Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса



Download 398,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/27
Sana24.02.2022
Hajmi398,33 Kb.
#237761
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Molxona 1-qism

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
ғазаб билан Сноуболга қаради ва ҳайвонлар шу пайтгача эшитишмаган ваҳимали овоз билан 
чийиллади. Ташқаридан эса ҳайвонларни даҳшатга соладиган хуриш эшитилди. Сўнгра бронза 
кўзли бўйинбоғ таққан 9 ит ҳарбийча қадам ташлаб молхонага киришди ва тўғри Сноуболга 
қараб юрдилар. Итлар тишларини ғижирлатиб, ғазабга минган ҳолда иррилаб, ўзининг устига 
бостириб келаётганлигини кўрган Сноубол қўрқиб кетганидан шошиб қолди. Лекин тезда 
ҳушини йиғиб олиб молхона эшигидан қочиб чиқишга улгурди. Итлар унинг орқасидан қувий 
бошлашди. Юз бераётган воқеани кўриб ҳайвонларнинг тиллари айланмай қолди. 
Қўрққанларидан дағ-дағ титрашиб, уларни сўзсиз кузатишарди. Сноубол ферма ташқарисидаги 
катта йўлга туташиб кетган яйлов бўйлаб югура бошлади. У итлар каби тез югуролмасди. Лекин 
чопоғон
итлар ҳам уни тутишолмасди. Итлар етай-етай деб қолганларида Сноуболнинг оёқлари 
қайрилиб ерга юз тубан ағдарилиб тушди. Итларнинг тутиб олишлари аниққа ўхшарди. 
Сноубол ўрнидан жон ҳолатда туриб яна олдинга интилди. Итлар яна яқинлашиб қолишди. 
Ҳатто улардан бири Сноуболнинг думини тишлаб олишига озгина қолди. Думини дарҳол ўзига 
тортиб олиб бор кучи билан қоча бошлади. Итлар тутиб олай деганларида «Ҳайвон ферма»сини 
ўраб олган тўсиқнинг тешигидан ўтиб кетди. Сноубол итларга кўринмай қолди. Жазаваси қузиб 
кетган итлар бир зум жим қолишди. Сўнгра орқаларига қайтдилар. Дадил ва оғир қадамлар 
билан молхона биносига қайтдилар. Аввалига ҳайвонлар даҳшат солувчи итларнинг қаердан 
келиб қолганлигини англашолмади. Лекин кучўқлар терисини қоплаб олган жунларнинг 
рангидан ва уларнинг сумбатидан Жесий ва Блюбелнинг лайчалари эканлигини тушунишди. 
Уларнинг ёшлари катта бўлмаса ҳам баҳайбат кўринардилар. Бўридек шиддатли ва қўрқинчли 
бўлган бу итларни Наполеоннинг атрофида айланиб юришганини ҳайвонлар кўришганди. Итлар 
авваллари мистер Жоунзнинг олдида думларини ликиллатиб қандай эркаланган бўлсалар 
Наполеоннинг олдида ҳам шундай эркин ҳаракат қилишарди. Ҳайвонлар буни сезиб туришарди. 
Наполеон қари майор нутқ сўзлаган полнинг баланд қисмига чиқди. Ҳайвонларни бир-бир 
кўздан кечириб, бир оз тўхталди. Сўнгра бугундан бошлаб якшанба кунлари мажлислар 
бўлмаслигини эълон қилди. Шунча пайтдан бери мажлислар учун ҳайвонларнинг жуда кўп 
вақтлари сарф бўлганлигини айтиб таассуфланди. Бундан кейин «Ҳайвон ферма»сидаги барча 
муаммоларни чўчқалардан ташқил топган махсус қўмита ҳал қилишлигини эълон қилди. Бу 
махсус қўмитага Наполеон раҳбарлик қиларди. Қўмита аъзолари масалаларни ҳал қилиш учун 
алоҳида йиғилишарди. Қабул қилинган қарорларни фермадаги ҳайвонларга етказиш билан 
шуғулланишарди. Ҳайвонлар ҳар якшанба куни чақириларди. Лекин улар Наполеон билан 
ҳарбийчасига саломлашишар ва "Англия ҳайвонлари" қўшиғини куйлашар, сўнгра қабул 
қилинган қарорларни эшитишарди. Сноуболнинг фермадан ҳайдалиши улар орасида норозилик 
туғдирган бўлса ҳам буни тилларига чиқаришга ҳайиқишарди. Агар олдинги мажлисларда 
бўлганидек мунозаралар бўлиб турганида эътирозларини билдиришга имқоният топишарди. 
Афсуски, ҳайвонлар энди у имқониятларини йўқотиб бўлгандилар. 
Боксэр ниҳоятда нотинч эди. Бошини қимирлатиб, сочларини силкитиб, қулоқларини 
диккайтириб фикрларини бир жойга тўплашга ва бўлиб ўтган воқеани тушунишга ҳаракат 
қиларди. Лекин Сноуболнинг ҳайдалишига айтарли сабаб тополмасди. Мажлис воқеаларини 
хаёлида қайта-қайта тикларди. Ўша мажлис ўтказилган куни олдинги қаторда ўтирган тўртта ёш 
чўчқа бўлиб ўтган воқеани маъқулламаганликларини билдиришиб чийиллашди. Улар бирданига 
бараварига ўрниларидан туришиб, бир- бирларига сўз бермай, бараварига гапира бошлашди. 
Шунда Наполеоннинг атрофини ўраб ўтирган итлар хавф солиб иррилашди. Чўчқалар дарҳол 
жим бўлишиб, жойларига ўтиришди. Қўйлар "Тўрт оёқликлар –дўст, икки оёқликлар –душман» 
деб марай бошлашди. Чорак соат давом этган муҳокама шу тарзда якунланганди. 
Сноубол ҳайдалгандан кейинги якшанбада Скуийлир чўчқалар қўмитаси қабул қилган 
қарорлар билан ҳайвонларни таништирди: 
-Ўртоқлар,-деб сўз бошлади Скуийлир,- Ўртоқ Наполеон машаққатли ва оғир вазифани 


Жорж Оруэлл. Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса 

Download 398,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish