20.4. Юридик шахсларнинг даромад (фойда)
солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Даромад (фойда) солиғи
Ўзбекистон Республикаси
солиқ тизимининг таркибий элементи ҳисобланиб, мил
лий даромадларни қайта тақсимлаш воситаси бўлиб
хизмат қилади.
Мазкур солиқ бевосита солиқ бўлиб, унинг сумма
си корхона хўжалик фаолиятининг пировард молия
вий натижаси билан чамбарчас боғлиқдир.
Даромад (фойда) солиғи тўловчилари солиқ соли
надиган даромад (фойда)га эга бўлган юридик шахслар
ҳисобланади.
Солиқ тортиладиган объект деб ялпи даромад би
лан маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритилади
ган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва
сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижа
ларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомга
мувофиқ кўрсатилган Низомнинг иловаларида белг
иланган харажатлар суммасига ўзгартирилган чегир
малар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқилган
даромад (фойда) ҳисобланади.
Жами даромад таркибига юклаб жўнатилган товар,
бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа
операциялар учун юридик шахе олиши лозим бўлган
(олинган) ёки у текинга олган пул ёки бошқа маблаг
лар киради.
Бундай даромадлар қуйидагилардир:
а)
товар (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган да
ромад; товар (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган ту
шум деганда куйидаги суммалар тушунилади:
♦ юклаб жўнатилган маҳсулот учун такдим этилган
хдсоб-китоб хужжатларида кўрсатилган суммалар;
♦ буюртмачи тасдикдаган бажарилган ишлар дало-
латномаларида кўрсатилган суммалар;
♦ хизматлар кўрсатилиши фактини тасдикдовчи хуж
жатларда кўрсатилган суммалар.
Даромад (фойда) солиғини тўловчилар ҳисоблана-
диган харид, тайёрлов ва савдо ташкилотлари учун
солиққа тортиш мақсадларида сотишдан олинган ту
шум деганда, сотилган товарларнинг сотиш нархи би
лан харид нархи ўртасидаги фарқ тушунилади.
Воситачилик фаолиятидан даромадлар (комиссион
рағбатлантиришлар, фоизлар сифатидаги) оладиган
корхоналар учун тушум деганда, солиққа тортилади
ган даврда амалга оширилган ҳамма битимлар бўйича
олинган комиссион рағбатлантириш ҳакдар (фоизлар)
суммаси тушунилади.
Асосий воситалар, номоддий активлар қимматли
қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари, материаллар
ва бошқа активларни сотишдан олинган даромад;
Солиққа тортиш мақсадида корхонанинг асосий
фондлар ва бошқа мол-мулкини сотишдан олган даро
мадини белгилашда ушбу фондлар ва мол-мулкнинг
сотиш қиймати билан қоддиқ қиймати ўртасидаги фарқ
(ортиқча сумма) ҳисобга олинади. Бунда мол-мулк-
нинг қолдиқ қиймати, асосий фондлар, номоддий ак
тивларга нисбатан қўлланилади.
Агар активларнинг бир қисми сотилса, унда актив
нинг сотиш пайтидаги қиймати қолган ва сотилган
қисмлар ўртасида тақсимланади.
Активларнинг текинга ёки камайтирилган қиймат
бўйича берилиши ҳолларида берувчи шахснинг активлари
қиймати вужудга келган харажатлар асосида, олувчи
шахснинг даромадлари эса — кирим қилинган баҳолаш
қиймати бўйича, лекин бериладиган активларнинг тан-
нархидан кам бўлмаган микдорда белгиланади;
Фоизлар сифатидаги даромад;
Дивидендлар;
Текинга олинган мол-мулк.
Агар воситаларнинг текинга берилиши вазирлик,
концерн, трест ва шу кабилар тизим деб тушунилади-
ган тизим ичидаги корхоналар ўртасида юз берадиган
бўлса ва бундай воситалар бўлиш баланси бўйича
юқори ташкилот буйруғига кўра олинган бўлса, унда
улар солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;
Мол-мулкни ижара беришдан олинган даромад.
Бунда шуни назарда тутиш керакки, агар ижарага
берувчи амортизация қилиниши керак бўлган асосий
воситаларни лизинг шартномаси бўйича ижарага топ-
ширса, унда бундай операция солиққа тортиш мақсад-
ларида ижарачи томонидан мол-мулк харид қилинган
деб кўриб чиқилиши лозим.
Амортизация қилиниши керак бўлган асосий воси
таларнинг ижараси агар қуйидаги шартлардан бирига
мувофиқ келса, у лизинг ҳисобланади.
Ижара муддати асосий воситалар хизмат муддати
нинг саксон фоизидан ортиқ бўлса; ижарачи асосий
воситаларни қатъий белгиланган нархда ёки ижара ту-
гаганидан сўнг белгиланадиган нарх бўйича харид кдлиш
ҳуқукдга эга бўлса; ижарага олинган асосий восита
ларнинг ижара тугалланганидаги қолдиқ қиймати улар
нинг ижара бошланишидаги қийматининг йигирма фо
изидан камни ташкил этса; ижарага олинган бутун
давр учун жорий тўловларнинг суммаси ижарага олин
ган воситалар кдйматининг тўқсон фоизидан ортиқ
бўлса.
Ушбу кичик банднинг иккинчи қисми қоидалари
лизинг шартномасини узайтириш ҳуқуқи амалга оши
рилиши мумкин бўлган даврга ҳам тегишли бўлади;
ж) Роялтилар:
з) Текинга берилган молиявий ёрдам (давлат бюд
жета субсидияларидан ташқари).
и) Даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик ва де
понентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган
даромадлар.
Даъво муддати — шахе ўзининг бузилган ҳуқуқини
даъво такдим этиш йўли билан ҳимоя қилиш мумкин
бўлган давр доирасидаги муддатдир.
Даъво муддатининг умумий муддати — 3 (уч) йил.
к) Илгари чегирилган харажатлар, зарарлар ёки
гумонли қарзларнинг ўрнини қоплаш тариқасида олин
ган даромадлар.
л) Валюта ҳисобварақлари бўйича курсдаги мусбат
фарқ.
м) Фавкулодда даромадлар.
н) Бошқа даромадлар.
Даромад (фойда) солиғи куйидаги ставкалар бўйи-
ча ундирилади:
2003 йилда юридик шахслар даромадлари (фойдаси)дан
олинадиган солиқ ставкалари
№
Тўловчилар
Соящда
тортиладиган
даромадга нисба
тан
%
лардаги
солиқ ставкалари
1.
Юридик шахслар
20
2.
Аукционлар ўтказишдан, гастрол-концерт
фаолияти билан шуғулланиш
лицензиясига бўлган юридик ва
жисмоний шахсларни, шунингдек
норезидентларни жалб этиш йўли билан
оммавий томоша тадбирларини ташкил
этишдан даромад олувчи юридик шахслар
35
3.
Устав фонди 1млн. доллар ва ундан
юқори суммага эквивалент бўлган
микдорда устав фондидаги хорижий
сармоянинг ҳиссаси 50% ва ундан ортиқ
бўлган чет эл инвестициялари
иштирокидаги ишлаб чиқариш
корхоналари
16
4.
Болалар учун товарлар, аёллар гигиена
буюмлари ҳамда бадиий хунармандчилик
маҳсулотларини ишлаб чиқаришга
ихтисослашган ю ридик шахслар
10
5.
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар,
хизматлар) экспортининг эркин
алмаштириладиган валютадаги ҳиссаси
куйидаги микдорларни ташкил этадиган
экспортчи корхоналар учун
Сотишнинг умумий ҳажмида 15 %дан
30 %гача
Белгиланган ставка
30%га пасайтири-
лади.
Сотиш нинг умумий ҳажмида 30 % ва
ундан ортиқ
Белгиланган ставка
2 баравар пасайти-
рилади
Банклар ва суғурта ташкилотлари, видеосалонлар
(видеокўрсатув пунктлари), аукцион, казинолар, ви
део ва аудио маҳсулотни купайтириш, ижарага бе
ришдан, пул ютуқли ўйин автоматларни ишлатиш,
лотерея
ўйинларини, оммавий концерт-томоша тад-
бирларини ўтказишдан даромад солиғини тўлайди.
Даромад (фойда) солиғи тўловидан қуйидагилар
озод этилади:
а) Ходимлари умумий сонининг камида етмиш беш
(75) фоизини ўрта мактаблар ва ҳунар-техника билим
юртлари ўқувчилари ташкил этадиган юридик шахс
лар.
б) Протез-ортопедия буюмлари, инвентарини иш
лаб чиқариш, шунингдек, ногиронларга хизмат кўр-
сатишга ихтисослашган юридик шахслар — асосий фа
олият тури бўйича.
в) Ходимлари умумий сонининг камида эллик фо
изини ногиронлар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳ-
нат фронти фахрийлари ташкил қилган юридик шахс
лар, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов
фаолияти билан шуғулланадиганларидан ташқари.
Кўрсатилган имтиёзни олиш учун ҳуқуқни белги
лашда ходимларнинг умумий сонига корхона штатида
турадиган ходимлар, шунингдек, корхона штатида тур-
майдиган (пудрат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий
тусдаги бошқа шартномалар бўйича ишларни бажара
диган) ходимлар киритилади.
г) Даволаш муассасалари қошидаги даволаш-иш-
лаб чиқариш устахоналари.
д) Жазони ижро этувчи муассасалар.
е) Нотижорат корхоналар.
Солиққа тортиш мақсадларида нотижорат ташки
лотлари деганда куйидагилар тушунилади:
♦ бутунлай давлат бюджета маблағлар билан таъ-
минланадиган, харажатларни қоплаш учун тасдиклан
ган сметалар доирасида дотациялар оладиган корхона
лар, муассасалар ва ташкилотлар;
♦ хайрия бирлашмалари, уюшмалари ва жамғарма-
лари, халқаро ташкилотлар, диний бирлашмалар ва
бошқа ташкилотлар;
♦ жамоатчилик-хайрия ёки бошқа мақсадлар учун
ташкил этилган, таъсис ҳужжатларида айтиб ўтилга-
нидек тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар олишни
ўз олдига мақсад қилиб қўймаганлари;
♦ молиявий ва бошқа пул маблағларини ходимлар
ёки ушбу ташкилот аъзоларининг шахсий мақсадлари-
да тақсимламайдиган ва инвестиция қилмайдиганлари
(қонунда белгиланган тартибда меҳнатни рағбатланти-
ришдан ташқари).
Бунда тадбиркорлик фаолиятидан даромад (фойда)
оладиган нотижорат корхоналари ушбу фаолият тури-
дан умумий белгиланган тартибда солиқ тўлайдилар:
ж) Шаҳар йўловчи транспорти (такси, шу жумла
дан йўналишлар оралиғида қатнайдиган таксидан таш-
қари) йўловчиларни ташиш билан боғлиқ хизматлари
бўйича.
з) Тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш
ва қайта тиклашга дойр ишларни амалга оширишдан
олинган даромадлар (фойда).
и) Умумий фойдадан ишдаги автомобиль йўллари-
ни сакдаш, таъмирлаш ва қуришга оид ишларни амал
га оширишдан олинган даромадлар (фойда):
к) “Ўзуйжойжамғармабанк” билан тузилган шарт
номалар бўйича ўз ходимлари учун уй-жой харид қилиш
учун ишлатиладиган даромадлар (фойда).
л) Устав фондида хорижий сармоя улуши 50 (эл
лик) фоиз ва ундан кўпни ташкил этадиган хорижий
инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхо
налари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгай
тиришга йўналтирадиган даромади (фойда).
м) Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа ким
матли қоғозлари бўйича дивидендлар ва фоизлар.
н) Ҳисобот йилининг якунларига кўра корхона
ларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳаж-
мини оширишдан олган эркин алмаштириладиган ва
лютадаги тушуми даромад (фойда) солиғини тўлашдан
озод қилинади.
Агар корхона ҳисобот йилида товар (иш, хизмат)-
ларни экспортга сотса, бундан олдинги йилда эса маҳ-
сулот (иш, хизмат)лар экспорти амалга оширилмаган
бўлса, унда олинган тушум ўсиш ҳисобланмайди ва
имтиёз қўлланилмайди.
Ушбу имтиёз воситачилик ташкилотларига, шу
нингдек, экспортга кетадиган хом-ашё товарлари: пах
та толаси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, электр
энергияси, газ конденсата, табиий газ, қимматбаҳо,
рангли ва қора металлар, ип ишлаб чиқарадиган кор
хоналарга тегишли бўлмайди.
Куйидагилар даромад (фойда) солиғини тўлашдан
вақтинча озод қилинади:
а) Янгидан ташкил қилинган деҳқон (фермер)
хўжаликлари ва хусусий корхоналар қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдан,
халқ истеъмоли товарлари, курилиш материалларини
ишлаб чиқаришдан олган даромадлари бўйича улар
рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб икки йиллик муд
датга.
б) Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарла-
рида янгидан ташкил этилган, туризм фаолияти билан
шуғулланадиган корхоналар, ташкил топган вақтидан
бошлаб биринчи фойдани олгунига қадар, лекин
рўйхатдан ўтган вақтидан бошлаб уч йилдан ортиқ
бўлмаган муддатга.
Самарканд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида
янгидан ташкил этилган, туризм фаолияти билан шу-
ғулланадиган юридик шахслар фойда олишнинг би
ринчи йили солиқнинг 50 (эллик) фоизини, иккинчи
йили 75 (етмиш беш) фоизини, учинчи йилдан бош
лаб — 100 (юз) фоизини тўлайдилар;
в) Янгидан ташкил этиладиган, экспортга йўнал-
тирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулот-
ларни ишлаб чиқариладиган хорижий инвестициялар
иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари:
♦ агар ишлаб чиқариш ҳажмининг 25 (йигирма беш)
фоизидан ортиғи болалар ассортименти товарларидан
иборат бўлса, ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бош
лаб 5 (беш) йил муддатга. Кейинги йилларда солиқ
амалдагига нисбатан 2 (икки) баравар пасайтирилган
ставка бўйича ундирилади;
♦ агар хорижий сармоя улуши корхона устав капи
тали (фонди)нинг 50 (эллик) фоизи ва ундан кўпини
ташкил этса, ишлаб чиқариш бошланган пайтидан
бошлаб 2 (икки) йил муддатга;
г) шаҳарчалар, қишлокдар ва овуллар ҳудудида қиш-
лоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ ис
теъмоли молларини ишлаб чиқариш бўйича янгидан
ташкил қилинган корхоналар ишлаб чиқаришни бош
лаган пайтидан бошлаб 3 (уч) йил муддатга. Кейинги
йилларда солиқ амалдагига нисбатан 2 (икки) баравар
пасайтирилган ставка бўйича ундирилади;
д) янгидан ташкил топган юридик шахслар (савдо,
воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти
билан шуғулланганларидан ташқари) ташкил топган
(рўйхатдан ўтган) вақтидан бошлаб биринчи йил да
вомида белгиланган ставканинг 25 (йигирма беш) фо
изи ва иккинчи йили — 50 (эллик) фоизи микдорида
солиқ тўлайдилар. Кейинги йилларда солик, белгилан
ган ставка бўйича тўлиқ тўланади.
Ушбу солик, бўйича бериладиган имтиёзлар илгари
амал қилган юридик шахслар (хорижий инвестицияли
корхоналардан ташқари), уларнинг филиаллари ва тар
кибий бўлинмалари негизидан ташкил топган юридик
шахсларга, шунингдек корхоналар қошида шу корхо
налардан ижарага олинган ускуналар билан ишлайди
ган юридик шахсларга тегишли бўлмайди.
е) Устав капитали (фонди)да хорижий сармоя улу
ши ўттиз фоиздан кўпни ташкил этадиган, қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини (узум ва резавор мева вино-
лари, ўткир ичимликлардан ташқари) ишлаб чиқариш
ва қайта ишлаш, халқ истеъмоли моллари ва қурилиш
материаллари, тиббий ускуналар, қишлоқ хўжалиги,
енгил ва озиқ-овқат саноати учун машина ва ускуна-
ларни ишлаб чиқариш, иккиламчи хомашё ва маиший
чиқитларни тайёрлаш, қайта ишлашга ихтисослашган
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар —
рўйхатдан ўтган вақтидан бошлаб икки йил давомида
солиқни тўлашдан озод қилинди.
Агар корхоналар белгиланган имтиёзли даврнинг
бир йили ўтгунигача тугатилган такдирда солиқ сум
маси унинг бутун фаолият даври учун тўлиқ микдорда
ундириб олинади;
ж)
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дас-
турига киритилган лойиҳаларга капитал маблағ сарф
лашни амалга оширувчи хорижий инвестициялар иш
тирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари, рўйхатдан
ўтган вақтидан бошлаб дастлабки етти йил давомида
солиқни тўлашдан озод қилинади.
Қуйидагиларнинг олган даромад (фойда) суммаси
солиқни тўлашдан озод қилинади:
а) патент эгасининг (лицензиар) саноат мулки
объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан,
шунингдек уларга лицензия сотишдан олган дарома
ди — фойдалана бошлаган вақтдан бошлаб амал қилиш
муддати доирасида:
♦ патент бўйича ихтиролар ва селекция ютукдари —
5 йил давомида;
♦ олдиндан олинадиган патент бўйича ихтиролар —
3 йил давомида;
♦ гувоҳнома бўйича селекция ютукдари — 3 йил
давомида;
♦ патент бўйича саноат намунаси — 3 йил давомида;
♦ олдиндан олинадиган патент бўйича саноат наму
наси — 2 йил давомида.
б) Лицензиат (лицензияли шартнома предметидан
фойдаланиш ҳуқуқини олган шахе) томонидан саноат
мулки объектларидан фойдаланганлиги учун фойдала
на бошлаган санадан бошлаб:
♦ патент бўйича ихтиролар ва селекция ютукдари —
5 йил давомида:
♦ олдиндан олинадиган патент бўйича ихтиролар —
3 йил давомида;
♦ гувоҳнома бўйича селекция ютуқлари — 3 йил
давомида;
♦ патент бўйича саноат намунаси — 3 йил давомида;
♦ олдиндан олинадиган патент бўйича саноат наму
наси — 2 йил давомида;
♦ гувоҳнома бўйича фойдали модель — 2 йил даво
мида;
♦ товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси бўйи-
ча — 1 йил давомида (лицензиар маҳсулоти ишлаб чи-
қаришда).
Қуйидагиларнинг солиққа тортиладиган даромади
(фойдаси) суммаларга камайтирилади:
♦ экология, саломатлик ва хайрия фондлари, ма-
даният, халқ таълими, соғлиқни сакдаш, ижтимоий
таъминот, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига
бадаллар, бироқ солиққа тортиладиган даромад (фой-
да)нинг бир фоизидан кўп бўлмаган микдорда;
♦ инвестицияларга (асосий ишлаб чиқаришни ри
вожлантириш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш),
шунингдек инвестициялар учун олинган кредитларни
узишга йўналтириладиган харажатлар, ҳисобланган эс
кириш тўлиқ фойдаланилиши шарти билан, бироқ со-
лиққа тортиладиган даромад (фойда)нинг 50 (эллик)
фоизидан кўп бўлмаган микдорда.
Инвестициялар деганда ўзининг қуйидагилар учун
сарфланган харажатлари тушунилади:
♦ янги қурилиш шаклидаги капитал қурилиш, шу
нингдек, ишлаб турган корхоналарни реконструкция
қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта қурол-
лантириш;
♦ ишлаб чиқариш эх.тиёжлари учун бинолар, ин
шоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа
алоҳида объектларни (ёки уларнинг қисмларини) со
тиб олиш;
♦ диний ва жамоат бирлашмалари (касаба уюшма
лари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари),
хайрия фондлари мулки бўлган корхоналар даромадла-
ри (фойдаси)нинг ушбу бирлашмалар ва фондларнинг
устав фаолиятини амалга ошириш учун йўналтирила-
диган ажратмалари;
♦ табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтка-
зилишига сарфланадиган харажатларнинг 30 (ўтгиз)
фоизига.
Кўрсатилган имтиёз фақат ўз ишлаб чиқаришнинг
экологик таъсирини яхшилаш учун табиатни муҳофаза
қилиш бўйича тадбирларни амалга оширадиган корхо
наларга тегишли бўлади.
Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш
бўйича буюртмаларни бажаришдан даромад (фойда)
оладиган корхоналарга нисбатан юқорида кўрсатилган
имтиёз тегишли бўлмайди:
♦ футболни ривожлантириш ва унга кўмаклашиш,
футбол клублари ва мактабларининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналти-
риладиган маблағлар солиқ солинадиган даромад (фой-
да)нинг 5 (беш) фоизигача бўлган микдорда;
♦ “Истеъдод” фонди дастурларини маблағ билан таъ-
минлашга йўналтириладиган маблағлар.
Хорижий инвестицияли корхоналар учун солиқ со
линадиган даромад (фойда) улар захира фондининг
микдорлари устав фондининг 25 (йигирма беш) фои
зига етгунигача даромад (фойда) нинг 20 (йигирма)
фоизигача бўлган микдорда захира фондига йўналти-
риладиган ажратмалар суммасига камайтирилади.
Бундай имтиёз фақат резервдан фойдаланиш мик,-
доридан қатъи назар, устав фондининг 25 (йигирма
беш) фоизи доирасида ҳисобланган суммага тегишли
бўлади.
Ходимлари умумий сонининг 3 (уч) фоизидан
кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахс
лар учун даромад (фойда) солиғи суммаси қуйидаги
тарзда камайтирилади: белгиланган нормадан ортиқ
ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фои
зига даромад (фойда) солиғи 1 (бир) фоиз камай
тирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси амалга
киритилишига қадар қабул қилинган қонун хужжатла
рига мувофиқ такдим этилган солиқ имтиёзлари улар
такдим этилган муддат тугагунгача сакдаб қолинади.
Барча солиқ тўловчилар йил чораги давомида жо
рий йил чораги биринчи ойининг 5-кунигача солиқ
органларига такдим қилинадиган маълумотномага му
вофик, тегишли йил чораги учун мўлжалдаги фойда
суммаси ва белгиланган ставкалари бўйича солиқнинг
бўнак (аванс) тўловларини бюджетга тўлайдилар.
Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналаридан
ташқари барча ташкилий-хуқуқий шакллардаги корхо
налар бўйича фойдадан олинадиган солиқнинг бўнак
(аванс) суммалари пасайтириб кўрсатилган \олларда,
олдинги йил чорагининг амалдаги солиқ суммасидан
келиб чиққан ҳолда мазкур корхоналар билан бирга
ликда молия ва солиқ органлари томонидан қўшимча
равишда аникдик киритилади.
Фойдадан олинадиган солиқнинг бўнак (аванс)
тўловларини солиқ тўловчилар фойдадан олинадиган
солиқнинг йил чораги суммаси олтидан бири микдо
рида тенг улушларда ҳар ойнинг 10 ва 25-кунларидан
кечикмай тўланади.
Фойда солиги суммаси унчалик катга бўлмаганда
солиқ тўловчининг илтимос хатига кўра, у жойлашган
ердаги солиқ идораси тўлов учун битта муддатни —
ҳар ойнинг 20-санасида йил чораги солиқ суммаси
нинг учдан бири микдорда белгилаб қўйиши мумкин.
Ҳисобот йили чорагида маҳсулотларни сотишдан
энг кам иш хақининг 200 баробари даражасига фойда
га эга бўлган корхоналар бўнак (аванс) тўловларини
ҳар йил чорагида йил бошидан ўсиб борувчи жамлаш
тартибида олдинги йил чораклари учун ҳисобланган
солиқ суммаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳақиқатда
олинган фойда суммасига қараб белгилайди.
Солиқ тўловчилар йилнинг биринчи чораги, ярим
йиллик, тўққиз ойлик ва йил якуни бўйича мустақил
равишда йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи жамлаш
тартибида фойда солиғи суммасини солиққа тортила
диган ҳақиқатда олинган фойдадан берилган имтиёз
лар ва белгиланган солиқ ставкаларини ҳисобга олган
ҳолда ҳисоблаб борадилар.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси
аввал ҳисобланган тўловларни ҳисобга олган ҳолда
аникданади.
Солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни
ҳисобга олиш 6410—“Бюджетга тўловлар бўйича қарз-
дорлик” ҳисобварағида алоҳида амалга оширилади. Бел
гиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган солиқ 6410—
“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисобварағи-
нинг кредитига 9810—“Фойдадан ҳисобланган ва тўлан-
ган соликдар” қисобварағи билан корреспонденцияда
акс эттирилади. Солиқ суммаларини ўтказиш 6410—
“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисобварағи
дебетида ва 5110—“Ҳисоб-китоб счёти”нинг кредити
да акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |