1.4. Қуёш тизими ва ундаги осмон жисмларининг келиб чиқиши
ҳақидаги тахминлар (гипотезалар).
30
Қуёш ва сайёраларнинг ва бошқа осмон жисмларининг вужудга
келиши ҳақидаги муаммолар қадимдан олимларни қизиқтириб келган.
Қуёш тизимидаги сайёраларнинг ҳозирги хусусиятлари уларнинг узоқ
даврлар мобайнида ривожланиши маҳсулидир. Ҳозирги тасаввурларга
биноан Қуёш тизимидаги Қуёш, сайёралар ва бошқа осмон жисмлари
бундан 4,6 млрд. йил аввал чанг ва газлардан тузилган булутлар ёки
туманлардан ҳосил бўлган (Происхождение Солнечной системы, 1976;
Солнечная система,1978; Криволуцкий, 1985). Мазкур булутлар ва
туманлар Галактиканинг тармоқларидан бирида айланаётган дискрет
муҳит сифатида пайдо бўлган. Гравитацион сиқилиш натижасида аста-
секин зичлашиб диск (доира) шаклини олган. Янада зичлашиш таьсирида
булутликнинг моддалари қизий бошлаган ва марказий қисмидаги юқори
ҳарорат ядро реакцияларини бошланишига олиб келган. Кейинчалик
булутликнинг марказий қисмидан Қуёш вужудга келган, қаттиқ моддалар
уюмидан эса сайёралар ва йўлдошлар вужудга келган.
Бундай илмий қараш бундан 300 йил аввал вужудга келган ва
небуляр (небуляр-туман) гипотезаси деб ном олган. Мазкур гипотеза
дастлаб Декарт томонидан олга сурилган, аммо у Кант-Лаплас
космогоаник гипотезаси номи билан машҳур бўлди.
Қуёш тизимини ва ундаги осмон жисмларини пайдо бўлиши
тўғрисидаги космогоник гипотеза немис файласуфи И.Кантнинг 1755
йилда нашр этилган «Коинотнинг умумий табиий тарихи ва назарияси»
асарида баён этилган. И.Кант осмон бўшлиғидаги зарралар бир-бири билан
ўзаро тортиши натижасида бир марказда тўпланиб қуюқлашган ва ҳозирги
Қуёшнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган, Қуёш атрофида айланаётган
жисмлар эса ҳозирги сайёраларни ҳосил қилган деган ғояни ишлаб чиққан.
И.Кант гипотезасига яқинроқ гипотезани 1795 йили француз
математиги ва астрономи П.Лаплас яратади. Унинг фикрича Қуёш тизими
аввал айланувчи, ўта сийрак, қизиган чанглардан иборат бўлиб, унинг
марказида чангликнинг (туманликнинг) ўзагини ташкил этувчи жуда қуюқ
газсимон моддалар зич ҳолатда тўпланган. Мазкур туманликнинг тобора
совуши ва сиқилиши оқибатида унинг тезлиги кучайган. Шунинг
натижасида унинг айланиши янада тезлашади, марказдан қочма кучлар
тортиш кучидан устун келгач, туманликдан турли вақтда газсимон
ҳалқалар ажралиб чиқиб кета бошлаган. Ажралиб чиққан ҳалқалардан
сайёралар ҳосил бўлган. П.С.Лапласнинг фикрича туманликнинг марказий
шарсимон йирик қисми Қуёш, ундан ажралиб чиққан ҳалқалар эса
сайёраларни ва уларнинг йўлдошларини келтириб чиқарган.
И.Кант ва П.С.Лаплас гипотезалари бир-бирига жуда яқин бўлганлиги
учун Кант-Лаплас гипотезаси деб атала бошлади. Аммо улар ўртасида
фарқлар мавжуд. И.Кант фикрига кўра, Қуёш ҳамда сайёралар дастлабки
сийрак туманликдан пайдо бўлган. П.С.Лаплас фикрига кўра (у факат
31
Қуёш тизими ҳақидаги гипотеза), сайёралар ўз ўқи атрофида тез
айланадиган қизиб кетган газлардан ташкил топган.
Қуёш яқинидаги сайёралар И.Кант фикрига кўра тортиш ва итарилиш
кучлари таьсирида вужудга келган. П.С.Лаплас фикрича эса, совиш ва
зичланиш оқибатида айланма ҳаракатлар вужудга келган, ҳамда айланувчи
ҳалқасимон зичроқ моддалар тўплами пайдо бўлган. Сўнгра ҳар бир
ҳалқанинг асосий массаси сферик жисм-сайёра бўлиб тўпланган, қолган
камроқ массасидан йўлдошлар пайдо бўлган.
Кант-Лаплас гипотезасининг камчиликлари фан ва техниканинг
тараққиёти туфайли XIX асрда аниқланган.
О.Ю.Шмитд исботлаган қуйидаги маьлумотларни ўз гипотезасига асос
қилиб олган (Калесник, 1966). Галактика билан бирга Қуёш ҳам айланади;
Галактика экватори текислигида (яьни Қуёш турган текисликда) космик
чанг ва газларнинг булутсимон, ниҳоятда катта тўпламлари мавжуд.
Қуёш галактиканинг ўқи атрофида айланаётганда бундан бир неча
миллиард йил аввал космик чангдан иборат булут орасидан ўтган ва
тортиш кучи натижасида бу булутнинг бир қисмини ўзи билан эргаштириб
кетган. Кейинчалик Қуёш ҳалиги зарралардан вужудга келган ва эллипс
орбита бўйлаб айлана бошлаган қаттиқ жисмларнинг катта тўплами
ўртасида қолган. Қуёш атрофида айланган чанг зарралари ва қаттиқ
жисмлар бир-бирига урилган ва бунинг натижасида ўз кинетик
энергиясининг бир қисмини йўқотган. Бу эса зарралар тўпламининг
зичлашишига олиб келган ва тўпламдаги зичлик анча ортгандан сўнг
зарралар бир-бирига ёпишиб қуюқлашган. Қуюқлашишдан ҳосил бўлган
бу жисмлар бир неча маротаба парчаланиб кетган ва яна бирлашган ва
аста-секин катталаша борган, натижада сайёралар ҳосил бўлган. Пайдо
бўлган ҳар бир сайёра ўз таьсир доирасида космик чангдан маьлум бир
қисмини ўзига эргаштириб олган ва йўлдошларини ҳосил қилган. Сайёра
қанча катта бўлса, у шунча кўп йўлдош ярата олган.
Сайёраларни ҳосил қилган булутнинг Қуёшга энг яқин қисми жуда тез
сийраклашиб қолган, чунки зарраларни маьлум бир қисмини Қуёш тортиб
олган, баьзи зарралар эса нурнинг итариши натижасида чекка томон
сурилиб чиқарилган. Шунинг учун, Қуёш яқинида сайёра ҳосил қилувчи
жинслар кам бўлганида у жойда кичик сайёралар вужудга келган ва
уларнинг йўлдошлари кам ёки умуман йўқ. Қуёшдан узоқда сайёра ҳосил
қилувчи жинслар сероб жойда йўлдошлари кўп бўлган катта ва улкан
сайёралар ҳосил бўлган. Қуёш тизимининг энг чеккасида ҳам йўлдошсиз
кичик Плутон сайёраси вужудга келган, чунки бу ерда булут сийраклаша
бориб, бутунлай йўқ бўлиб кетган. Ер гуруҳидага (ички) ва улкан (ташқи)
сайёраларнинг зичлигини турлича бўлишига сабаб, Қуёш яқинида унинг
иссиқлиги таьсирида чангларнинг энг енгил ва учиб юрадиган таркибий
қисмлари буғланиб кетган ва оғирроқ таркибий қисмларигина қолган.
32
Қуёшдан узоқда эса енгил ва учиб юрадиган жисмлар зарралар таркибига
кирибгина қолмай, ҳатто уларга қўшилиб, қиров бўлиб атрофида яхлаб
қолган. Демак, ички сайёралар, ташқи сайёраларга нисбатан оғирроқ
жисмлардан тузилган.
О.Ю.Шмитд назариясига биноан, сайёралар қандай зарралар
тўпламидан келиб чиққан бўлса, кичик сайёралар (астероидлар) билан
комиеталар ҳам ҳудди шундай тўпламдан, аммо зарралар у қадар зич
бўлмаган ва уларнинг ёпишиш жараёнини кичик жисмлар ҳосил қилиши
лозим бўлган жойда келиб чиққан.
Мазкур назариянинг учта афзаллиги бор:
а) галактикалардаги сайёралар тизимининг пайдо бўлиши тасодифий
эмас, балки қонуний ва муқаррар ҳодисадир, чунки қорамтир (ўзидан нур
чиқармайдиган) космик модда булутлари жуда кўп ва юлдузларнинг
бундай булут билан учрашиши тез-тез бўлиб турадиган ҳодисадир деб
карайди;
б) Қуёш тизимидаги ҳамма жисмларнинг (сайёралар, уларнинг
йўлдошлари, астероидлар, кометалар) пайдо бўлиши қандайдир ягона
жараён деб ҳисоблайди;
в) Қуёш тизимидаги ҳамма асосий хусусиятларни яхши тушунтириб
беради.
Шундай қилиб сайёралар совуқ жисмлар сифатида таркибий ва
солиштирма оғирлиги турлича бўлган зарраларнинг тўпламидан ҳосил
бўлган. Бу зарралар орасида радиоактив моддалар ҳосил бўлган. Радиактив
моддалар эса ўз-ўзидан парчаланиб иссиқлик чиқариш хусусиятига эга.
Моддаларнинг радиоактив парчаланиши натижасида сайёранинг ички
қисмлари қизий бошлаган ва сайёра юмшаб, пластик бўлиб қолган. Бундай
юмшоқ моддалар жуда секин харакат қила бошлаган. Енгилроқ моддалар
аста-секин юқорига сурилиб чиққан, оғирроқ моддалар эса аста-секин
марказга туша бошлаган. Оғирлик кучи таьсирида рўй берадиган бундай
ички табақаланиш (сараланиш) жараёнига гравитацион табақаланиш деб
аталади. Табақаланишнинг бориши модданинг ёпишқоқлик даражасига
боғлиқ бўлади. Босим ортган сари модданинг ёпишқоқлиги орта боради.
Шунинг учун сайёраларнинг ташқи қисмларида ички чуқур қисмларига
нисбатан табақаланиш жараёни осонроқ ва тезроқ рўй беради.
Ернинг ички қисмидаги гравитацион табақаланиш таьсирида зичроқ
марказий ядро ва енгилроқ юзадаги қатлам ҳосил бўлган. Булар орасида
эса зичлиги ўртача бўлган қатламлар жойлашган. Маълум шароитда дарё
тагида ҳосил бўлган муз парчаси («ўзан таги музи») муайян вақтда дарё
юзасига қалқиб чиққанда ўзига ёпишган оғир тошларни ҳам ўзи билан
бирга олиб чиққани каби, енгил тошлар билан бирга геохимик жиҳатдан
улар билан боғлиқ бўлган оғир радиоактив моддалар ҳам юқорига чиқиб,
ер пўстидан жой олган.
33
Савол ва топшириклар.
1. Коинот ҳақидаги асосий тушунчалар жадвалини тузинг.
2. Олам ва метагалактика тушунчаларининг фарқини тушунтириб
беринг.
3. Галактикалар нималардан тузилган?
4. Юлдуз деб нимага айтилади ва юлдузлар қандай гуруҳларга
бўлинади?
5. Беш парсек неча ёруғлик йиллига тенг?
6. Астрономик бирлик деганда нимани тушунасиз?
7. Қуёш билан Плутон оралиғидаги масофани астрономик бирликда,
ёруғлик йилида ва парсекда ифодаланг.
8. Метеор ва метеоритлар бир-биридан нимаси билан фарқланади?
9. Астероид билан кометанинг фарқини тушунтириб беринг.
10. Қуёшнинг ички тузилишини тушунтириб беринг.
11. Қуёш атмосфераси қандай қисмлардан иборат?
12. Қуёш юзасида содир бўладиган жараёнларни тушунтириб беринг.
13. Сайёра деб нимага айтилади?
14. Орбита, эклиптика ва эксцентриситет тушунчаларини изоҳлаб
беринг.
15. И.Кант ва П.С.Лаплас гипотезаларининг ўхшашлиги ва
фарқларини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |