Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

www.ziyouz.com кутубхонаси 
13
ғалати эди. Умумий қоидаларга риоя қилишни истамасди. Иш бошланиши билан йўқолиб 
қоларди, уни топиб бўлмасди. Иш тугаб ҳамма ҳайвонлар даладан қайтиб келганларида эса ҳеч 
нима бўлмагандай секингина пайдо бўлар ва ҳамиша жуда асосли узр топарди. Сўнгра 
кўзларини мўлтиллатиб меҳр билан шундай миёвлардики, унинг гапига ишонмасликнинг асло 
иложи йўқ эди.
Қари Бенямин қўзғалондан кейин ҳам ўзгармаганди. Мистер Жоунз давридагидек жуда 
секин ва қайсарлик билан ишларди. Иш буюрилган пайтда ҳеч қачон йўқ демасди. Лекин 
шошилмасди ҳам. Қўзғалон ва унинг натижалари ҳақида ўйлашни ёқтирмасди. Ҳайвонлар 
Жоунзнинг қувилганидан хурсанд эмасмисан деб сўрашарди. У эса бепарволик билан ҳамма 
ҳайвонларга қараганда эшакларннинг узоқ умр кўриши ҳақида сўзларди. Гапининг охирида 
ўлиб ётган эшак мурдасини ҳали умри бино бўлиб ҳеч бир ҳайвон кўрмаганлигини қайта-қайта 
таъкидларди. Фаросатсизлик ва мантиқсизлик билан берилган жавоблар олдида ҳайвонлар 
сукут сақлашга мажбур бўлишарди. Якшанба кунлари иш бўлмасди. Одатда бу куни ҳайвонлар 
дам олишарди. Нонушта қилишгач, бирор соатлар чамаси вақт ўтганидан сўнг тантаналар 
бошланарди. Сноубол миссис Жоунзнинг яшил ипакдан қилинган эски дастурхонини эски-
тускилар сақланадиган омборхонадан топиб олганди. Дастурхоннинг бир чеккасида ҳайвон 
шохи ва туёғининг оқ рангдаги сурати бор эди. Дастурхон ферманинг боғига ўрнатилган узун 
таёққа байроқ, сифатида илинди. Тантаналар бошланишидан олдин байроқ баланд кўтариларди. 
Ферма ҳовлиси устида ҳилпираётган байроқка Сноубол ғурур билан тикиларди ва ҳайвонларга 
шундай тушунтирарди:
- Ўртоқлар, «Ҳайвон ферма»си байроғининг ранги яшил.Бу эса Англиядаги яшил 
далаларнинг рамзидир. Байроқдаги туёқ ва шох сурати эса ҳайвонларнинг яқин кунларда 
ташқил қилинадиган Республикасининг гербидир. Байроқ кўтарилиши билан фермадаги ҳамма 
ҳайвонлар мажлис деб аталадиган умумий йиғилиш учун молхонага тўпланардилар. Бундай 
мажлисларда келаси ҳафтанинг ишлари режалаштириларди. Кун тартибига қўйилган масалалар 
муҳокама қилиниб қарорлаштириларди. Қарорлар ҳар доим чўчқалар томонидан чиқариларди. 
Бошқа ҳайвонлар эса қарорни қай йўсинда тасдиқлашни ва қандай овоз беришни ўрганардилар. 
Сноубол ва Наполеондан бошқа ҳайвонлар қабул қилинаётган қарорларнинг мазмуни билан 
қизиқишмасди. Иккала чўчқа муҳокамада фаоллик кўрсатишарди. Улар ҳар доим қизғин 
баҳслашар, тортишишар ва ҳеч қачон келишолмасди. Бири таклиф берса, иккинчиси рад этарди. 
Буни ҳамма ҳайвонлар сезиб турарди. Ҳатто мевазорнинг орқа томонини нафақахўр ҳайвонлар 
учун дам олиш боғига айлантириш, шунингдек турли ҳайвонларнинг нафақага чиқиш ёши 
ҳақидаги муҳокамаларда ҳам бир қарорга келолмасдилар. Мажлисларни "Англия ҳайвонлари" 
қўшиғини жўр бўлиб қўйлаш билан тугатишарди. Тушликдан кейин эса ҳайвонлар ҳордиқ 
чиқаришарди.Чўчқалар ҳайвонларнинг буюмлари сақланган омборхонани штаб-квартирага 
айлантиришганди. Кечқурунлари ферма уйидан олиб келган китобларни ўқишар ҳамда 
темирчилик, дурадгорлик каби ҳунарларни ўрганишарди. Сноубол ҳайвон қўмиталарини 
ташқил қилиш билан шуғуллана бошлади. У ишлаб чарчамас, бутун куч-қувватини шу ишга 
сарфлар эди. Товуқлар учун тухум ишлаб чиқариш қўмитаси, сигирларга дум тозалаш 
иттифоқи, ёввойи ўртоқлар учун қўлга ўргатиш қўмитаси (каламуш ва қуёнларнинг қўлга 
ўрганиши назарда тутилган эди), қўйлар учун жун оқартириш ҳаракати каби уюшмаларни 
тузди. Шунингдек савод чиқариш дарсларини ҳам бошлаб юборди. Сноубол томонидан 
тузилган қўмиталар деярли ўзларини оқламади. Айниқса, ёввойи ўртоқларни қўлга ўргатиш 
қўмитаси кўп фаолият кўрсатолмади. Қисқа муддат ичида тугатилди. Ёввойи ҳайвонлар яшаш 
тарзини ўзгартирмадилар, аксинча, кўрсатилган моддий ёрдам ва ҳурматдан фойдаланиб 
қолдилар. Унинг ўрнига мушўқларни қўлга ўргатиш қўмитаси тузилди. Бу қўмита ҳам бир неча 
кун фаоллик билан ишлади. Қўмита аъзолари томонидан томда ўтирган мушўқлар ва 
мушўқларга яқин келган чумчуқлар орасидаги муносабатни яхшилаш масаласи кўрилди. Ҳамма 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish