К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet268/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

Ҳисоб-китоб чеки 
— ҳисобварақ эгаси (чек берув­
чи) нинг ҳисобварағидан муайян суммани олувчи (чек


ушловчи)нинг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида банк­
нинг махсус бланкида тузилиб, банкка ёзма равишда 
берган топшириқдир.
Ҳисоб-китоб чеклари, нафақат хўжалик юритувчи 
субъектлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар 
билан жисмоний шахслар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб- 
китоб қилишда қўлланилади.
Ҳисоб-китоб чеклари куйидаги турларга бўлинади:
♦ банк акцептламаган чеклар;
♦ банк акцептлаган чеклар;
♦ эгасининг номи ёзилган (ҳисоб-китоб) чеклари — 
бир марталик;
♦ лимитланган дафтарчалар чеклари.
Чек бланклари Марказий банк билан келишиб бел­
гиланган андозада, тижорат банкларининг буюртмалари 
бўйича тайёрланади. Чек дафтарчаларининг бланклари 
қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
Лимитланган чек дафтарчаларидан берилган чеклар 
уларни хизмат кўрсатувчи банкка такдим этиш учун 
10 кун мобайнида амал қилади. Бунда улар ёзиб бе­
рилган кун ҳисобига кирмайди.
Чеклар тўлов суммаси белгиланган вақтда ёзиб бо­
рилади. Чек дафтарчаларининг эгалари уларни ма\су- 
лот етказиб берувчилар (чек бўйича пул олувчилар) га 
бериши, шунингдек тўлдирилмаган чек бланкларига 
имзо чекиб қўйиши тақиқланади.
Дафтарчадан чеклар берилаётганда маблағларнинг 
депонентга қўйилиши 5520—“Чек дафтарчалари” қисоб- 
варағи дебетида ҳамда 5110—“Ҳисоб-китоб счёти” , 
5210—“Валюта счёти”, 6810—“Қисқа муддатли кредит­
лар” ҳисобварақлари ва шунга ўхшаш бошқа ҳисобва- 
раьутрнинг кредит қисмида акс эттирилади. Банкдан 
олинган чек дафтарчалари бўйича суммалар корхона 
берган чеклар пули тўланишига қараб, яъни банк ўзи- 
га тақдим этилган чеклар пулини тўлаган (банк берган 
кўчирмаларга мувофиқ) суммаларда 5520—“Чек даф­
тарчалари” ҳисобварағи кредитидан ҳисоб-китоблар 
ҳисоби юритиладиган қисобвараьушр дебетига ўтказиб 
турилади. Берилган, лекин банк пулини тўламаган чек­
лар бўйича суммалар 5520—“Чек дафтарчалари” ҳисоб- 
варағида қолади, 5520—“Чек дафтарчалари” ҳисобва- 
рағи бўйича сальдо банк берган кўчирмадаги сальдога


мос келиши лозим. Банкка қайтарилган (фойдаланил­
маган) чеклар бўйича суммалар 5520—“Чек дафтарча­
лари” ҳисобварағининг кредит қисмида 5110—“Хисоб- 
китоб счёти” ёки 5210—“Валюта счёти” ҳисобварақла- 
ри билан корреспонденцияда акс эттирилади.
5520—“Чек дафтарчалари” ҳисобварағи юзасидан 
таҳлилий ҳисоб олинган ҳар бир чек дафтарчаси бўйи- 
ча юритилади.
Корхоналарнинг алоҳида баланс билан ажратилган 
ва жорий харажатлар қилиш учун маҳаллий банк муас­
сасаларида жорий ҳисобварақлар очилган филиаллари, 
унга кирувчи таркибий бўлинмалар юқорида айтилган 
маблағлар ҳаракатини 5500—“ Банклардаги махсус 
ҳисобварақлар” ҳисобварағининг алоҳида аналитик 
ҳисобварағида акс эттирадилар.
Хорижий валютада пул маблағлари мавжудлиги 
ҳамда ҳаракати ҳисоби 5500—“ Банклардаги махсус 
ҳисобварақлар” ҳисобварағида алоҳида юритилади. Маз­
кур ҳисобварақда таҳлилий ҳисоб юритилиши мамла­
кат ҳудудида ва хорижда аккредитивлар, чек дафтарча­
лари ва шу кабилардаги пул маблағлари мавжудлиги 
ҳамда ҳаракати тўғрисида маълумот олиш имконияти­
ни таъминлаши лозим.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish