К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


Турли дебитор ва кредиторлар билан



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

16.5. Турли дебитор ва кредиторлар билан
ҳисоб-китоблар ҳисоби
Ҳар хил ташкилот ва шахслар билан ўзаро ҳисоб- 
китоб муносабатларида корхонада тугалланмаган хдсоб- 
китоблар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари 
юзага келади.
Дебитор
— муайян корхонадан пул қарзи бўлган 
корхона, ташкилот ёки шахе. Товарлар юклаб жўна- 
тилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кун­
дан бошлаб 90 кун мобайнида, етказиб берилган маҳ- 
сулотлар, бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хиз­
матлар учун маблағ келиб тушмаган вақтда дебиторлик 
қарзи муддати ўтказиб юборилган ҳисобланади.
Кредитор
бу шундай корхона, ташкилот ёки шахс­
ки, унинг олдида бошқа корхоналарнинг ҳисоб-китоб- 
лар бўйича мажбуриятлари бўлади. Турли дебитор ва 
кредитор қарзлар қуйидаги ҳолларда юзага келади:
♦ корхонанинг ўзидан ёки унинг меҳнат жамоаси 
аъзоларидан ижро варақаларига асосан пул ундирила- 
диган бўлса;
♦ коммунал хизмати, турар жой ҳақи, турар жой 
бўлмаган хоналарнинг ижара ҳақлари бўйича;


♦ меҳнат жамоаси аъзоларининг буйруғи билан банк­
ка ва бошқа жойларга пул ўтказиш бўйича;
♦ бошқа ҳолларда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 
19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти­
нинг 1995 йил 12 майдаги “Халқ хўжалигида ҳисоб- 
китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва таш­
килотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш бо- 
расидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1154-сон 
Фармонини қисман ўзгартириш тўғрисида” ПФ-2340- 
сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Рес­
публикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1999 
йил 7-сон) дебиторлик қарзи товарлар ҳақиқатда юк­
лаб жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрса- 
тилган кундан бошлаб 90 кун ўтгач ўтказиб юборилган 
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 21 сентябрдаги “Табиий газни етказиб бериш 
ва унинг учун ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаш­
тириш тўғрисида” 439-сон қарори билан (Ўзбекистон 
Республикаси ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 
йил 9-сон, 57-модда) айрим корхоналарга (қарорга 
5-илова) мавсумийлик ва технологик жараёнларнинг 
хусусиятларидан келиб чиқиб, истисно тариқасида 
“Ўзтрансгаз” АКга етказиб берилган газ учун 120 кун 
давомида ҳақ тўлаш ҳукуқи берилган. Юқорида кўрса- 
тилган қарорнинг 5-иловасида саналган корхоналар 
учун ўтказиб юборилган дебиторлик қарзининг мудда- 
ти товарлар ҳақиқатда юклаб жўнатилган, ишлар ба­
жарилган, хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 
120
кун^тгач белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 29 июндаги “ Биржадан ташқари валюта бозо­
рини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга дойр 
чора-тадбирлар тўғрисида” 245-сон қарорига кўра (Ўзбе- 
кистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари' тўпла- 
ми, 

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish