К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Ҳаво ҳароратини кенгликлар бўйлаб реал ва соляр тақсимланиши



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

Ҳаво ҳароратини кенгликлар бўйлаб реал ва соляр тақсимланиши 
Ҳарорат 
КЕНГЛИКЛАР, ГРАДУС 

10 
20 
30 
40 
50 
60 
70 
80 
90 
Соляр 
39 
36 
32 
22 

-6 
-20 
-32 
-41 
-44 
Шимолий 
ярим 
шардаги фактик 
кўрсаткич 
25,4 
26,0 
25,0 
20,4 
14,0 
5,4 
-0,6 
-10,4 
-17,2 
-19,0 
Соляр ва фактик 
кўрсаткичлар 
фарқи 
-13,6 
-10,0 
-7,0 
-1,6 
6,0 
11,4 
19,4 
21,5 
23,8 
25,0 
Жанубий 
ярим 
шардаги фактик 
кўрсаткич 
25,4 
24,7 
22,8 
18,3 
12,0 
5,3 
-3,4 
-13,6 
30,2 
-36,5 
Соляр ва фактик 
кўрсаткичлар 
фарқи 
-13,6 
-11,3 
-9,2 
-3,7 
4,0 
11,3 
16,6 
18,4 
10,8 
7,5 
 
7.4. Атмосфера ҳаракатларининг турлари 
Йил давомида, баъзи вақтларда атмосферадаги зонал ва меридионал 
ҳаракатлар орасидаги нисбат ўзгариб туради. Шуни ҳисобга олган ҳолда атмосфера 
ҳаракатларининг бир неча турлари ажратилади, улардан асосийлар зонал ва 
меридионал ҳаракат турлари ҳисобланади. 
Ҳаво массаларини кенгликлар бўйлаб ҳаракати устун бўлган даврларда қуйи ва 
юқори кенгликлар орасидаги фарқ катта бўлиб, об-ҳаво анча турғун, кам ўзгарувчан 
бўлади. Ҳаво массаларини меридионал ҳаракати устун бўлган мавсумларда иссиқ ва 
совуқ ҳаво массаларини юқори кенгликлардан қуйи ёки қуйи кенгликлардан юқори 
кенгликларга ҳаракат қилиши об-ҳавони тез-тез ва кескин ўзгариб туришига олиб 
келади. Натижада табиий-географик жараёнлар ҳам кескин ўзгариб туради. 
Атмосера ҳаракатининг турлари доимо бир-бирини алмаштириб туради, лекин 
баъзи даврларда бир неча йиллар давомида суринкасига ҳаракатнинг битта турининг 
нисбатан устун бўлишини кузатиш мумкин. Бу ҳолат ҳали ҳар томонлама ўрганилгани 
йўқ, баъзи фикрларга кўра у Қуёш фаоллиги ёки атмосферанинг ўзининг ички 
атмосфера – океан – Ер юзаси тизимидаги даврлари билан боғлик бўлиши мумкин. 
Кейинги 15-20 йил мобайнида Ерда об-ҳавонинг кескин ўзгариши қайтарилиб 
турипти, тез-тез кучли қуюнлар, қурғоқчилик, ҳавони кескин совиб ёки исиб кетиши 
кузатилмоқда. Кўпгина олимлар унинг сабаби инсоннинг табиий муҳитга кўрсатаётган 
таъсирининг кучайиб бораётганидан деб биладилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар ҳозирги 
даврда ҳаво массаларининг меридионал ҳаракати устунроқ бўлган давр бўлганлиги 
учун бундай ҳодисалар рўй бермокда деб ҳисоблайдилар. 


160 
Бундан ташқари атмосферада ҳавони маҳаллий ҳаракатлари ҳам мавжуд бўлиб, у 
рельеф шакллари, музликлар, сув ҳавзалари ва уни атрофидаги қуруқлик орасидаги 
тафовут ва бошқа омиллар таъсирида вужудга келади. Улар тоғ-водий, муссон, бриз, 
фён ва бошқа шамол турларига ажратилади. Уларнинг Ер юзасидаги иссиқлик, намлик 
ва бошқа кўрсаткичларни қайта тақсимланишидаги ўрни катта бўлсада, асосан 
маҳаллий аҳамиятга эга. 
Атмосфера ҳавоси доимо ҳаракатда бўлишига қарамасдан у нисбатан 
мувозанатда бўлади. Бир-бири билан боғланиб кетган ҳамма ҳаракатлар атмосферада 
улкан ўрин алмашишни амалга оширади. 
Атмосферанинг механик энергияси аста-секин сусайиб иссиқлик энергиясига 
айланади, узун тўлқинли нурлар сифатида коинотга ёки Ер юзасига тарқалади. 
Механик энергиянинг бир қисми ҳавони сув юзаси билан ишқаланиши натижасида 
океанга ўтади. 
Агар Ерга Қуёш энергияси доимо тушиб турмаганда ва уни юзасидаги иссиқлик 
фарқини келтириб чиқармаганда эди атмосферадаги ҳаракат таҳминан 2 ҳафта 
мобайнида тугаган бўлар эди. Агар Ер ўз ўқи атрофида айланмаганда ва Кориолис кучи 
таъсир қилмаганда ҳам бу ҳолат кузатилган бўлар эди. Ерга Қуёш радиациясининг 
доимо тушиб туриши ҳаракатни доимо янгиланиб туришини таъминлайди. 
Савол ва топшириқлар 
1.
Иссиқлик машиналарининг фойдали коэффициенти нимага тенг? Иссиқлик 
энергиясининг қандай миқдори атмосфера ҳаракатининг механик энергиясига 
айланади? 
2.
Атмосферадаги ҳаво массаларининг асосий ҳаракат турлари ва йўналишини 
кўрсатинг. 
3.
Ҳаво массаларининг меридионал ҳаракати Ер юзасида ҳароратни 
тақсимланишига қандай таъсир кўрсатади? 
4.
Кейинги йилларда об-ҳавони кескин ўзгариб боришининг сабаблари нимада? 
5.
Атмосфера ҳавосининг ҳаракатини географик оқибатлари ҳақида реферат 
тайёрланг. 
6.
Термик конвекция деганда нимани тушунасиз. 
7.
Конденсация ва сублимация орасида қандай фарқ мавжуд. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish