К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet271/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

2
/
1
-қайдномани юритиш билан назорат 
қилинади. Валюта ҳисобварағи бўйича таэушлий ҳисоб 
карточкаларда, валюталарнинг номлари бўйича юри­
тилади.


15.6. Қисқа мудцатли молиявий инвестициялар
ҳисоби
Қисқа муддатли молиявий инвестициялар 
— ўзида 
муомала муддати 
12
ойдан ошмайдиган, енгил сотила- 
диган молиявий активларнинг харид қилинишига оид 
инвестициялардир. Уларнинг синтетик (умумлашган) 
ҳисоби 5800—“ Қисқа муддатли молиявий инвестиция­
лар” ҳисобварағида юритилади. Ушбу ҳисобварақ муд­
датли бўлиб (бир йилдан ошмаган муддат ичида), хўжа- 
лик юритувчи субъектларнинг инвестицияларини, яъни 
бошқа бир корхоналарнинг қимматли қоғозлари, фо­
изли давлат ва маҳаллий облигациялари, шунингдек 
бир корхонанинг бошқа корхонага берган қарзлари- 
нинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни 
умумлаштириш учун хизмат қилади. Ушбу ҳисобварақ 
фоизли облигацияларга инвестициялар ва шу каби қим- 
матли қоғозлар, шунингдек бошқа корхоналарга бе­
рилган қарзнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маъ­
лумотларни умумлаштириш учун хизмат қилади.
Агарда фоизли облигацияларга инвестициялар ва 
шу каби қимматли қоғозлар, шунингдек бошқа корхо­
наларга берилган қарзларни қайтариш муддати бир йил­
дан ошмасагина, бу инвестициялар 5800—“Қисқа муд­
датли молиявий инвестициялар” ҳисобварағида ҳисоб- 
га олиб борилади. Бундан ташқари, қайтариш (қайта 
сотиб олиш) муддати кўрсатилмаган бошқа қимматли 
қоғозлар учун инвестициялар, агар улардан даромад 
олиш мўлжали бир йилдан ортиқ бўлмаса ҳам корхо­
налар 5800—“Қисқа муддатли молиявий инвестиция­
лар” ҳисобварағида синтетик ҳисобини олиб борадилар.
Ҳисобварақлар режасига мувофиқ ушбу ҳисобварақ 
бўйича куйидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин:
5810—“Қимматли қоғозлар”;
5830—“Берилган қисқа муддатли қарзлар”;
5890—“ Бошқа жорий инвестициялар”.
Корхоналарда 5810—“Қимматли қоғозлар” ҳисоб- 
варағида акция, давлат ва маҳаллий заёмларнинг фо­
изли облигацияларига бир йилдан кам муддатга килин­
ган инвестицияларнинг ҳолати ҳисобга олиб борилади.
Корхоналар даромадли ва барқарор фаолият юри­
тувчи бошқа бир корхоналар акция ёки облигацияла-


рини бир йилдан кам муддатга харид қилганда 5810— 
“ Қимматли қоғозлар” ҳисобварағи дебетланиб, 5110— 
“Ҳисоб-китоб счёти”, 5210—“Валюта счёти” ёки бош- 
қа материал ва ҳар хил қийматликларни ҳисобга олув­
чи ҳисобварақлар кредитланади (агар қимматли қоғоз- 
ларнинг қиймати моддий қийматликлар билан тўланса 
ёки сотувчи корхонага берилса).
Ушбу қимматли қоғозларни сотиш ва қайта сотиш 
(қоплаш) жараёнида 9220—“Бошқа активларни соти­
лиши ва турли чиқими” ҳисобварағи дебетланиб, 5810— 
“Қимматли қоғозлар” ҳисобварағи кредитланади.
5830—“Берилган қисқа муддатли қарзлар” ҳисобва- 
рағида корхоналарнинг бошқа бир корхонага берган 
қисқа мудцатли қарзларининг ҳаракати ҳисобга оли­
нади.
Ушбу берилган қарзларга қуйидагича: дебет 5830— 
“Берилган қисқа муддатли қарзлар” хдообварағи кре­
дит 5110—“Ҳисоб-китоб счёти” ёки бошқа ҳисобва- 
рақлар ёзуви берилади.
Корхоналар берган қарзлари қайтариб берилганда 
5110—“Ҳисоб-китоб счёти” ёки бошқа ҳисобварақлар 
дебетланиб, 5830—“ Берилган қисқа мудцатли қарзлар” 
ҳисобварағи кредитланади.
5890—“ Бошқа жорий инвестициялар” ҳисобварағи- 
да корхоналарнинг мамлакат ва чет эл валюталарида 
омонат сертификатлари, банклардаги депозит счётлар- 
га қилинган инвестицияларнинг ва бошқа жорий ин­
вестицияларнинг ҳаракати ҳисобга олинади.
Корхоналарда 5800—“Қисқа муддатли молиявий ин­
вестициялар” ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб ин­
вестициялар ва объектларнинг турлари бўйича, яъни 
сотиб олинган қимматли қоғозлар турлари ва уларни 
чиқарган корхоналар бўйича юритилади.
Корхоналар 5810—“ Қимматли қоғозлар” ҳисобва- 
рағида алоҳида “Давлат облигациялари” , “ Маҳаллий 
заём облигацияси”, “Корхоналар облигацияси” (обли­
гациянинг турлари бўйича), шунингдек акциянинг тур­
лари бўйича “Оддий акциялар” ва “Имтиёзли акция­
лар” унинг объектлари бўйича ҳам (акцияни чиқарган 
корхоналар бўйича) алоҳида аналитик ҳисобварақлар 
очиб, уларнинг ҳаракатини ҳисобга оладилар.


5830—“Берилган қисқа мудцатли қарзлар” ҳисобва- 
рағида аналитик ҳисоб қарзларни 
олган корхоналар 
бўйича берилган қарзни қайтариб олиш муддатлари 
бўйича юритилади.
Корхоналарда очилган аналитик ҳисобварақлар мам­
лакат ҳудудидаги ва чет элдаги қисқа мудцатли молия­
вий инвестициялар тўғрисидаги маълумот олиш имко­
нини бериши керак.
Корхоналарда молиявий инвестицияларнинг синте­
тик ҳисоби уларнинг муддатидан келиб чиққан ҳолда 
алоҳида ҳисобварақларда юритилади.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish