К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Қуёш иссиқлигининг суръатини нурларни тушиш бурчагига боғлиқлигини  қуйидагича ифодалаш мумкин



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607


Қуёш иссиқлигининг суръатини нурларни тушиш бурчагига боғлиқлигини 
қуйидагича ифодалаш мумкин
.
 
С
1

Co Sinh 
 
Со – нур тик тушган пайтдаги Қуёш радиациясининг суръати (интенсивлиги). 
С
1
- Қуёш нурларини маълум бир бурчак остида тушган пайтдаги радиация суръати. 
Қуёш нурлари фақат тропик кенгликлардагина (23
о
27
1
шимолий кенгликдан 23
о
27
1
жанубий кенгликкача) 90
о
бурчакда Ер юзасига тушади. Бошқа кенгликларда эса у 
доимо 90
о
дан кам. Шунинг учун турли кенгликлар турлича миқдорда Қуёш 
иссиқлигини олади. 
Турли кенгликларда тенг кунлик ва Қуёш туриш даврларида Қуёшнинг уфқдан 
баландлиги 
 
Кенгликлар 
21 март 
22 июнь 
23 сентябрь 
22 декабрь 
Шимолий қутб 

23,5 


Шимолий қутб доираси 
23,5 
47 
23,5 

Шимолий тропик 
66,5 
90 
66,5 
43 
Экватор 
90 
66,5 
90 
66,5 
Жанубий тропик 
66,5 
43 
66,5 
90 
Жанубий қутб доираси 
23,5 

23,5 
47 
Жанубий қутб 



23,5 
 
Қуёшдан келаётган иссиқлик миқдори Қуёш нурларини ёритиш даврига ҳам 
боғлиқ. Сутканинг ёруғлик қисми қанча узун бўлса, майдон бирлигига тушадиган 
иссиқлик миқдори ҳам юқори бўлади. Қутбий ҳудудлар ёзда Қуёш томонидан 
тўхтовсиз ёритилиб тургани учун кўп миқдорда иссиқлик олади. 40-50
о
кенгликларда 
ҳам ёзда жуда кўп Қуёш иссиқлигини кузатилиши сутканинг ёруғ қисмини узун 
эканлиги учундир. 


151 
Ер юзасига атмосфера орқали сочилмасдан келадиган радиация тўғри радиация 
деб аталади. Қуёшдан келаётган радиациянинг бир қисми атмосфера томонидан 
тарқатиб юборилади. Бундай радиацияни сочма радиация деб аталади. Ер юзасига етиб 
келадиган тўғри ва сочма радиация миқдори ялпи радиация деб аталади. Булутлик 
юқори бўлса сочма радиация тўғри радиациядан кўп бўлади, атмосефра тиниқ бўлса 
тўғри радиация сочма радиациядан кўп бўлади. 
Тропик чўлларда (Сахрои Кабирнинг шарқи, Арабистон ярим оролининг 
марказий қисмлари) ялпи радиация миқдори юқори бўлади, мазкур ҳудудларда экватор 
томон йиллик радиация миқдори майдон бирлигига (1 см
2
) 120-160 ккал. га камаяди. 
Мўътадил кенгликларда йиллик Қуёшдан келадиган радиация миқдори 80-100 ккал, 
Арктикада 60-70 ккал, Антарктидада эса атмосфера тиниқ бўлганлиги учун ялпи 
радиация 100-120 ккал. ни ташкил қилади (29-расм). 
Ёзда (июнь ойларида) Шимолий ярим шар энг катта миқдорда ялпи радиация 
олади, айниқча бу миқдор тропик ва субтропик кенгликларнинг ички қуруқлик 
қисмларида жуда юқори бўлади. Мўътадил ва қутбий кенгликлар оладиган ялпи 
радиация миқдори бир-биридан кам фарқ қилади, чунки Ушбу даврда куннинг 
узунлиги катта. Экватор кенгликларида ҳавонинг намлиги ва булутлик юқори 
бўлганлиги учун ялпи радиация миқдори кам. 
Қишда (декабрь ойида) Жанубий ярим шар кўп иссиқлик олади. Антарктида 
Шимолий ярим шарнинг ёзида Арктика оладиган иссиқликдан кўпроқ иссиқлик олади, 
чунки Антарктидада ҳаво жуда ҳам тиниқ бўлади. Бу ерда ҳам тропик чўллар кўп 
иссиқлик олади (Калаҳари, Катта Австрлия, Ички текисликлар), аммо шимолий ярим 
шардаги чўллардан кам иссиқлик олади, чунки жанубий ярим шарнинг катта қисми 
сувликдан (океанлардан) иборат бўлганлиги учун намлик юқори бўлади.
юзасига келган ялпи радиациянинг бир қисми атмосферага қайтарилади. Ер 
юзасидан қайтарилган радиацияни Ерга тушган радиацияга нисбати альбедо деб 
аталади.
Альбедо ҳар қандай юзани Қуёш нурларини қайтариш қобилиятини ифодалайди 
ва фоизда ёки каср сонларда ифодаланади. Ер юзасида ўртача альбедо 0,35 га тенг. 
Альбедо Ер юзасининг хусусияти ва ҳолатига боғлиқ. Янги ёққан қорнинг нурни 
қайтариш қобилияти жуда юқори бўлади. Унинг юзаси тушган нурни 90%ни қайтаради, 
баргли ўрмонлар эса 16-27%, игна баргли ўрмонлар 6-19%, шудгорланган юзалар 7-
10%, чўллар 9-34% нурни қайтаради. Сув юзаси 2% нурни қайтаради, 98%ни эса ютади. 
Ер юзаси қисқа тўлқинли Қуёш нурларини ютиб ўзи ҳам иссиқлик тарата 
бошлайди. Ернинг ҳарорати юқори бўлмаганлиги учун узун тўлқинларда иссиқлик 
таратади. 
Атмосфера ҳам ўзидан ўтаётган Қуёш нурларини бир қисмини ютиб, фазога ва 
ерга томон иссиқлик таратади. Атмосферадан Ерни иссиқлик таратишига қарши 
йўналтирилган иссиқлик қарши нурланиш деб аталади, мазкур нурлар ҳам узун 
тўлқинли ҳисобланади. 
Демак, атмосферада узун тўлқинли радиациянинг икки оқими мавжуд экан, яъни 
Ерни ва атмосферани нурланиши. Уларнинг орасидаги фарқ эффектив нурланиш деб 
аталади. Эффектив нурланишнинг миқдори тропик кенгликларда юқори, йилига бир 
квадрат сантиметр юзага 80 ккал иссиқлик тўғри келади. Бунинг асосий сабаби тропик 
кенгликларда Ер юзаси ҳароратининг юқорилиги ҳавонинг қуруқлиги ва осмонни 
тиниқлигидир. Экватор кенгликларида эса ҳавонинг намлиги юқори бўлганлиги учун 
эффектив нурланиш йилига майдон бирлигига 30 ккал.ни ташкил қилади. Ер юзаси 


152 
учун ўртача эффектив нурланиш 46 ккал.ни ташкил қилади. Атмосферани Қуёшдан 
келаётган қисқа тўлқинли радиацияни ўзидан ўтказиб юбориши ва Ердан келаётган 
узун тўлқинли радиацияни ушлаб қолиши иссиқхона самараси деб аталади. 
Географик қобиққа Ернинг Қуёш ва ўз ўқи атрофида айланиши натижасида 
вужудга келадиган иссиқлик ҳам келади. Ернинг Қуёш ва Ой билан гравитацион ўзаро 
таъсири натижасида вужудга келадиган иссиқлик ҳам географик қобиққа етиб келади. 
Бундай ўзаро таъсир натижасида сув қалқишлари содир бўлади. Қалқиш натижасида 
ҳосил бўладиган ишқаланиш энергияси Ф.Я.Шипунов (1980) маълумоти бўйича 3,5-10
-3
Дж/м
2
с. ни ташкил қилади.
Қалқиш натижасида Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги камайиб боради, 
натижада Ер юзасида иссиқлик меъёри ўзгаради. Ернинг суткалик ҳаракат тезлигининг 
камайиши оқибатида Кориолис кучи камаяди, натижада атмосфера ва океандаги ҳаво 
ва сув айланма ҳаракатлари соддалашади. Суткани узайиши натижасида ҳарорат 
фарқлари ҳам ортади (кундуз ва кечаси ўртасидаги ҳарорат фарқи). 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish