К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


Ернинг ҳаракати ва унинг географик оқибатлари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
2.3. Ернинг ҳаракати ва унинг географик оқибатлари 
 
Ер сайёра сифатида бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаракатларни 
амалга оширади. Улардан энг муҳимлари қуйидагилардир: 
-Ернинг Қуёш атрофида айланиши; 
-Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши; 
-Ер-Ой умумий оғирлик маркази атрофида айланиши; 
2.3.1. Ернинг Куёш атрофида айланиши 
Ер Қуёш атрофида айланасимон орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Ер 
Қуёш атрофини 365 кун, 6соат, 9 мин, 9 сек.да тўла бир марта айланиб 
чиқади. Ернинг йиллик айланма ҳаракати (орбитаси) Эллипс шаклга эга, 
эллипснинг бита фокусида Қуёш туради. Шунинг учун Қуёш билан Ер 
ўртасидаги масофа доимо ўзгариб туради. Улар ўртасидаги энг қисқа 
масофа (перигелий) 3-январда 147 млн. км. бўлади. Улар ўртасидаги энг 
узун масофа эса (афелий) 5- июнда 152 млн.км. бўлади. Ер орбитасининг 
узунлиги 940 млн.км. Бу масофани ер соатига 107 минг км. ёки секундига 
29,8 км. тезликда босиб ўтади. Афелийда яъни ер Қуёшдан узоқлашганда 
унинг тезлиги камаяди ва секундига 29,3 км.ни ташкил қилади. 
Перигелийда, яъни Ер Қуёшга якинлашганда унинг тезлиги ортади ва 
секундига 30,3 км. ни ташкил қилади. Шунинг учун шимолий ярим шарда 
қиш қисқароқ ёз эса узунроқ. 


38 
Ер ўқи орбита текислигига оғган. Ер ўқи орбита текислиги билан 
66
0
33
1
бурчак ҳосил қилади, яъни Ер ўқининг оғиш бурчаги 66
0
33
1

Ҳаракт давомида Ер ўқи илгарилама шаклда силжийди ва орбитада 
4та ўзига хос нуқта ҳосил бўлади (15-расм): 
- 21 март ва 23 сеннтябрда Ер ўқининг қиялиги Қуёшга нисбатан нейтрал 
бўлади. Қуёш нурлари экваторга тик тушади ва иккала ярим шарни тенг 
ёритади. Кун ва тун узунлиги баравар бўлади. Қутбларда эса кун ва тунни 
алмашиниши рўй беради. Шунинг учун мазкур кунлар баҳорги ва кузги 
тенгкунлик кунлари дейилади; 
-21 июнда Ер ўқининг шимолий қисми Қуёшга энкайган бўлади. 
Шунинг учун Қуёш нурлари экваторга эмас, балки ундан шимолроққа тик 
тушади. Бу масофа экватор текислигининг орбита текислигига қиялигига 
тенг. Яъни 90-66
0
33
1
=23

27
1
. Қуёшни тропикларда турадиган куни ёзги 
Қуёш туриши деб аталади. 
Ёзги Қуёш туришида шимолий ярим шарнинг юқори кенгликларида сутка 
давомида фақат қутбгина ва қутб атрофи эмас, балки шимолий қутб 
чизиғигача бўлган жойлар ёритилади. Аммо жанубий ярим шарда жанубий 
қутб чизиғининг ичидаги ҳудудлар Қуёш томонидан ёритилмайди; 
- 22 декабрда Қуёш нурлари жанубий тропикка тик тушади. Шунинг 
учун шимолий қутб доираси ичидаги ҳудудлар ёритилмайди.
Жанубий қутб доираси эса сутка давомида ёритилади. Бу ҳолат баҳорги
тенг кунликкача давом этади. 
Демак, Ер ўқининг қиялиги экватордан ташқари ҳамма жойда кун ва 
тунни турлича узунлигини келтириб чиқаради. Баҳорги ва кузги 
тенгкунликлар даврида Қуёшнинг уфқдан баландлиги қуйидагича 
аниқланади. 
h=90
0


.

- географик кенглик. 
Масалан, Тошкентда 21 март ва 23 сентябрда туш пайтида Қуёшнинг 
баландлиги 90
0
– 42
0
=48
0
Ҳар бир ярим шарнинг ёзида Қуёш зенитда бўлган даврида унинг 
баландлиги 23
0
27
1
та ортади. 
h=90
0


+23
0
27
1
Қишда эса камаяди 
h=90
0


- 23
0
27
1
Тошкентда 22 – июнда Қуёшнинг уфқдан баландлиги 
h=90
0
– 42
0
+23
0
27
1
=71
0
27
1
Қишда эса
h=90
0
– 42
0
– 23
0
27
1
=24
0
33
1
Ернинг Қуёш атрофида айланиши натижасида йил фасллари ҳосил 
бўлади. Ер ўқининг қиялиги билан тропиклар, қутб доиралари, экватор 
каби тушунчалар боғланган. Экватор қутблардан тенг масофада Ер 


39 
юзасидан ўтказилган шартли чизиқ. Тропиклар Қуёш нурлари ёзги Қуёш 
туриш даврида тик тушадиган параллеллар, яъни 23
0
27
1
ш.к., 23
0
27
1
ж.к. 
Қутб доираси чизиғи – кенглиги Ер ўқининг қиялигига тенг бўлган 
параллел, қутб доираси чизиқлари қутбий тун ва куннинг тарқалиш 
чегаралари ҳисобланади. 
Ер ўқининг қиялиги ёритиш минтақаларин келиб чеқишига сабаб 
бўлади (16-расм). 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish