К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


-боб. Атмосферадаги ҳаракатлар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

7-боб. Атмосферадаги ҳаракатлар 
 
Атмосферадаги ҳаракатларнинг асосий манбаи ер юзасида иссиқликни, 
намликни ва босимни нотекис тақсимланиши хисобланади. Бунинг оқибатида 
атмосферада турли хил ҳаракатлар (жараёнлар) содир бўлади ва улар географик 
қобиқни ривожланишида мухим ўрин тўтади. 
 
 
 
7.1. Ер юзасида иссиқликни нотекис тақсимланиши ва у билан боғлиқ бўлган 
жараёнлар. 
 
Атмосферадаги ҳаво бевосита қуёш нурлари таъсирида эмас, балки Ер юзасидан 
кўтарилаётган иссиқлик таъсирида исийди. Ер юзасидан атмосферага иссиқлик 
ҳавонинг турбулент алмашиниши ва кўтарилаётган ҳаводан яширин буғ ҳосил бўлиш 
иссиқлигини ажралиб чиқиши туфайли келади. Бунинг натижасида қўйидаги
жараёнлар содир бўлади: термик турбулентлик ёки термик конвекция; адиабатик 
жараёнлар; ҳарорат инверсияси ва ҳ.қ. 
Термик турбулентлик ёки термик конвекция нотекис қизиган ер юзасидан ҳаво 
зарраларини тартибсиз ҳаракати натижасида содир бўлади. Агар кичик-кичик 
тартибсиз ҳаво ҳаракатларини ўрнига кучли кўтарилма ва пастлама оқимлар ҳаракати 
содир бўлса, улар хавонинг тартибли оқими деб аталади. Ер юзасидан кўтарилаётган 
иссиқлик туфайли қизиган ҳаво тепага кўтарила бошлайди ва мазкур қатламларга 
иссиқлик олиб чиқади. Термик конвекция кўтарилаётган ҳаво ҳарорати мазкур 
баландликдаги хаво ҳароратидан юқори бўлгунча давом этади (атмосферанинг беқарор 
ҳолати). Агар кўтарилаётган ҳавонинг ҳарорати мазкур баландликдаги хаво ҳарорати 
билан тенглашиб қолса хавонинг кўтарилиши тўхтайди, (атмосферанинг бефарқ 
ҳолати), агар кўтарилаётган хаво ҳарорати мазкур баландликдаги хаво ҳароратидан
паст бўлса хаво массаси пастга туша бошлайди. 
Юқорига иссиқлик буғланган нам сифатида ҳам чиқади. Конденсация жараёнида 
мазкур булутдан катта миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади. Сув буғининг ҳар бир 
грамм 600 калл. яширин буғ ҳосил қилиш иссиқлигига эга.
Ҳароратни атроф муҳит билан иссиқлик алмашинувисиз ўзгаришига адиабатик 
жараён деб аталади. Бунда газларнинг ички энергияси кучга айланади ва куч ички 
энергияга айланади. Газларнинг ички энергияси мутлоқ ҳароратга тенг, натижада 
ҳароратни ўзгариши содир бўлади. 
Юқорига кўтарилаётган ҳаво кенгаяди ва маълум бир ишни бажаради, мазкур 
ишни бажариш учун эса ички энергия сарфланади, натижада ҳавонинг ҳарорати 
пасаяди. Пастга тушаётган хаво эса зичлиги ортиши муносабати билан сиқилади, 
ҳавонинг кенгайиши учун сарфланган энергия ажралиб чиқади ва ҳаво ҳарорати 
кўтарилади. 
Хаво ҳароратининг баландлик бўйича ортиб боришига инверсия (inversio (лот) 
тескари) деб аталади. Баландлик ортган сари ҳарорати кўтариладиган қатлам инверсия 
қатлами деб аталади. 
Атмосферадаги намлар ва уларни ер юзасида тақсимланиши билан қуйидаги
ҳаракатлар (жараёнлар) вужудга келади: буғланиш, конденсация ва сублимация, туман, 
булут, чақмоқ, ёғинлар ва ҳ.к. 


155 
Ер юзасидан (қуруқлик, сув, муз, қор юзасидан) кўтарилаётган намнинг буғ 
ҳолатига ўтиши буғланиш деб аталади. Сув буғлари атмосферага Ер юзасини 
буғланиши (физик буғланиш) ва транспирация натижасида ўтади. Физик буғланиш 
деганда сув молекулаларини буғланиш кучини енгиб, Ер юзасидан кўтарилиб 
атмосферага ўтишига айтилади. Буғланадиган юза ҳарорати қанча юқори бўлса 
молекулаларни ҳаракати шунча тез содир бўлади атмосферага шунча кўп сув ўтади. 
Ҳаво сув буғларига туйиниши биланоқ буғланиш тўхтайди. Буғланиш учун маълум бир 
миқдорда иссиқлик сарфланади. 1 г. сувни буғланиши учун 597 калл. иссиқлик 
сарфланади. Океан юзасидан қуруқликка нисбатан кўп сув буғланади. 
Ҳар қандай юза бирлигидан (1 см
2
) буғланиши мумкин бўлган намлик 
буғланувчанлик деб аталади. Қуруқликда ҳар қандай жойда ҳам буғланувчанлик 
кўрсаткичи билан буғланиш миқдори бир-бирига мос келавермайди. Океан юзасидан 
эса буғланувчанлик ва буғланиш миқдори бир-бирига тенг. 
Ҳаводаги намнинг буғ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтишига конденсация деб аталади. 
Туйинган ҳавода шудринг нуқтасигача ҳаво ҳароратини пасайиши натижасида 
конденсация жараёни содир бўлиб сув ажралиб чиқади. 
Ер юзасини иссиқлик таратиши натижасида ҳаво ҳарорати пасаяди, оқибатда Ер 
юзасида ва турли хил нарсалар юзасида ҳамда ўсимликлар баргларида нам ҳосил 
бўлади. 
Ҳаводаги намни буғ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиши сублимация деб атлади. 
Кечаси ҳаво ҳарорати 0
0
дан паст бўлса, сув буғлари қаттиқ ҳолатга ўтади ва қиров 
ҳосил бўлади. 
Туманлар турли шароитларда ҳосил бўлади: нурланиш, ҳавони кучиши, ҳавони 
силжиши, ҳавони буғланиши натижасида. 
Ерни нур таратиши натижасида унинг ҳарорати пасаяди, оқибатда ер юзаси 
атрофидаги ҳаводан нам ажралиб чиқади ва туманга айланади. Буни радиацион туман 
деб аталади. Илиқ хавони совуқ ҳаво томон кўчиши натижасида адвектив туман ҳосил 
булади. Тўйиниш ҳолатига яқин турли ҳароратга эга бўлган хаво массалаларини 
силжиши натижасида силжиш тумани ҳосил бўлади. Кеч кузда илиқ сув ҳавзалари 
юзасидан намнинг буғланиши натижасида буғланиш туманлари ҳосил бўлади. 
Агар хавонинг конденсацияси Ер юзасидан маълум бир баландликда ҳосил 
бўлса булутлар вужудга келади. Тўп-тўп ва ёмғирли булутларнинг юқори қисми 
манфий зарядланган бўлади. Натижада улар ўртасида чақмоқ ҳосил бўлади, чақмоқлар 
жуда катта шовқин билан бўлса момоқалдироқ деб аталади. 
Атмосферада ёруғлик нурларини булутларнинг томчилари ва муз зарралари 
томонидан қайтарилиши, синиши ва дифракцияси натижасида гало, тожлар ва 
камалаклар ҳосил бўлади. 
Юқорида жойлашган патсимон-қат-қат совуқ булутларда рангсиз ва рангли ёруғ 
доғлари, доиралар ва ёйларга гало деб аталади. 
Булутларини Қуёш томонидан ёритилиши натижасида камалаклар ҳосил бўлади. 
Атмосферадаги энг муҳим жараёнлардан бири ёғинлардир. Ёғин деб атмосферадан Ер 
юзасига тушадиган қаттиқ ёки суюқ ҳолдаги сувларга айтилади. Уларга қор, ёмғир ва 
дўл киради. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish