К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

шакллантириш хусусиятлари
Бугунги кунда республикамизда турли мулкчилик 
шаклидаги корхоналар ўз фаолиятларини амалга оши­
риб келмоқда. Буларга давлат мулки шаклидаги, акция­
дорлик жамияти шаклидаги, маъсулияти чекланган жа­
мият шаклидаги, қўшма корхона шаклидаги ва бошқа 
корхоналар киради.
Давлат корхонасининг устав капитали 
— давлат то­
монидан корхонанинг доимий тасарруфига текинга бе­
рилган моддий ва пул маблағлари суммасидир. Устав 
капитали ҳисобига асосий ва айланма маблағлар шакл- 
ланади.
Корхонага асосий восита мавжуд ишлаб чиқариш 
ҳажмига ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш объект- 
ларига қараб, айланма маблағлар эса нормативлар асо­
сида берилади. Норматив юқори ташкилот томонидан 
белгиланади, аммо уларни тақсимлашни корхонанинг 
ўзи мустақил амалга оширади.
Амалдаги тартибга кўра корхона устав капитали мик­
дори унинг таъсис ҳужжатларида қайд этилган микдо­
рига мувофиқ бўлиши керак. Давлат корхонаси учун 
юқори турган ташкилотнинг корхонани ташкил этиш 
ва унинг балансига устав капиталини ўтказиш тўғри- 
сидаги буйруғи таъсис ҳужжати ҳисобланади.
Баъзи ҳолларда давлат корхонасининг устав капи­
тали ҳажми ўзгариши мумкин. Устав капитали микдо­
рини фақатгина юқори ташкилот ўзгартириши мум­
кин.
Акциядорлик жамияти устав капитали 
унинг акция- 
дорлари сотиб оладиган акцияларининг номинал қий- 
матидан иборат бўлади. Бунда чиқариладиган жами ак­
цияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши мумкин.
Акциядорлик жамиятининг устав капитали микдо­
ри кўпайиши ёки камайиши мумкин. Устав капитали­
ни кўпайтириш қўшимча акцияларни жойлаштириш


йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият томо­
нидан қўшимча акциялар фақат жамият уставила бел­
гиланган эълон қилинган акциялар микдори доираси­
да жойлаштирилиши мумкин.
Акциядорлик жамияти устав капиталини камайти­
риш фавқулодца ҳолларда юз беради ва уни кўпайти- 
ришдаги сингари тартибда амалга оширилади. Устав 
капитали микдорининг камайиши акциялар умумий 
сонининг қисқариши билан боғлиқ бўлади, шу жумла­
дан, жамиятнинг ўзи қақини кейинчалик тўлаш билан 
акцияларни сотиб олиши ҳам шу ҳисобга киради.
Амалдаги қонунларга биноан акциядорлик жамия­
ти устав капиталига ҳисса тариқасида пул билан баҳо- 
ланадиган ва таъсисчилар томонидан жамият акцияла­
ри ҳақини тулаш учун киритиладиган моддий бойлик, 
мулкий ёки ўзга ҳукуқларни тўлашлари мумкин. Жа­
мият таъсис этилаётганда унинг акциялари пулини 
тўлаш шакллари жамиятни ташкил этиш тўғрисидаги 
шартнома ёки жамият уставида, қўшимча акциялар ва 
бошқа қимматли қоғозлар пулини тўлаш уларни жой- 
лаштириш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади.
Акциядор таъсис йиғилиши белгиланган мудцат- 
ларда, аммо жамият рўйхатдан ўтгандан кейин бир 
йилдан кечикмай акцияларнинг тўлиқ пулини тўлаши 
керак. Акцияларни сотиб олиш муддати ўтганидан ке­
йин акциядорлар жамияти уларни ўз ихтиёрига қараб 
сотишга ҳақли.
Амалдаги қонунларга мувофиқ ҳиссаларга бўлинган 
устав капиталига эга бўлган жамият масъулияти чек­
ланган жамият деб аталади. Бундай жамият устав капи- 
талидаги бўлинган ҳиссалар микдори таъсис ҳужжат- 
ларида белгилаб қўйилади, унинг иштирокчилари маж­
буриятлар бўйича фақат ўз мулки доирасида жавоб 
беради.
Масъулияти чекланган жамиятнинг устав капита­
ли фақат муассисларнинг ҳиссалари ҳисобига ташкил 
топади ва унинг кўпайиши ёки камайиши ҳамманинг 
розилиги билан ҳисса қўшувчиларнинг кўпайиши ёки 
камайиши билан юз бериши мумкин.
Жамият иштирокчиси ўз ҳиссасини жамият руйхат­
га олинган санадан кейин бир йил давомида тўлаши 
лозим.


Қўшма корхона Ўзбекистон ҳамда хорюк корхона­
лари ҳиссалари асосида ташкил топади. Қўшма корхо­
нанинг устав капиталига ҳисса тариқасида табиат ре­
сурсларидан, интеллектуал мулкдан ф ойдаланиш
ҳуқуқи, ноу-хау, моддий ва пул воситалари, шу жум­
ладан, чет эл валютаси берилиши мумкин.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish