К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

2000
йил 
6
-сон, 33-модда), марказлаштирилмаган 
экспорт операциялари бўйича тушумнинг келиб ту­
шиши ёки товарни қайтадан олиб келиш муддати 60 
кундан ошмаслиги керак, муассислар томонидан хо­
риждаги корхоналар (савдо уйлари, савдо ваколатхо­
налари, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари, фирма


дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация 
ом борлари) манзилига олиб чиқиладиган товарлар 
бўйича — 180 кундан ошмаслиги керак. Ташқи савдо 
операциялари бўйича қарз божхона чегарасидан ўтил- 
ганидан кейин тегишлича 60 ва 180 кун ўтгач ўтказиб 
юборилган ҳисобланади.
Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига маж­
бурий тўловлар бўйича кредиторлик қарзи қонун ҳуж- 
жатларида белгиланган тўлов муддатлари тугагандан 
кейин келадиган кундан бошлаб ўтказиб юборилган 
ҳисобланади.
Бошқа кредиторлик қарзлари бўйича ўтказиб юбо- 
риш муддати сўндиришнинг муайян муддатлари бел­
гиланган хўжалик шартномалари асосида аникданади.
Корхонада дебиторлик ва кредиторлик мажбурият­
лари юзага келишининг асосий сабаби — ҳисоб-китоб- 
ларда тўловлар муддати ёки санасининг турли ҳисобот 
даврига тушиб қолишидир. Бунга ҳар қандай ҳолатда ҳам 
йўл кўйилади. Агарда маҳсулот ортиб жўнатиш орқали 
сотиладиган бўлса, бунда тўловлар амалга ошиш санасига 
қадар мажбурият, қарз сифатида акс эттирилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг 
ундириш муддати 3 ой ёки 90 кун қилиб белгиланган. 
Ушбу муддатдан сўнг дебиторлик ва кредиторлик маж­
буриятлари назоратга олинади ва уларнинг ҳолати бўйи- 
ча амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик шарт­
лари (маъмурий ва молиявий) белгиланади.
Д ебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини 
ҳисобдан чиқариш муддати сифатида юридик шахслар 
ўртасида ҳам, корхона билан жисмоний шахслар ўрта- 
сида ҳам 3 йил муддат белгиланган. Ушбу муддатда 
тўланмаган ёки ундириб олинмаган мажбуриятлар, 
қарзлар корхона фойда ва зарарларига олиб борилади. 
Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик мажбурият­
лари давлат томонидан назоратга олинади. Муддати 
ўтказиб юборилган кредиторлик мажбуриятлари кор­
хона фойдасига қўшилади ва умумий асосда солиққа 
тортилади. Муддати ўтган дебиторлик мажбуриятлари­
ни зарарга олиб бориш солиққа тортиладиган фойда 
суммасини камайтирмайди.
Даъволар бўйича ҳисоблашишлар 4860—“Даъволар 
бўйича олинадиган счёт (тўловлар)” ҳисобварағида юри-


тилади. Бу ҳисобварақ мол етказиб берувчиларга, пуд­
ратчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга билди­
рилган эътирозлар, шунингдек, уларга такдим этилган 
ва тан олинган жарималар, ўсимлар ва беқарорликлар 
бўйича ҳисоблашишлар тўғрисидаги маълумотларни 
умумлаштириш учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, турли дебиторлар таркибида мо­
лиявий ва оператив лизинглар бўйича олинадиган тўлов- 
лар, олинадиган фоизлар ва дивидендлар, роялти 

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish