К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

16.3. Ҳисобдор шахслар билан бўладиган
муомалалар ҳисоби
Корхона ўз амалий фаолиятида ҳар доим ҳам бево­
сита ўз кассасидан ёки ўз ҳисоб-китоб варағидан хдсоб- 
китобларни амалга ошира олмайди. Бундай ҳолларда 
мансабдор шахсларга ҳисобдорлик асосида бўнаклар 
накд пулларда берилади, улар тўловларни амалга оши­
радилар.
Накд пуллар корхонанинг хизмат сафарларига, му­
омалалар ва хўжалик харажатларига ҳисобдорлик асо­
сида берилади. Нақд пуллар хизмат сафарлари учун 
бўнаклар тарзида кўпроқ берилади.
Корхона раҳбарининг фармойиши билан ходимлар­
нинг доимий иш жойидан ташқарида топшириқларни 
бажариш учун маълум муддатга қиладиган сафари хиз­
мат сафари ҳисобланади. Хизмат сафари раҳбарнинг буй- 
руги билан расмийлаштирилади, унда ходим хизмат са- 
фарига борадиган жойнинг номи, хизмат сафарининг 
муддати, мақсадлари ва давомийлиги кўрсатилади.
Хизмат сафарига борадиган ходимга корхона раҳба- 
ри имзолаган, муҳр босилган сафар гувоҳномаси бери­
лади. Хизмат сафари билан боғлиқ харажатларга шу 
мақсад учун белгиланган сумма микдорида накд пул 
берилади.
Ҳисоб бериш шарти билан олинган пулни у қандай 
мақсадга берилган бўлса, ўша мақсад учун сарфлашга 
рухсат этилади, уни бир шахедан бошқа шахсга ўтка-


зиш тақиқланади. Ҳисобдор шахе илгари унга берил­
ган бўнак юзасидан тўлиқ ҳисоб-китоб берганидан ке- 
йингина унга янги бўнаклар берилади.
Ходим хизмат сафаридан қайтганидан сўнг, 3 кун 
ичида бухгалтерияга раҳбар томонидан тасдикланган 
хизмат сафари тўғрисидаги ёзма ҳисоботни ва хизмат 
сафарида сарфланган пул ҳақидаги бўнак ҳисоботини 
такдим этишга мажбур.
Бўнак ҳисоботига хизмат сафарига жўнаб кетиш, 
тайинланган жойга етиб келиш, у ердан жўнаб кетиш 
ва иш жойига етиб келиш саналари қайд қилинган 
хизмат сафари гувоҳномаси, ижарага уй олганлик ва 
қақиқий йўл харажатлари тўғрисидаги хужжатлар ило­
ва қилинади.
Хизмат сафарига юборилган ходимга йўл, ижарага 
уй олиш харажатлари тўланади ва сафардаги кунлик 
пул берилади. Йўл ҳақи қиймати чипталар билан тас- 
дикданиши лозим.
Ижарага уй олиш харажатлари меҳмонхоналарнинг 
ҳисобваракдари, корхоналарнинг кирим ордери ва ҳока- 
золар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар микдо­
ри, бундай хужжатлар бўлмаганда эса Ўзбекистон Рес­
публикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган микдор- 
ларда сафардаги кунлик пул тўланади.
Хизмат сафари бўйича ходимларга берилган бўнак- 
ларни ҳисобга олиш ҳамда бошқа ҳисобдорликларни 
ҳисобга олиш учун куйидаги ҳисобваракдардан фойда­
ланилади:
4210—“ Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича берилган бўнак- 
лар”;
4220—“Хизмат сафари учун берилган бўнаклар”;
4230—“Умумхўжалик харажатлари учун берилган 
бўнаклар”;
4290—“Ходимларга берилган бошқа бўнаклар”.
Бу ҳисобварақларда корхона ишчиларига меҳнатга 
ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобдор шахсларга маъмурий-хўжа- 
лик ва муомалавий харажатлар бўйича, шунингдек, 
хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга оли­
нади.
Корхона ходимларига накд пул маблағларини бе­
риш тартиби касса муомалаларини юритиш қоидалари 
билан тартибга солинади.


Ходимларга бўнаклар берилганида бўнакларни ҳисоб- 
га олиш ҳисобварақлари пул маблағларини ҳисобга олиш 
ҳисобварақлари билан корреспонденцияда дебетлана- 
ди, ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи 
ҳисобварақлари харажатлар ва харид қилинган бойлик­
лар ҳисобга олинадиган ҳисобваракдар билан ёки сарф- 
ланадиган харажатларнинг турларига кўра бошқа ҳисоб- 
варақлар билан корреспонденцияда кредитланади.
Ҳисобдор шахслар билан хизмат сафари юзасидан 
ҳисоблашишлар бухгалтерия ҳисобварақларида куйи­
дагича акс эттирилади:
♦ ҳисоб бериш шарти билан касса чиқим ордери 
асосида берилган суммаларга:
Д-т 4220—“Хизмат сафари учун берилган бўнаклар”;
К-т 5010—“Миллий валютадаги пул маблағлари”;
♦ ҳисобдор шахсларнинг бўнак ҳисоботлари бўйича 
сарфланган суммаларга:
Д-т 1010—“Хомашё ва материаллар”;
Д-т 2510—“Умумишлаб чиқариш харажатлари”;
Д-т 9420—“ Маъмурий-бошқарув харажатлари”;
К-т 4220—“Хизмат сафари учун берилган бўнаклар”;
♦ фойдаланилмаган ва кассага қайтарилган бўнак- 
лар суммасига:
Д-т 5010—“ Миллий валютадаги пул маблағлари”;
К-т 4220—“Хизмат сафари учун берилган бўнаклар”;
♦ ҳисобдор шахслар ҳисоб берилувчи суммалар бел­
гиланган муддатларда сарфлангани тўғрисида ҳисобот 
бермаганларида ёки фойдаланилмаган бўнак қолдиғи- 
ни қайтармаганларида уларнинг иш ҳақидан ушлаб 
қолинадиган суммаларга:
Д-т 6710—“Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар 
билан ҳисоблашишлар”;
К-т 4220—“Хизмат сафари учун берилган бўнаклар”.
Хисобдор шахслар билан ҳисоблашувларнинг жам­
лама ҳисоби 7-журнал-ордерда юритилади. Ушбу жур- 
нал-ордерда ҳисоб бериш шарти билан берилган ҳар 
қайси суммага битта сатр ажратилади ва бўнак ҳисобо- 
ти такдим этилиши, фойдаланилмаган суммаларнинг 
кассага қайтарилиши ёки ортиқча харажатни қоплаш 
учун олиниши билан ана шу муомалаларга дойр сум­
малар ўша сатрларнинг ўзида кўрсатилади.



Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish