К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Фазонинг Ерга таъсири. Қуёш ва Ер алоқалари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

2.4. Фазонинг Ерга таъсири. Қуёш ва Ер алоқалари 
Ер осмон жисмларидан бири бўлганлиги туфайли, улардан жуда 
узоқда бўлишига қарамасдан Коинот Ерга доимо таъсир этиб туради. 
Коинотнинг Ерга таъсири қуйидагилардан иборат (21-расм). 
1. Қуёш билан Ер орасидаги масофа Ер учун энг муҳим иссиқлик 
кўрсаткичи бўлган Қуёш радиациясининг миқдорини аниқлаб беради. Ерга 
Қуёш таратаётган иссиқликнинг икки миллиарддан бир қисми етиб келади. 
Бу миқдор эса Ер учун хос бўлган термодинамик шароитни таъминлайди. 
Қуёшдан Ерга келадиган нур иссиқлиги Ер юзасидаги иссиқликнинг 
асосий манбаи бўлиб, қуруқликда, океанларда, атмосфера ҳамда тирик 
мавжудотларда рўй берадиган жуда кўп жараёнларни вужудга келтирувчи 
асосий кучдир. 
2. Ернинг Қуёш тизимидаги сайёралар орасида жойлашган ўрни 
Ердаги моддалар зичлигини аниқлаб беради, унинг ўлчамлари эса, унинг 
массасини аниқлаб беради. Ердаги моддаларнинг ўртача зичлиги 5,5 г/см
3

ҳажми 1,0834 – 10
21
м
3
, массаси (оғирлиги) 5,976 ∙ 10
24
кг. Ернинг бундай 
оғирлиги атмосферани ушлаб туришга қодирдир. 
. Денгиз қалқишини ҳосил қилувчи куч Ер меридионал кесимининг 
тортиши ва марказдан қочма кучлари натижаси эканлиги ва сув 
кўтарилиши элипсоиди. (Шубаев Л.П., 1975й) 
1-марказдан қочма куч, 2-Ой тортилиши, 3- сув қалқишини ҳосил 
қилувчи куч, Z-зенит, N-надир, C-Ер маркази 
3. Ер юзасидаги атмосфера босимини мавжудлиги сувни суюқ ҳолда 
бўлишига имкон беради, акс ҳолда сув буғланиб кетган бўлар эди. Чунки 
берилган ҳарорат ва босимга тўғри келадиган мувозанат бўзилган бўлар 
эди. 
4. Ой билан Қуёшнинг тортиши туфайли Ер даврий равишда 
деформацияланиб (шакли ўзгариб) туради. Натижада дунё океани, 
атмосфера ва ер пўстида қалқиш ҳодисалари содир бўлиб туради. Бундан 
ташқари Ой тортиши натижасида Ернинг суткалик ҳаракати доимо 
секинлашиб боради. Бу эса жуда катта географик аҳамиятга эга. Бунинг 
натижасида ернинг суткалик ҳаракат тезлиги қутбий сиқиқлиги ва 
Кориолис кучи камаяди. Натижада атмосфера ҳавоси ва океан сувлари 
ҳаракатлари ўзгаради, оқибатда иқлим ҳам ўзгаради. Ернинг суткалик 
ҳаракатининг секинлашиши натижасида сутканинг узунлиги 1млрд. йилда 
6 соатга ортади. 
5. Ерда маълум бир доимий термодинамик шароитни ушлаб туришда 
атмосфера ва океанинг аҳамияти жуда катта. Атмосфера Қуёшдан 
келаётган Ер учун зарарли бўлган электромагнит нурларни ушлаб қолади. 


42 
Океан эса жуда катта иссиқлик манбаидир. Доимий термодинамик 
шароитни ушлаб туришда ер орбитасининг айланасимон шакли ҳам катта 
аҳамиятга эга, шу туфайли Ерга келадиган иссиқликнинг миқдори 
ўзгармайди, яъни доимийдир. 
6. Ернинг оғирлиги Ерга тушиб турадиган метеоритлар ҳисобига 
мунтазам равишда ортиб боради. Айни вақтда Ер атмосферасининг ташқи 
баланд қатламларидан фазога доимий равишда турли хил газ зарралари 
учиб кетиб туради. 
7. Қуёшдан ерга иссиқликдан ташқари, электр зарядли жуда кўп 
турли туман зарралар ҳам келиб туради. Коинотнинг узоқ қисмидан Ер 
атмосферасининг юқори қатламарига кўринмас ва жуда юксак энергияга 
эга бўлган космик нурлар келиб туради (асосан водород атомининг 
ядролари). Ердаги кўп ҳодисалар – қутб ёғдуси, магнит бўронлари, 
ҳавонинг ионлашиши, атмосферадаги баъзи газларнинг молекула 
ҳолатидан атом ҳолатига ўтиши ва бошқалар – Ер атмосферасига 
коинотдан кириб келадиган зарралар ва нурлар таъсирида вужудга келади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish