Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

www.ziyouz.com кутубхонаси 
14
ҳайвонлар ва парандаларнинг тенг ҳуқуқлилиги, бир-бирларига ўртоқ эканликлари 
таъкидланиб, томга чумчуқларнинг ҳам эркин қўна олишлари ҳақида қарор қабул қилинди. 
Лекин чумчуқлар мушўқлар билан ўртоқлашолмадилар. Чунки бу қарорга ишониш қийин эди. 
Саводсизликни тугатиш ишлари қизғин
борарди. Бу соҳадаги муваффақиятлар сезилиб турарди. 
Кузга қадар фермадаги ҳамма ҳайвонлар ёзиш ва ўқишни турли даражада ўзлаштириб олдилар. 
Чўчқалар ҳамма ҳайвонлардан кўра яхшироқ ёзишар ва ўқишарди, бу соҳада илғорлик 
қилишарди. Итлар ўртача ўргандилар. Лекин улар етти қоидадан бошқасини ўқишга 
қизиқишмасди. Мюриел итлардан озгина тузукроқ ўқирди. Кўпинча ахлатлар ичидан топиб 
олган рўзнома парчаларини бошқаларга ўқиб бериш билан шуғулланарди. Бенямин чўчқалар 
каби ўқишни яхши ўзлаштирди. Лекин ўрганган нарсасини ёзиш ва ўқишга бўйни ёр бермасди, 
танбаллик қиларди. Кловир эса бутун алифбони ўрганди, лекин сўзлар тузиб ёзолмасди. Боксэр 
А, Б, В, Г, Д ҳарфларини ўрганаолди, холос. У туёқлари билан ерга А, Б, В, Г, Д ҳарфларини 
берилиб чизарди. Бу машғулот билан банд бўлган кезлари қўлоқлари диккайиб кетарди, боши 
ликкилларди. Алифбодаги бу беш ҳарфдан кейингиларини эслашга бор кучи билан ҳаракат 
қиларди. Лекин ҳеч хаёлига келтира олмасди. Бир неча марта Е, Ё, Ж ва 3 ни ёзишга уриниб 
кўрди. Лекин бу ҳарфларни ўргангунга қадар аввалги 5 ҳарф - А, Б, В, Г, Д ёдидан кўтариларди. 
У ўзи учун беш ҳарфни ўзлаштиришнинг ўзи етарли эканлигини тушунди ва ўрганишни 
тўхтатишга қарор қилди. Боксэр ўрганган ҳарфларини эсидан чиқариб қўймаслик учун ҳар куни 
бир-икки марта уларни ерга ёзарди. Молийй эса исмини ёзиш учун ишлатиладиган тўртта 
ҳарфдан бошқасини ўрганишни истамасди. Пайраҳалардан ҳарфларнинг шаклини ясаб , исмини 
ёзарди. Гуллар билан атрофини ясатарди. Сўнгра унинг атрофида айланиб завқланарди, 
шаклларга ва гулларга ҳузур қилиб тикиларди. Фермадаги бошқа ҳайвонлар ҳам беш ҳарфдан 
бошқасини ўрганолмадилар. Тентакроқ, фаҳми-фаросати етарли бўлмаган ҳайвонлардан қўйлар, 
товуқлар, ўрдаклар етти қоидани ҳам ўзлаштира олмадилар. Сноубол ўйлаб кўриб, етти 
қоиданинг биттасини камайтириш мумкин эканлигини, яъни қонуннинг биринчи ва иккинчи 
моддаларини бирлаштириш мумкин эканлигини ўртага ташлади. Моддалар қайта кўриб 
чиқилиб, қўйидаги ҳолатга келтирилди: 
ТЎРТ ОЁҚЛИЛАР-ДЎСТ, ИККИ ОЁҚЛИЛАР - ДУШМАН. 
"Бу, - деди Сноубол, - ҳайвонизмнинг энг муҳим асосидир. Бунинг моҳиятини қайси бир 
ҳайвон чуқур англай олса, инсоннинг таъсиридан қутулиши шунчалик осон бўлади". Аввал 
қушлар бу фикрга қўшилмадилар. Чунки уларнинг ҳам фақат икки оёқлари бор эди. Лекин 
Сноубол бу модданинг тўғри эканлигини асослаб берди: 
-Ўртоқлар, - деди Сноубол, қушнинг қаноти учиш, одамларнинг қўллари эса ушлаш учун 
яратилган. Одамнинг ҳайвонлардан фарқланиб турадиган ягона томони ҳам қўлидадир. 
Одамлар ҳайвонларга қиладиган ҳамма ёмонликларни қўли билан амалга оширишади, нарсани 
қўли билан яратади. Қушларнинг қанотлари эса фақат учиш учунгина хизмат қилади. Шунинг 
учун ҳам қушларнинг қанотларини оёқ каби қабул қилишингиз керак. Қушлар Сноуболнинг 
узундан узоқ ва жимжимадор, баландпарвоз сўзларининг маъноларини англамадилар. Ўзларини 
тушунгандай кўрсатишиб, қонуннинг янги моддасини қабул қилишди. Барча ҳайвонлар 
хайрихоҳлик билан моддаларни ўргана бошладилар. Молхона деворига ёзилган етти модда 
устига кўзга кўринадиган йирик ҳарфлар билан "ТЎРТ ОЁҚЛИКЛАР ДЎСТ , ИККИ 
ОЁҚЛИКЛАР – ДУШМАН" деб ёзиб қўйишди. Ҳамма ҳайвонлар бу моддани ёд олишди. 
Айниқса, бу модда қўйларга ёқиб қолди. Фермадаги далаларда ўтлаб юрганларида бошларини 
тез-тез кўтариб «Тўрт оёқлилар - дўст, икки оёқлилар – душман» деб жўрликда марардилар. 
Соатлар давомида бу машғулотни давом эттиришар ва бу машғулотдан чарчашмасди. 
Наполеон Сноубол шуғулланаётган қўмиталар иши билан қизиқмади. Унинг ўйлаши 
бўйича, Сноуболнинг қўмиталари катта ёшдаги ҳайвонлар ва уларнинг манфаатлари учун 
мўлжалланганди. Ёшларнинг маълумот олишларига эса эътибор қаратилмаганди. Пичан ҳосили 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish