К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

1.2. Қуёш тизими. Қуёш. 
Қуёш тизими Галактикамиздаги мураккаб тизимлардан биридир. 
Қуёш тизими Қуёш, сайёралар, астероидлар, кометалар, йўлдошлар, 
чанглар ва газлардан иборат. 
Қуёш тизимидаги ҳамма сайёралар Қуёш атрофида эллиптик орбита 
бўйлаб айланади.
Бир вақтнинг ўзида сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ўз ўқлари 
атрофида орбитал ҳаракат йўналишида айланади. Қуёш ҳам ўз ўқи 
атрофида ҳудди шу йўналишда айланади. 
Сайёраларнинг ҳаракат қонунлари И.Кеплер томонидан аниқланган. 
Мазкур қонунга биноан сайёраларнинг ҳаракат тезлиги улардан Қуёшгача 
бўлган масофага боғлиқ. Қуёш тизимидаги осмон жисмларини ҳаракатга 
келтирувчи куч қуёшнинг тортиш кучидир. 
Қуёш. Қуёш коинотдаги ерга энг яқин бўлган юлдуздир. У сариқ 
митти юлдузлар сафига киради. Қуёш 70 фоиз водороддан ва 27 фоиз 
гелийдан иборат, ўта қизиган, ёруғлик тарқатиб турадиган газсимон 
шардир. Қуёшнинг зичлиги Ерникидан 4 маротаба кичик. Унинг марказида 
босим 300 млрд. атмосферага, ҳарорат эса 10-15 млн. даражага етади. 
Қуёшнинг марказидаги юқори босим ва ҳарорат ядро реакцияларини ҳосил 
бўлишига имкон беради. Бунда водород гелийга айланади. 
Қуёшнинг ички тузилиши қатламсимон яъни сферасимон (ядро, 
иссиқликни нур орқали таралаши области, конвектив зона, атмосфера) 
тузилишига эга/ 
Ядро-Қуёшнинг маркази, босим ва ҳарорат жуда юқори, натижада 
доимо ядро реакциялари содир бўлиб туради. Ядро деярли кўзга 
кўринмайдиган ва ҳаракатсиз ўта юқори ҳароратга эга бўлган газлардан 
иборат. 
Иссиқлиқни ташқи қобиқларга узатилиши нур ёрдамида амалга 
оширилади, бунда газлар ҳаракатсиз қолади. Мазкур жараён қуйидагича 
содир бўлади: ядродан иссиқлик нур областига қисқа тўлқинли 
диапозонларда келади (гамма нур таратиш), кетишда эса узун тўлқинли 


25 
(рентгенли) диапозонларда кетади, бу эса ташқарида хароратни пастлиги 
билан боғлиқ. 
Конвектив область иссиқликни нур ёрдамида ташилиш областининг 
тепасида жойлашган. Мазкур область ҳам конвектив ҳолатдаги кўзга 
кўринмайдиган газлардан иборат. Иссиқликнинг конвектив ҳаракати 
Қуёшнинг маркази ва ташқарисида босим ва ҳароратнинг фарқлари 
туфайли содир бўлади. 
Атмосфера. Қуёш атмосфераси бир неча қатламлардан иборат: 
- Фотосфера. Қуёш атмосферасининг қуйи қатлами. Бевосита 
конвектив областининг тепасида жойлашган. Фотосфера қизиган, 
ионлашган газлардан иборат. Унинг қуйи қисмида (асосида) ҳарорат 6000 
даража, юқори қисмида эса 4500 даража. Фотосфера жуда юпқа газ 
қатламидан иборат; 
- Хромосфера. Қуёш тўла тутилганда қорайган доиранинг энг 
чеккасида оч қизил ёғду кўринади. Ана шу ёғду хромосфера дейилади.
Хромосфера фотосферанинг тепасида жойлашган; 
- Қуёш тожи-Қуёшнинг ташқи атмосфераси ҳисобланади. У жуда 
сийрак ионлашган газлардан иборат. Қуёш тожининг ташқи қатламлари 
коинотга тож газларини тарқатади. Мазкур газларни Қуёш шамоли деб 
аташади. 
Қуёшда қуйидаги жараёнлар содир бўлиб туради.: 
-Қуёшнинг ички қисмидан ташқи қисмига иссиқликни нур ёрдамида 
ташилиши; 
-газларнинг конвектив ҳаракати; 
-газларнинг турбулент (тартибсиз) ҳаракати. 
Қуёш юзасида содир бўладиган жараёнларга Қуёш доғлари, Қуёш 
машъаллари (факеллар), протуберанцлар киради. 
Қуёш доғлари. Вақти-вақти билан Қуёш юзасида доғларни кўриш 
мумкин. Доғларнинг диаметри бир неча километрга етиши мумкин. Қуёш 
доғлари Қуёшда фаол областларни вужудга келишига олиб келади. 
Доғларнинг ҳолати, сони ва ҳаракатчанлиги доимо ўзгариб туради. Доғлар 
маълум даврларда фаоллашиб туради.
Энг машҳур ва маълум давр 11 йиллик даврдир. Қуёш доғлари 
Қуёшнинг кўринадиган қисмида содир бўладиган чуқурликлар ва 
ўпирилишлардир. Қуёш доғлари фотосферанинг нисбатан салқин 
қисмлари ҳисобланади. Уларнинг ҳарорати атрофдаги ҳароратдан 1500 
даража паст бўлади, шунинг учун уларга нисбатан қорароқ бўлиб 
кўринади. Доғлар ҳосил бўлишидан аввал, уларнинг ўрнида кучли магнит 
майдони 
ҳосил 
бўлади. 
Бу 
эса 
газларнинг 
конвекциясининг 
секинлаштиради, натижада қувват (энергия) фотосферага пастдан 
узатилади. Доғлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб вужудга келади ва бир неча соатдан 
бир неча ойгача фаолият кўрсатади. Қуёш доғлари асосан Қуёш 


26 
экваторининг ҳар икки томонида 5 даражадан 45 даража кенгликгача 
бўлган ҳудудларда ҳосил бўлади. 
Қуёш машъаллари ва флоккулалари. Қуёш доирасининг чеккасида 
қуйи атмосферанинг совуқ қатламида ёруғ машъаллар кузатилади. 
Олимларнинг тахминича машъаллар фотосферага нисбатан юқори 
ҳароратга эга. Машъалларнинг баландлиги минг, ҳаттоки бир неча 10000 
км.га етиши мумкин. Машъаллар Қуёш доғларини ўраб туради. 
Хромосфера қатламида машъалларнинг тепасида флоккулалар жойлашади. 
Уларнинг баландлиги бир неча 100000 км.га етади. Горизонтал йўналишда 
улар Қуёш доирасининг (дискининг) 30 фоизигача бўлган майдонни 
эгаллайди. 
Протуберанцлар. Қуёш атмосферасидаги газларнинг тартибсиз 
ҳаракатининг алоҳида шакли. Улар Қуёш доираси (дискнинг) чеккасида 
турли хил шаклларда (оқимсимон, фавворасимон, аркасимон, дарахтсимон, 
булутсимон ёки тутун устунсимон ва х.к ) кузатилади. Протуберанцлар 
туфайли хромосфера ва Қуёш доғлари ўртасида модда алмашинуви
содир бўлиб туради.
Қуёш энергияси. Қуёшнинг марказида ядро реакцияси содир бўлади. 
Бунда улкан миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади. Ерга Қуёш таратадиган 
иссиқликнинг миллиарддан икки қисми етиб келади. Қуёш таратаётган 
иссиқлик билан бирга йиллига 1,4 x 10
12
т. модда Қуёшдан олиб кетилади. 
Олимларнинг ҳисоблашларича 10 млрд. йилдан сўнг Қуёш сўнади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish