З. Умумий Ер билимининг ривожланиш тарихи
Умумий Ер билими энг қадимги фанлар қаторига киради. Унинг
ривожланишида қуйидаги босқичларни ажратиш мумкин.
Қадимги ёки антик давр босқичи. Фан инсоннинг онгли фаолияти
сифатида қадимги Юнонистонда милоддан аввалги VI-V асрда вужудга
келган. Ушбу босқичда географик аҳамиятга эга бўлган илмий натижалар
қуйидагилардан иборат:
13
- Гомер томонидан милоддан аввалги ХII асрда Дунё харитаси
тузилди. Мазкур харитада асосан Ўрта денгиз атрофи тасвирланган
Шимолий Африкадаги Ливия, Миср, Ғарбий Осиёда Финикия, кичик Осиё
ярим ороли, Ўрта денгиздаги Кипр, Крит, Сицилия ороллари
тасвирланган;
- Аристотель томонидан милоддан аввал IV асрда Ернинг
шарсимонлиги, Ерда иссиқ минтақаларнинг мавжудлиги исботланди. Дунё
хартаси тузилди. Унинг харитасида Гомер харитасидаги жойлар янада
кенгайтирилган Унинг харитасида кишилар яшамайдиган совуқ минтақа ва
кишилар яшайдиган иссиқ минтақа ажратратилган.
Аристотель томонидан тузилган Дунё харитасида Африканинг шимолий
қисми, Осиё ва Европа қитъалари тасвирланган. Осиёдаги Ҳиндистон,
Амударё ва Сирдарё, Каспий денгизи, Европадаги Италия, Македония,
ички (Ўрта) денгиз, Иберия ва бошқа жойлар тасвирланган;
- Эротосфен милоддан аввалги III асрда Ернинг ўлчамларини
аниқлади, Дунё харитасини тузди (3-расм). «Географика» номли асар ёзди,
географияни атамаси фанга олиб кирди;
-Птоломей эрамизнинг бошида (II аср) хариталарни даража тўри ёрдамида
тузишни ихтиро қилди. Дунё харитасини тузди (4-расм) ва география
бўйича қатор асарлар ёзди. Шу даврда Страбон география фани бўйича
йирик асарлар ёзди;
Ўрта асрлар босқичи. Мазкур босқичда география фани асосан шарқ
мамлакатларида ривожланди.
Александриялик Косма Индикоплов IV асрда Дунё харитасини
тузди. Унинг харитасида Шимолий Африка, Европа, Ўрта денгиз (Рим),
Осиё, Каспий денгизи тасвирланган. У ер юзасини океан билан ўралган
ясси тўртбурчак шаклида тасвирлаган. VIII-IX асрларда Ахмад Ал-
Фарғоний астролабия асбобини яратди, астрономия, гидрология ва
геодезия соҳасида муҳим илмий ишлар олиб борди.
Шимолий Африкадаги Ливия, Миср, Ғарбий Осиёда Финикия, кичик Осиё
ярим ороли, Ўрта денгиздаги Кипр, Крит, Сицилия ороллари
тасвирланган;
- Аристотель томонидан милоддан аввал IV асрда Ернинг
шарсимонлиги, Ерда иссиқ минтақаларнинг мавжудлиги исботланди. Дунё
хартаси тузилди. Унинг харитасида Гомер харитасидаги жойлар янада
кенгайтирилган (2-расм). Унинг харитасида кишилар яшамайдиган совуқ
минтақа ва кишилар яшайдиган иссиқ минтақа ажратратилган.
14
Аристотель томонидан тузилган Дунё харитасида Африканинг шимолий
қисми, Осиё ва Европа қитъалари тасвирланган. Осиёдаги Ҳиндистон,
Амударё ва Сирдарё, Каспий денгизи, Европадаги Италия, Македония,
ички (Ўрта) денгиз, Иберия ва бошқа жойлар тасвирланган;
- Эротосфен милоддан аввалги III асрда Ернинг ўлчамларини
аниқлади, Дунё харитасини тузди (3-расм). «Географика» номли асар ёзди,
географияни атамаси фанга олиб кирди;
-Птоломей эрамизнинг бошида (II аср) хариталарни даража тўри ёрдамида
тузишни ихтиро қилди. Дунё харитасини тузди (4-расм) ва география
бўйича қатор асарлар ёзди. Шу даврда Страбон география фани бўйича
йирик асарлар ёзди;
Ўрта асрлар босқичи. Мазкур босқичда география фани асосан шарқ
мамлакатларида ривожланди.
Муҳаммад Ибн Мусо Ал Хоразмий география фанига улкан
ҳисса қўшган олимдир. У IX асрда «Сурат-ал-Арз» номли китоб ёзган.
Мазкур китобда Ал-Хоразмий ўша пайтда маълум бўлган шаҳарларни
географик координаталарини келтирган. У Ўрта Осиё географиясининг
асосчиси ҳисобланади.
Абу-Райҳон ал Беруний жаҳонда биринчи бўлиб глобусни ясади,
Дунё харитасини тузди (5,6-расм). Геодезия фанини ривожланишига улкан
ҳисса қўшди. У Ер шари меридиан ёйининг узунлигини аниқлади, 1
о
ёйнинг узунлиги 111,1 км.га тенг эканлигини кузатишлар асосида
ҳисоблаб чиқди. «Ҳиндистон», «Минералогия», «Қадимги халқлардан
қолган ёдгорликлар» ва бошқа асарлар ёзган.
Абу Али ибн Сино рельефни вужудга келишида ички ва ташқи
кучларни ўрни ва аҳамиятини очиб берди. Унинг фикрича Ер юзаси
рельефи ички ва ташқи кучлар таъсирида шаклланиб ва ўзгариб туради.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг «Бобурнома» асари билан
регионал географияни ривожланишига жуда катта ҳисса қўшди.
«Бобурнома»да келтирилган маълумотлар асосида Ўрта ва Жанубий Осиё
давлатларининг ўрта асрлардаги табиий шароити ва хўжалиги ҳақида фикр
юритиш мумкин.
Маҳмуд Қошғарий «Девони луғати турк» асарида жуда кўп
географик атама ва тушунчалар ҳақида маълумотлар берган ва Дунё
харитасини тузган.
Буюк географик кашфиётлар босқичи. Ушбу босқичдан бошлаб
Европада фан яна ривожлана бошлади. Натижада дунё аҳамиятига бўлган
кашфиётлар қилинди.
1492 йил Христофор Колумб томонидан Америка қитъаси очилди.
Х.Колумбнинг асосий мақсади Ҳиндистонга денгиз йўлини очиш бўлган.
Шунинг учун у кашф қилган жойларни Ҳиндистон, у ердаги маҳаллий
аҳолини эса Ҳиндулар деб атаган. 1499-1501 йиллари Америго Веспуччи
15
Америка қитъасини шимолий қисмларини текширди ва янги ерларнинг илк
тавсифини ёзди. 1507 йили француз география М.Вальдземюллер
материкни Америго Веспуччи шарафига Америка деб аташни таклиф этди.
1498 йили Васко-да-Гама бошлиқ Португалия экспедицияси
Африкани айланиб ўтиб, Европадан Ҳиндистонга денгиз йўлини очди. Шу
даврдан бошлаб Осиёни Европа билан боғлайган «Буюк ипак йўлининг»
аҳамияти пасая бошлади.
1519-1521 йиллари Фернан Магеллан бошлиқ Испания экспедицияси
океан бўйлаб Дунё айлана сайёҳатини амалга оширди ва Ернинг
шарсимонлигини яна бир бор исботлади, ҳамда Дунё океанини
яхлитлигини асослаб берди (7-расм).
1605 йил Голланд сайёҳи Янсцзон Австралия материгини кашф
қилди. Сўнгра А.Тасман (1641-1643й) материкни ҳамма томонидан
айланиб чиқди. 1650 йили Голланд олими Б.Варенийннг «Умумий
география» номли асарини босилиб чиқиши илмий географияни
ривожланиши учун асос бўлди. Б.Варений географияни икки қисмга
бўлади: умумий ва хусусий. Унинг фикрича, умумий география Ернинг
умумий хусусиятларини, хусусий география эса Ернинг айрим қисмларини
ўрганади.
Илмий географик ишлар босқичи (XVII-XIX аср). Мазкур босқичдан
бошлаб биринчи маротаба махсус илмий экспедициялар уюштирила
бошланди. Бундай экспедициялар Францияда (Бугенвил Лаперуза), Буюк
Британия (Ж.Кук, Ванкувер), Россияда (Беринг, Чириков, Крашенинников
ва бошқалар) уюштирилди. Натижада Тинч окени, Осиё, Шимолий
Америка қирғоқлари, Африканинг ва Жанубий Американинг ички
қисмлари ва табиати ўрганилди. Ернинг ички қисмлари, Ер юзаси рельефи,
Ер усти ва ости сувлари, шамоллар, ўсимликлар ҳақида билимларни
тўпланиши билан табиий географиядан геология, гидрология, геоботаника
ва метеорология ажралиб чиқиб кетди.
Ушбу босқичда кўп илмий ишлар мамлакатшунослик йўналишида
бўлган. Мазкур ишлар икки йўналишда олиб борилган: а) биринчи
йўналишда ҳар бир давлатнинг географик тавсифига катта эътибор
берилган; б) иккинчи йўналиш айрим ўрганилмаган ҳудудларни географик
тавсифига бағишланган. Бундай тавсифлар кўп ҳолларда сайёҳ ва
олимларнинг экспедицияларида йиққан маълумоти асосида тузилган.
Масалан,
С.П.Крашенинниковнинг
«Камчатканинг
тавсифи»,
П.С.Палласнинг «Россияга сайёҳат» ва бошқалар.
Умумий ер билими масалалари немис олими И.Кант (1724-1804)нинг
«Табиий географиядан маърузалар» асарида кўриб чиқилган. Мазкур
асарда шамоллар, уларни ҳосил бўлиши, Ер юзаси рельефини
ривожланиши кўриб чиқилган. М.В.Ломоносов (1722-1764) асарларида
ҳам «Умумий ер билими» масалалари кўриб чиқилган. Мазкур
16
масалаларни М.В.Ломоносов «Ер қатламлари ҳақида» (1763й) «Атмосфера
ҳодисалари ҳақида сўз» (1753) асарларида кўриб чиққан. У ер юзаси
рельефи ички ва ташқи кучлар таъсирида мунтазам ўзгариб туришини
таъкидлаган. Ҳаво массаларини ҳаракати таълимотини яратган.
XIX асрнинг биринчи ярмида йирик илмий-тадқиқот экспедициялари
ҳамда миллий география жамиятлари ташкил қилина бошланди. Дастлабки
география жамиятлари Буюк Британияда (1830), Францияда (1846),
Германияда (1826), Россияда (1845) тузилди. Туркистонда эса 1898 йил
тузилди.
Жуда
кўп
давлатлар
томонидан
йирик
илмий-тадқиқот
экспедициялари уюштирилди. Россия томонидан 50 дан ортиқ экспедиция
уюштирилди. Натижада Дунё океани ҳақида янги маълумотлар тўпланди.
1821 йили эса Ф.Ф.Беллинсгаузен ва М.П.Лазарев бошчилигидаги
экспедиция томонидан Антарктида материги очилди. Мазкур босқичда Ер
юзаси тузилишини ўрганиш тугалланган. Ер қобиғининг ривожланиш
назарияси Чарлз Лайел томонидан ишлаб чиқилди. Шу даврда Ч.Дарвин
томонидан «Табиий танланиш туфайли турларнинг келиб чиқиши» номли
асар ёзилди. А.Гумбольдт томонидан илмий географияга бағишланган
қатор асарлар эълон қилинди. Океанография фани шаклланди,
метеорологик ва гидрологик станциялар сони кўпайди ва кенгайди. Ер
юзасида баландлик ва чуқурликларни тарқалиш қонуниятлари аниқланди.
Атмосфера ва океандаги ҳаракатларнинг моҳияти очиб берилди (8-расм).
XX аср босқичи. Мазкур босқич икки даврдан иборат: Биринчи давр
XX асрнинг биринчи қисмини ўз ичига олади. Мазкур даврда табиий
географияда қатор муҳим таълимотлар яратилди. В.В.Докучаев томонидан
табиат зоналлиги таълимоти яратилди. А.А.Григорьев томонидан эса
географик қобиқ ва географик муҳит таълимоти яратилди. Биосфера
ҳақида таълимот эса В.А.Вернадский томонидан яратилди.
Географик қобиқнинг бўйлама (вертикал) ва кўндаланг (горизонтал)
тузилиши, ривожланиши ва таркибий қисмлари ҳақида тушунчалар ишлаб
чиқилди. Бу соҳада Л.С.Берг, К.К.Марков, С.В.Калесник, Н.А.Солнцев,
А.Г.Исаченко, Ф.Ф.Мильков йирик илмий ишларни амалга оширди (9-
расм), С.В.Калесник 40- йиллари географик қобиқнинг тузилиши ва
ривожланиши умумий ер билими фанининг ўрганиш объекти деган ғояни
олға сурди.
X асрнинг иккинчи ярмида табиий география фан-техника инқилоби
(ФТИ) таъсирида ривожлана бошлади. ФТИ даврининг асосий
хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- фанни жамиятнинг бевосита ишлаб чиқариш кучларига айланиши;
- янги энергия манбаларини ва сунъий материалларни яратилиши;
- космик техникани ва Ерни масофадан туриб ўрганиш усулларини
ривожланиши;
17
- фанларнинг ўзаро таъсирининг кучайиши ва оралиқ фанларнинг
ривожланиши (биохимия, биофизика, геохимия, геоботаника, геофизика ва
ҳ.к.).
- экологик шароитнинг кескин суръатларда ёмонлашуви.
Иккинчи даврда география фанининг ривожланишидаги асосий
натижалар қуйидагилардан иборат:
- ФТИ даврида инсонни табиатга таъсири маҳаллий (локал) миқёсдан
минтақавий ва сайёравий миқёсга кўтарилди;
- география фанида шаклланган янги муаммолар мазкур фанда
моделлаштириш ва тажриба усулларини кенг қўллашни тақазо қилди;
- XX асрнинг 60-йилларида география фанида миқдорий инқилоб
рўй берди, яъни математик методлар ва ЭҲМ кенг қўлланила бошланади;
- картографик усуллар янада кенгроқ қўлланила бошланди;
- космик усуллар ёрдамида айланасимон тузилмалар, атмосфера
ҳаракатлари, океан суви айланма ҳаракати, океанларни чуқурдаги
сувларини кўтарилиш жараёнлари аниқланди. Мазкур босқичда экология,
ландшафтшунослик, табиий географик районлаштириш, инженерлик
географияси, географик башорат, мелиоратив география шаклланди ва
янада ривожланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |