К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

2 боб. Ер Қуёш тизимида 
2.1 Ер ва унинг ўлчамлари 
Ер Қуёш тизимидаги учинчи сайёрадир. У Венера ва Марс 
сайёралари оралиғида жойлашган. Ердан Қуёшгача бўлган ўртача масофа 
149,6 млн.км. Мазкур масофа астрономик бирлик сифатида қабул 
қилинган. Ернинг орбита бўйлаб ўртача ҳаракат тезлиги секундига 29,8 
км.ни ташкил қилади. Ер орбитасининг узунлиги 940 млн.км. Ер ўз ўқи 
атрофида 23,43 соатда бир мартда айланиб чиқади. 
Ер ядродан, мантиядан ва ер пўстидан иборат. Ҳозирги 
маълумотларга биноан ернинг ядроси металли зарраларни бир-бирига 
урилиши ва ёпишиши (асосан темир зарраларининг) натижасида ҳосил 
бўлган. Ер таркибида енгил газлардан тортиб оғир металларгача учрайди. 
Аммо ернинг таркиби ҳали тўла ва атрофлича ўрганилмаган. Ерни беш 
фоизини ташкил қилган юқори қисмигина яхши ўрганилган. Ер пўстида 
қуйидаги элементлар тарқалган: О(47,2%), SiO
2
(27,6%), Al
2
(8,8%), 


34 
Fe(5,1%), Ca(3,6%), Na(2,64%), K(2,6%), Mg(2,1%), H(0,15%), қолган 
элементлар 0,21% ни ташкил қилади. Ернинг ўртача зичлиги 5,52 г/см
3

Ф.Н.Красовский маълумотлари бўйича Ернинг ўлчамлари 
қуйидагича: 
Экваториал радиус ёки катта ярим ўқ-6378,245 км 
Қутбий радиус ёки кичик ярим ўқ-6356,863 км
Ўртача радиус- 6371,110 км 
Қутбий сиқиқлик- 1:298 ёки 21,36 км 
Экваториал сиқиқлик- 1:30000ёки 213м 
Меридиан узунлиги- 40008,550км 
Экватор узунлиги- 40075,696км 
Ер юзасининг майдони- 510083000км
2
Ернинг ҳажми- 1,083 х 10
12
км

Ер юзасининг 71% ни океанлар ва 29% 
ни қуруқлик ташкил қилади. Ер юзасида ҳозирги пайтда тўртта океан 
ажратилади: Тинч, Атлантика, Хинд ва Шимолий Муз океанлари, кейинги 
пайтларда Антарктида материги атрофида жанубий океан ҳам 
ажратилмоқда. Қуруқлик олтита материк ва қитъалардан иборат. 
Материклар: Евросиё, Африка, Шимолий Америка, Жанубий Америка
Антарктида, Австралия. Қитъалар: Осиё, Америка, Африка, Антарктида, 
Европа, Австралия. 
Ер юзасининг энг баланд нуқтаси Жомолунгма тоғи ҳисобланади 
(8848м). Дунё океанининг энг паст нуқтаси Тинч океанидаги Мариана 
чўкмаси бўлиб, унинг чуқурлиги 11022м. Қуруқликдаги энг паст нуқта 
Ўлик денгизи сатҳи ҳисобланади, у океан сатҳидан 405 м. пастда 
жойлашган. Қуруқликнинг ўртача баландлиги 875 м., Дунё океанининг 
ўртача чуқурлиги эса 3790м. 
Қуруқликнинг катта қисми шимолий ярим шарда, Дунё океанининг 
катта қисми жанубий ярим шарда жойлашган. Ҳамма қитъалар 
Антарктидадан ташқари жуфт-жуфт бўлиб жойлашган. Шимолий ва 
жанубий Америка, Европа - Африка, Осиё - Австралия. Ҳамма материклар 
(Антарктидадан ташқари) жануб томон торайиб боради ва учбурчак 
шаклига эга. 
Ер юзаси қарама-қарши (антиподал) тузилишга эга. Жанубий 
қутбдаги қуруқликка шимолий қутбдаги сувлик тўғри келади, Жанубий 
ярим шардаги сувликка шимолий ярим шардаги қуруқлик тўғри келади. 
Шарқий ярим шарнинг катта қисми қуруқликдан, ғарбий ярим шарнинг 
катта қисми эса сувликдан иборат. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish