К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

20.5. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш
ва тўлаш тартиби
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) товарларни со­
тиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараё­
нида янги ҳосил қилинган қийматга асосланган ҳолда 
соф даромаднинг бир қисмини бюджет даромадига олиб 
қўйишнинг бир шаклидир.
Солиқ тўловчилар мукчиликнинг барча шаклларига 
кирувчи мустакдл баланс ва ҳисоб-китоб счётига эга, 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган корхо­
налар, ташкилотлар ва уларнинг мустақил бўлинмала- 
ридир.
Товар (иш, хизмат)ларнинг сотилишига дойр обо­
ротлар, яьни юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган 
ишлар, кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат со- 
лиғи солинадиган оборот хдсобланади.
Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20% микдорида 
белгиланган.
Қўшилган қиймат солиғи суммаси белгиланган став­
калар асосида қуйидаги формула бўйича аникданади:
^ққс = ^тоб х СС/100
бунда: Сққс — истеъмолчилардан ундириладиган солиқ 
суммаси;
СТо6 — солиққа тортиладиган оборот;
СС — қўшилган қиймат солиғи ставкаси.
Товар (иш, хизмат)лар қўшилган қиймат солиғини 
ўз ичига олган нархлар ва тарифлар бўйича сотилгани- 
да — солиқ куйидаги формула бўйича аникданади:
С қк.с 
= Т х ССДСС+100)
бунда: Тқ — қўшилган қиймат солиғи 
ҳам 
ҳисобга 
олинган товар (иш, хизмат)лар қиймати.
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товар


(иш, хизмат)ларни сотадиган корхоналар эркин (шарт- 
номавий) нарх ва тарифга қўшилган қиймат солиғи 
суммасини қўшмайдилар.
Ягона солиқни тўлайдиган кичик корхоналар, шу­
нингдек, ялпи даромад солиғини тўлайдиган улгуржи 
савдо корхоналарига ҳам шунга ўхшаш тартиб тегиш­
ли бўлади.
15 ва 20 фоизлик микдорлардаги ставкалар бўйича 
қўшилган қиймат солиғига тортиладиган товарларни 
ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналар товарларнинг 
сотилиши ва уларга дойр солиқлар суммаси юзасидан 
қўлланиладиган ставкалар бўйича алоҳида 
ҳисобни 
юритиши ва ҳисоб-китоб хужжатларида солиқ сумма­
ларини товарлар турлари бўйича қўлланиладиган став- 
каларга қараб кўрсатиши лозим.
Хомашё ва материалларни сотиб олувчи корхона­
лар уларнинг қийматини мол етказиб берувчиларга 
қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиб тўлайдилар. 
Мол етказиб берувчи харидордан олган қийматдан бюд­
жетга солиқни тўлайди.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қий- 
мат солиғи сотилган товарлар (бажарилган ишлар, хиз­
матлар) учун 
ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи 
суммаси билан қиймати ишлаб чиқариш ва муомала 
харажатларига киритиладиган товарлар (ишлар, хиз­
матлар) учун тўланиш и лозим бўлган (тўланган) 
қўшилган қиймат солиғи суммаси ўртасидаги фарқ си­
фатида белгиланади.
М исол
: Корхона мол етказиб берувчиларга материаллар 
сотиб олгани учун кўшилган қиймат солиғини 1700 минг 
сўм қийматида тўлади, бу аввал 4410—“ Солиқлар бўйича бўнак 
тўловлари” ҳисобварағида акс эттирилади, ҳисобот даври 
охирида ушбу сумма 6410—“ Бюджетга тўловлар бўйича қарз- 
дорлик” ҳисобварағининг дебетида кўрсатилади.
Бу қийматга куйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:
♦ материал сотиб олинганидаги Қ Қ С суммаси — 1700 
минг сўм:
Д -т 4410—“Солиқлар бўйича бўнак тўловлари” — 1700 
минг сўм;
К -т 6010—“ Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга 
тўланадиган счётлар” — 1700 минг сўм;
♦ ҳисобот даври охирида ҚҚС суммаси 6410—ҳисобварақ 
дебетига ўтказилди — 1700 минг сўм:


Д -т 6410—“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” — 1700 
минг сўм;
К -т 4410—“Солиқлар бўйича бўнак тўловлари” — 1700 
минг сўм.
Бу м атериаллардан шу ойда тайёр маҳсулот иш лаб 
чиқарилди: Унинг қиймати — 30000 минг сўм; Шу жумла­
дан қўшилган қиймат солиғи: 30000 х 20% : 100 = 6000 минг 
сўм;
ҚҚС билан бирга умумий даромад 36000 сўмни ташкил 
этди. Бунда қуйидаги проводкалар берилади:
Сотилган маҳсулот қийматига:
Д -т 4010—“Харидор ва буюртмачилардан олинадиган 
счётлар” — 30000 минг сўм.
К-т 9010—“Реализация” ҳисобварағи — 30000 минг сўм;
Қўшилган қиймат солиғига:
Д -т 4010—“Харидор ва буюртмачилардан олинадиган 
счётлар” ҳисобварағи — 6000 минг сўм;
К-т 6410—“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисоб- 
варағи — 6000 минг сўм.
Шу ойда бюджетга туланадиган қўшилган қиймат соли- 
ғини аникдаш учун харидорлардан олинган қўшилган ки й­
мат солиғи ва мол етказиб берувчиларга туланадиган қўшил- 
ган қиймат солиғи, яъни 6410-ҳисобварақнинг кредити би­
лан дебети солиш тирилиб аникданади.
Бю джетга туланадиган қўш илган қийм ат солиғи ку­
йидагича ҳисобланади: 6000—1700=4300 минг сўм.
Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:
Д -т 6410—“ Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисоб- 
варағй — 4300 минг сўм;
К -т 5110—“Ҳисоб-китоб счёти” ҳисобварағи — 4300 минг 
сўм.
Қўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва тор- 
тилмайдиган сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизмат­
ларни кўрсатувчи корхоналар ушбу товарлар (ишлар, 
хизматлар)ни оладиган шахсга ҳисобварақ-фактурани 
такдим этиш шарт.
Бунда мазкур корхоналар ҳисобварақ-фактурада 
қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатишмайди 
ва “қўшилган қиймат солиғисиз” деган белгили мухр 
қўяди (ёки ёзувни ёзади).
Корхоналар қўшилган солиғи бўйича хисоб-китоб­
ларни тасдикданган шакл бўйича ўсиб борувчи якун 
билан солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойдаги давлат 
солиқ хизмати идораларига ҳар ойда ҳисоб ойидан ке­
йинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмасдан ва йил якун-


лари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни топшириш 
муддатида такдим этади.
Корхоналар солиқни қўшилган қиймат солиғи бўйи- 
ча ҳисоб-китобларни такдим этиш учун белгиланган 
кунгача, тегишли давр (ой) учун сотишга дойр амал- 
лардаги оборот асосида тўлайди.
Солиқ бўйича ўтган ой учун тўлов суммаси энг кам 
иш ҳақининг эллик баравари микдоридан ошган кор­
хоналар охирги ойлик ҳисоб-китобга кўра бюджетга 
туланиши лозим бўлган солиқ суммасининг иккидан 
бири микдорида жорий тўловларни тўлайди (ҳисобот 
ойининг 20-куни ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 
5-кунида), сўнгра сотиш бўйича ҳақиқий айланмалар- 
дан келиб чиқиб, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15- 
кунига қадар қайта ҳисоб-китоб ьилинади.
Агар корхона маҳсулот (иш, хизмат)ларни барқарор 
бўлмаган тарзда ишлаб чиқарадиган бўлса ёки корхона­
да навбатдаги ҳисоб даврида солиқ солинадиган оборот 
мавжуд бўлмаса, унда улар тўловларни ҳисоблашнинг 
биринчи муддатигача бу ҳақда давлат солиқ хизмати 
органларига ёзма равишда хабар бериши лозим.
Навбатдаги ҳисобот даврида мўлжалланган оборот 
камайган ҳолда тўловларнинг ҳисобланиши баён қилин- 
ган оборот ва тўланиши мўлжалланган солиқ суммаси 
асосида амалга оширилади.
Янгидан ташкил қилинган корхоналар, шунингдек, 
илгари тўловчи бўлмаган корхоналар фаолиятининг би­
ринчи ойи учун солиқни амалдаги оборот асосида 
тўлайдилар. Фаолиятнинг кейинги ойларида қўшилган 
қиймат солиғи умумий белгиланган тартибда хисобла­
нади ва тўланади.
Корхона солиқяар ва йиғимлар суммаларини ор- 
тиқча тўлаган ҳолда ҳамда солиқлар ва йиғимлар бўйича 
қарзи бўлмаган ҳолда бундай суммалар навбатдаги 
тўловлар ҳисобида ўтказилади ёки тўловчининг ёзма 
аризаси олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун муд­
датда солиқ идораси томонидан солиқ тўловчига қай- 
тарилади.



Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish