати океанлардаги динамик 
мувозанатни акс эттиради: бир жойдан сувнинг камайиши билан бошқа жойдан сув 
келиб уни тўлдиради. Масалан, Гольфстрим Атлантика океанининг ғарбий кисмида 
Бразилия ва Гвиана оқимлари келтирган сувларини тўпланиб қолиши натижасида 
ҳосил бўлади. Атмосферага ўхшаб океналарда хам зонал ҳаракатлар ҳукмрон, 
меридионал ҳаракатлар эса (Гольфстрим, Куросио, Канар, Калифорния, Перу, 
Бразилия ва бошқа лар) уларни бир-бири билан туташтириб туради. 
5. Океанларда сувлар бўйлама йўналишда ҳам ҳаракат қилади. Улар юзалама 
оқимлардан 3-5 маротаба кам бўлса ҳам аммо аҳамияти жуда катта. Бўйлама 
ҳаракатлар туфайли океан юзасидаги ва тубидаги сувлар бир-бири билан алмашади. 
Натижада океаннинг чуқур қисмлари ва юзаси орасида иссиқлик, модда ва озуқани 


164 
алмашиниши рўй беради. Бўйлама ҳаракатлар кўпроқ конвергенция ва дивергенция 
зоналарида содир бўлади. Конвергенция зонасида иккита оқим қўшилади ва юза 
сувлари океан туби томон ҳаракатланиб, сувларни пастга тушишига олиб келади. 
Дивергенция зонасида оқимларни иккига бўлиниши натижасида океан тубидаги 
сувлар юқори томон ҳаракатланиб юзага чиқади. Бундай жойлар апвелинг деб 
аталади. 
Денгиз оқимлари иқлимга жуда катта таъсир кўрсатади. Сув совиганда ўзидан 
ҳавога анча миқдорда иссиқлик чиқаради, исиганда эса ҳаводан кўпгина иссиқлик 
олади. Денгиз оқимлари иссиқликни бир жойдан иккинчи жойга олиб боради. Оқиб 
келган сув у етиб борган ҳудудлардаги сувдан илиқ бўлса, бундай оқимлар илиқ 
оқимлар деб аталади, оқиб келган сувнинг ҳарорати бу оқимлар етиб келган 
ерлардаги сув ҳароратидан паст бўлса, бундай оқимлар совуқ оқимлар деб аталади. 
Қуйи географик кенгликлардан юқори географик кенгликлар томон оқадиган оқимлар 
илиқ, юқори кенгиликлардан қуйи кенгликлар томон оқадиган оқимлар совуқ бўлади. 
Гольфстрим ва Шимолий Атлантика илиқ оқими Шимолий Атлантиканинг 1 
см
2
жойига йилига 80-100 катта калория иссиқлик олиб келади, бу иссиқлик мазкур 
ҳудудлардаги Қуёш радиациясига таҳминан тўғри келади. Куросио оқими Япон 
ороллари яқинига 20-30 катта калория иссиқлик олиб келади. Совуқ Калифорния 
оқими ўтадиган Калифорния соҳили яқинида 20 ва 40 шимолий кенглик орасида эса 
океан ҳар бир квадрат сантимердан йилига 60 катта калория энергия сарф қилади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish