К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

КИРИШ 
 
1. Фан хақида тушунча. Фанлар тизими.
Фан инсоннинг онгли фаолияти махсули сифатида қадимги 
Юнонистонда VI-V асрларда вужудга келди. Жуда кўп олимларнинг 
фикрича фан бу инсоннинг онгли фаолиятидир. Фаннинг вазифаси эса 
борлиқ ҳақидаги билимларни ишлаб чиқиш ва уларни назарий жиҳатдан 
тартибга солишдир. Фаннинг асосий мақсади эса объектив борлиқни 
бошқаришни усуллари ва йўлларини ишлаб чиқишдан иборатдир. 
Ҳозирги пайтда фанлар шартли равишда уч қисмга бўлинади: 
-табиий фанлар; 
-ижтимоий фанлар; 
-техника фанлари; 
Табиий фанларга математика, физика, химия, география, биология ва 
геология фанлари киради. 
Табиий фанлар олдида турган асосий вазифалардан бири фанлараро 
аҳамиятга эга бўлган муаммоларни ишлаб чиқишдир. 
Ҳозирги пайтда табиий фанлар соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари 
қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда: 
-Ернинг, 
биосферанинг, 
атмосферанинг, 
Дунё 
океанининг 
тузилишини, таркибини ва ривожланишини ўрганиш; 
-табиатдан 
ва 
табиий 
бойликлардан 
оқилона 
ва 
тўла 
фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш; 
-табиий ҳодиса ва жараёнларни содир бўлишини башорат қилиш 
усулларини такомиллаштириш; 
-табиатни муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштириш ва 
ривожлантириш. 
«Умумий ер билими» мамлакатимизда география таълимининг 
муҳим асоси бўлиб ҳисобланади. География таълимида табиатни қўриқлаш 
масалаларига кўпроқ ахамият берилиши, атроф муҳитни муҳофаза 
қилишнинг халқаро стратегияси ва БМТ нинг «Инсон ва муҳит» дастурида 
кўрсатилган ҳалқаро дастурларининг бажарилиши Умумий ер билими 
фанининг мавқеини ва обрўсини янада ошириб юборди. 



Ҳозирги даврнинг асосий ҳусусиятларидан бири фаннинг жуда тез 
суръатлар билан ривожланишидир. Ҳеч қачон ҳозиргидек фанга инсоният 
ва жамият олдида бунчалик буюк маъсулият тушмаган эди. 
Жамиятнинг ривожланишини, табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг 
бошқариш ҳамда уларни содир бўлишини ва оқибатларини башорат 
қилишни фақат фан ёрдамида ҳал қилиш мумкин. 
Фанларни уч гуруҳга бўлиниши шартлидир. Чунки айрим 
фанларнинг маълум бир тармоғи табиий фанлар тизимига кирса, бошқа 
тармоғи ижтимоий ёки техника фанлари тизимига киради. Масалан, 
география фани табиий фанлар тизимига киради, аммо иқтисодий 
география ижтимоий, геодезия ва картография эса техника фанлари 
тизимига киради. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish